Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА МАГИСТРАТУРАГА КИРУВЧИЛАРНИНГ СИНОВ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЭЗОНЛАРИ


Download 1.93 Mb.
bet54/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА МАГИСТРАТУРАГА КИРУВЧИЛАРНИНГ СИНОВ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЭЗОНЛАРИ
1) Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритган; Қонунлар, тушунчалар мазмуни тўлиқ ёритилган, атамалардан тўғри ва ўз ўрнида фойдаланилган; Мазмуни ёритишда қўшимча материаллар, фан янгиликларидан фойдаланган; Фикрни далиллашда кузатиш ва тажрибалардан фойдаланган, унинг натижалари жадвал, схема тарзида ифодаланган. 86-100 балл.
2)  Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритишда изчилликка амал қилмаган; қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритишда муайян камчиликларга йўл қўйган, атамалардан фойдаланишда ноаниқликларга йўл қўйилган; Мазмунини ёритиш ва фикрини далиллаш, кузатиш ва тажрибалар натижаларини баён этишда хатоликка йўл қўйган. 71-85 балл.
3)  Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритишда изчилликка умуман амал қилмаган; Қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритишда жиддий камчиликларга йўл қўйган, атамалардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаган бўлса;  56-70 балл.
4)  Кирувчининг вариант саволларга берган жавобларидан қуйидагилар маълум бўлганда қўйилади: Саволлар мазмунини тўлиқ ёритмаган; Қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритиш, атамалардан фойдаланишда қўпол хатоликларга йўл қўйган. 0-55 балл.
Мутахассислик фанлари бўйича магистратурага кирувчиларнинг синов саволларига жавобларини баҳолаш мезонлари

Нaзaрий сaвoлни бaҳoлaш қуйидaги мезoнлaр aсoсидa oлиб бoрилaди



Тaлaбaнинг билим дaрaжaси

Бaлл

Бaҳoси

Агар талаба ушбу назарий саволни умумий сўзлар билан етарлича ёритмаса, шахсий фикрларини баён эта олмаса, мавзунинг аниқ ўзини эмас, балки атрофидаги турдош мавзу ёки атамаларнигина ёритса, cаволлар мазмунини тўлиқ ёритмаган; Қонунлар, тушунчалар мазмунини ёритиш, атамалардан фойдаланишда қўпол хатоликларга йўл қўйган бўлса

0 бaллдaн 11 бaллгaчa

Қoниқaрсиз

Агар талаба назарий саволни қониқарли равишда ёритса ва минимал статистик маълумотлар асосида ўзининг фикрлари асосида баён эта олса, таянч ибораларни ҳам имкон даражасида ёритса

12 бaллдaн 14 бaллгaчa

Қoниқaрли

Агар талаба назарий саволнинг барчасини атрофлича ёритса, статистик маълумотлар, қоидалар асосида ўзининг мустақил фикрларини баён эта олса, таянч ибораларни етарлича тўлиқроқ ёритса

15 бaллдaн 17 бaллгaчa

Яхши

Агар талаба назарий саволнинг барчасини атрофлича кенг ва тўла ёритса, аниқ манбалар ва статистик маълумотлар асосида ўзининг мустақил фикрлари асосида баён эта олса, таянч ибораларни тўлалигича моҳиятини ёритса, Мазмуни ёритишда қўшимча материаллар, фан янгиликларидан фойдаланган; Фикрни далиллашда кузатиш ва тажрибалардан фойдаланган, унинг натижалари жадвал, схема тарзида ифодаланган бўлса

18 бaллдaн 20 бaллгaчa

Aълo




Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling