Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Жисмоний маданият дарсининг баённомасини


Download 1.93 Mb.
bet63/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

4-мавзу: Жисмоний маданият дарсининг баённомасини
тузиш услубияти
Жисмоний тарбия дарсига қуйидаги талабалар қўйилади:
жисмоний тарбия дарслари муайян умумий ва хусусий вазифаларга ега бўлиши; умумий вазифалар барча дарс ёки дарслар туркуми жараёнида, хусусий вазифалар еса алоҳида олинган бир дарс мобайнида ҳал қилиниши; дарс усулий томондан ва тарбиявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши; олдинги ўқитилган материалларни машғулотларда изчил давом еттириш ва айни пайтда улар яхлит тугалланган, муайян даражада бўлғуси дарснинг вазифаси ва мазмуни билан боғланиши; ўқувчиларнинг таркиби, уларнинг ёши, жинси, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ҳар томонлама жисмоний ривожланиш, соғликни мустаҳкамлаш, қадди қоматни шакллантиришдек тарбиялаш учун ёрдам берувчи машқлар ва ўйинларни тўғри танлаш; дарсни ўқувчилар учун қизиқарлилиги уларни ҳаракат фаолиятга даъват етиши; жисмоний тарбия дарси ўқув куни таркибидаги бошқа дарслар билан мувофиқ, узвий олиб борилишидек талаблар жисмоний тарбия дарсининг асосий талабларидир.


5-мавзу: Мусобақа Низомини тузиш
Мусобақа Низомини тузишда қуйидагиларни еътиборга олиш лозим:
- мақсади ва вазифалари;
- Мусобақага раҳбарлик қилиш;
- Мусобақа ўтказиш жойи ва вақти;
- Талабнома қабул қилиш;
- Мусобақа иштирокчилари;
- Натижаларни аниқлаш;
- Ғолибларни рағбатлантириш.


6-мавзу: Мактабда йиллик ўқув материалларини чоракликка тақсимлаш услубияти
Ўқув ишларини ривожлантиришда (йиллик ва чораклик) жуда кўп муаммоларни ҳисобга олиш зарурдир, айниқса, мактаб жойлашган худуднинг хусусияти, спорт базасининг сони ва унинг жиҳозланишини, ўқитувчининг қайси спорт, билан шуғулланганлиги, касбий тайёргарлик даражаси, мактаб анъаналарига еътибор берилади. У ёки бу спорт тури сони ҳисобга олиш, дастур бўлимига ажратилган соатига ва об-ҳаво шароитига қаралади.
Қуйидаги асосий методик тавсияларга риоя қилиш зарур:
Материални яна ҳам мустаҳкамроқ ўзлаштириш учун дастурдаги хар бир асосий мавзуга (қиска ёки узун масофага югуришга, узунликка сакрашга, тўпни улоқтиришга ва бошқалар) камида 4-6 соат ажратилиши керак.
Спортнинг бир тури материалини ўрганишда соатларни сочиб ташлаш ва узоқ вақт давомида улар орасида узилиш бўлиши (спорт уйинларининг 2 соат дарсни сентябрда ва 2 соатини октябрнинг охирида ўтказилиши каби ҳолатлар) тавсия етилмайди.
Ўқув йилининг хар чорагидаги якуний дарсларда ёки ўқув дастурининг охирги дарсларида синов меъёрларини қабул қилиш амалиёти ўзини оқламайди.
Ўқув материалини янада муваффақиятлироқ ўзлаштириш учун хар бир дарсда 2-3 тадан ортиқ вазифа қўйилмаслиги керак.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling