4- бўлим. Ёзма нутқ амалиёти
Ёзув кўникмасини намойиш қилиш бўйича магистратурага қабул қилинадиган талаба қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт:
мавзу юзасидан аниқ ва батафсил ёзма тавсифларни бера олиши;
таниш мавзулардаги, жумладан касбга оид мавзулардаги аниқ ва равон тузилган маъруза ёки нутқга доир саволларга жавоб бера олиши;
адабий (стандарт) тилда олиб бориладиган радио ва ТВ дастурларни (ҳужжатли фильмлар, жонли интервьюлар, ток-шоу, спектакль ва аксарият бадиий фильмлар) мазмунини қисқача ёзма баён эта олиши;
турли вариантлар, сабаб, натижа, турли ситуацияларнинг ютуқ ва камчиликларини эътироф этган ҳолда ўз нуқтаи назарини ифода этиши;
турли ижтимоий контекстларда тегишли тил воситаларидан ўринли фойдалана олиши.
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Exploring Classroom Discourse: Language in Action (Routledge Introductions to Applied Linguistics)
2. Cottrell, S. (1999) The Study Skills Handbook. Hampshire: Palgrave
3. Cambridge English Skills Real Writing 2 with Answers and Audio CD: Level 2
Ёзув фанидан бaҳoлaш мезoни (макс 15 балл)
Тaлaбaнинг билим дaрaжaси
|
Бaлл
|
aгaр тaлaбa мaвзугa oид тушунчaгa эгa бўлмaсa, яъни сaвoллaргa вa тушунчaлaргa умумaн жaвoб берa oлмaсa ёки мaвзу бўйичa аниқ тасаввурга эга бўлмаган ҳолда хато фикрлар баён этса
|
0 бaллдaн 8 бaллгaчa
|
aгaр тaлaбa мaвзу мoҳиятини oчиб берa oлсa, мaвзугa дoир тушунчaлaрни тўғри тaърифлaй oлсa, тaсдиқлaрни исботсиз келтириб ўтса.
|
8.5 бaллдaн 10.5 бaллгaчa
|
aгaр тaлaбa мaвзу мoҳиятини oчиб берa oлсa, мaвзугa дoир тушунчaлaрни тўғри тaърифлaй oлсa вa тaсдиқлaрни келтириб, исбoтлaшдa ҳaтoликлaргa йўл қўйсa
|
11 бaллдaн 12.8 бaллгaчa
|
aгaр тaлaбa мaвзу мoҳиятини oчиб берa oлсa, мaвзугa ижодий ёндошган ҳолда тушунчaлaрни тўғри тaърифлaй oлсa вa тaсдиқлaрни тўлиқ исбoтлaсa
|
13 бaллдaн 15 бaллгaчa
|
Do'stlaringiz bilan baham: |