Ўқитиш ва ўқиш жараёнида учрайдиган муаммоларни фарқлаш ва уларни бартараф этиш
Талабалар ўрганилаётган чет тилида мослаштирилмаган (соддалаштирилмаган) оригинал матнлар билан кўпроқ ишлашлари лозим. Бироқ ўқиш вазифалари талабаларнинг тил билиш даражасига кўра мослаштирилиши мумкин. Ўқишга ёрдам бериш мақсадида матн бўйича қизиқарли, ҳаётий саволлар бериш, баъзида унда учрайдиган янги сўзлар маъносини ўргатиш, ўқиладиган матн мазмунига тааллуқли топшириқлар берилиши мақсадга мувофиқ.
Матнни ўқиш жараёнида бериладиган вазифа ва топшириқлар асосий ғояни топишга, маълум деталларни излашга ундайди. Масалан, саволлар, жадвални тўлдириш, тўғри/нотўғри баёнотлар, гапларни керакли сўзлар билан тўлдириш каби вазифалар шулар жумласидан.
Матн ўқилгандан кейин бериладиган вазифалар талабаларни матнни ҳар томонлама муҳокама қилишга ундаши керак. Бундан ташқари талабалар ўз фикр мулоҳазаларини, ҳис- туйғуларини бир-бирларига билдира олишлари ва кўпчилик олдида эркин ифодалай олишлари лозим.
Шунингдек, талабалар ўқиган бадиий асарларини биргаликда муҳокама қилишлари ва қайси бадиий асарларни ўқишни хоҳлашлари ва нима учун айнан шу асарни танлаганларини муҳокама қилишлари мумкин.
Бадиий ўқиш талабаларнинг зарурий ўқиш кўникмаларини ривожлантириб, уларнинг эффектив ўқиш стратегияларига эга бўлган китобхонга айланишларига имкон яратади.
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР
The writer’s workplace with readings (6th ed.). Student edition
Cambridge English Skills Real Reading 2 with answers: Level 2
www.bbc.co.uk\worldservice\learningenglish/
www.channel4.com\learning\
www.better-english.com\exerciselist.html
www.bbc.co.uk\worldservice\learningenglish\business\index.shtml
www.englishclub.com\index.htm
education.leeds.ac.uk\edu-mwe/eltwww.htm
www.Grammarly.com/Grammar
www. macmillanenglish.com/readers
Ўқиш фанидан бaҳoлaш мезoни
Do'stlaringiz bilan baham: |