Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- мавзу. Савод ўргатиш даврида бошланғич ёзувга ўргатиш


Download 1.93 Mb.
bet32/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

8- мавзу. Савод ўргатиш даврида бошланғич ёзувга ўргатиш
Ёзувга ўргатиш мазмуни ва вазифалари; ёзув малакасини шакллантириш босқичлари. Ҳозирги ёзув шрифтига (ҳарфига) тавсифнома. Ёзувга ўргатиш билан боғлиқ ҳолда ҳуснихат малакасини шакллантириш усуллари. Ёзувга ўргатишнинг ташкилий ва гигеник шартлари. ҳарфни ёзишга ўргатиш йўллари. Ўқувчиларда учрайдиган типик график хатолар. Ёзувга ўргатиш жараёнида асосий имловий элементлар. Ёзув дарсларида ўқувчилар нутқини ўстириш.
Савод ўргатиш даврида ва ёзув дарслари, уларга қўйиладиган талаблар. Ўқиш ва ёзув дарсларининг турлари, ўқиш ва ёзув дарслари тизими.
Савод ўргатиш соҳасида янги илмий тадқиқот ишлари. Савод ўргатиш муаммолари ва истиқболи. Савод ўргатишга болаларни оилада ва боғчада тайёрлаш.
9- мавзу. Синфда ўқиш методикаси
Синфда ўқиш дарсларининг таълимий-тарбиявий аҳамияти ва вазифалари. Бошланғич синфларда ўқишга ўргатиш вазифалари ва фаол китобхонларни шакллантириш. Ўқиш дарсларининг тарбияловчи имкониятлари.
Ўқиш малакаси ҳақида тушунча. Ўқиш малакаларининг сифатлари: тўғри, тез (меъёрида тезликда)
10- мавзу. Ўқиш малакаларининг сифатлари онгли, ифодали ўқиш
Ўқиш малакаларини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш йўллари. Ўқишда йўл қўйиладиган хато турлари ва уларни йўқотиш йўллари.
11- мавзу. Ифодали ўқиш методикасининг асослари
Нутқ техникаси: нафас олиш, овоз диксия. Нутқ логикаси: пауза, урғу оҳанг, интонация.
Адабий асарни таҳлил қилиш ва ифодали ўқишга тайёрлаш усуллари. Ўқитувчининг намунали ифодали ўқиши; ёзиб олинган ифодали ўқишни ўқиши; ўқувчининг ўқишини таҳлил қилиш; ифодали ўқишга олдиндан тайёрлаш, қандай ўқиш кераклигини оғзаки тушунтириш. Ифодали ўқиш мусобақасини ўтказишиш.
12- мавзу.Бошланғич синфларда бадиий асарни таҳлил қилиш
Бадиий асарни таҳлил қилишни адабий асослари. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бадиий идрок этишдаги психологик хусусиятлари.
13- мавзу.Бошланғич синфларда бадиий асар устида ишлаш жараёни
Бадиий асар устида ишлашнинг асосий босқичлари (биринчи синтез, анализ, иккинчи синтез босқичи).
Бадиий асарни ўқишга тайёргарлик. Тайёргарлик ишларининг вазифалари ва дидактик шакллари. Асар мазмуни билан биринчи таништириш (биринчи синтез). Асар мазмунини унинг хусусиятлари билан биргаликда таҳлил қилиш.
Таҳлил жараёнида матн устида ишлаш турлари: танлаб ўқиш(матнни берилган топшириққа мос қисмини ўқиш) саволга ўз сўзи билан жавоб бериш, матнни тасвирлаш. Асар режасини тузиш. Режа тузишга тайёрлаш машқлари: берилган сарлавқалардан кичик матн мазмунига мосини танлаш; матннинг ўқитувчи  берган  саволга жавоб бўладиган қисмини танлаб ўқиш.
Ҳар хил жанрдаги асарларни ўқиш усулиятининг ўзига хос хусусиятлари. Эртакни ўқиш методикаси. Эртакни ўқишнинг педагогик қиммати. Ўқувчиларни эртак жанри билан таништириш. ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар. Сеҳрли эртаклар. Ўқувчиларни эртакни ўқишга тайёрлаш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling