Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети педагогика ва психология кафедраси
- Мавзу. ДИДАКТИКА –ПЕДАГОГИКА ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ. ОКИТИШ ЖАРАЙОНИ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА
Download 216.69 Kb.
|
1-5 лекция
4- Мавзу. ДИДАКТИКА –ПЕДАГОГИКА ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ. ОКИТИШ ЖАРАЙОНИ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА.
Режа 1. Таълим назарияси (дидактика) педагогиканинг таркибий қисми сифатида. 2. Дидактиканинг мақсад ва вазифалари. Таълим жараёнининг моҳияти. 3. Ўқитиш ва ўрганиш жараёнлари тавсифи, ўқув жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 4. Ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши. 5. Таълим тамойиллари ва қонуниятлари Дидактика ҳақида тушунча. Дидактиканинг предмети ва вазифалари. Дидактиканинг ташкил топиши ва ривожланиши. Инсоннинг фаолиятида ўқитиш ҳар доим жуда муҳим аҳамиятга ега бўлган. Таълим тасодифий, интуитив хусусиятга ега бўлганда ҳам ва асосан тасодифан ахборотларни бериш ҳамда тақлид қилишдан иборат бўлганда ҳам шундай бўлган; кейинчалик ҳам, таълим мақсадга мувофиқ мунтазам ва режалаштирилган жараёнга айланганда, мактаб пайдо бўлганида ҳам шундай бўлган. Бироқ узоқ вақт давомида таълимни назарий таҳлил қилиш ва ўрганиш ишлари олиб борилмади, шунинг учун ўз назариясига ега бўлмади. Фақатгина ХВИИ аср бу соҳада муҳим ўзгаришлар олиб келди: айнан ўша пайтда таълим алоҳида ном олди ва тарихда биринчи дидактик фаолиятнинг илмий асосланган тизимига асос солинди. Дидактика (таълим назарияси: юнонча "дидактикос" "ўргатувчи", "дидаско" еса – "ўрганувчи" маъносини билдиради) таълимнинг назарий жиҳатлари (таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мазмуни, таълим мақсади, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари ва ҳоказо муаммолар)ни ўрганувчи фан. Бу сўз 1613 йили Германияда немис педагоги Волфганг Ратке (1571-1635 йиллар) томонидан киритилди. Бу тушунчани шунга ўхшаш усулда буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) "Буюк дидактика" номли машҳур асарида тилга олади. Лекин Коменский "дидактика бу фақат таълимгина емас, балки тарбиялаш ҳам", деб таъкидлайди. Мазкур асарда олим таълим назариясининг муҳим масалалари: таълим мазмуни, таълимнинг кўргазмалилиги, кетма-кетлиги каби тамойиллари, синф-дарс тизими борасида сўз юритади. Дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. Педагогика фани таълим ва тарбия жараёнини уларнинг яхлитлиги ва бирлиги асосида ўрганади. Икки фаолиятнинг ҳар бирининг моҳиятини аниқ баён етиш учун дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назариясини ажратиб кўрсатадилар. Ҳозирги даврда дидактика ўқитишнинг мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларини илмий асослаб берувчи педагогика соҳаси сифатида тушунилади. Умумий дидактикадан ташқари хусусий дидактикалар ёки алоҳида фанлар бўйича таълим методикаси деб аталувчи дидактикалар ҳам мавжуд. Уларнинг мазмуни таълимнинг маълум босқичларида у ёки бу фанларни ўрганиш ва таълим беришнинг назарий асосларини белгилайди. Ҳар бир ўқитувчи дидактика асосларини пухта билиши ва уларга таянган ҳолда фаолиятни ташкил етиши зарур. Дидактика предметини аниқлаш бўйича турли қарашлар илгари сурилган. Қарашларнинг турлича бўлиши дидактиканинг методологик категорияларини аниқ ажратилмаганлиги билан боғлиқ. Кўпчилик олимлар таълим объект деб ўқитиш жараёнининг мақсади, мазмуни, қонуниятлари, методлари ва тамойилларини кўрсатадилар. Дидактика таълимни ижтимоий тажрибани бериш воситаси сифатида еътироф етади. Таълим ёрдамида ёшларни ҳаётга тайёрлаш амалга оширилади. Таълимий фаолиятини ташкил етишда ўқитувчи - ўқувчи, ўқувчи – ўқув материали, ўқувчи - бошқа ўқувчилар ўртасидаги муносабатлар юзага келади. Педагогик адабиётларда улардан қайси бири дидактика учун асосий ҳисобланиши кераклиги борасида ҳам турли фикрлар келтирилади ҳамда ўқувчининг ўқув материалига бўлган муносабати, яъни, билимларни ўрганиш муносабатини асосий деб еътироф етувчи қарашлар сони нисбатан кўп. Дарҳақиқат, ўқиш, ўрганиши таълим жараёнининг ажралмас хусусиятидир. Таълимга психология нуқтаи назаридан ёндашилса, ушбу муносабатнинг устуворлигига шубҳа қолмайди. Бироқ, таълимга педагогик, яъни, ижтимоий тажрибани бериш, ўргатиш нуқтаи назаридан қаралса фаолият учун асосий саналувчи муносабат – икки шахс (ўқувчи ва ўқитувчи) ўртасидаги муносабатлар етакчи ўрин егаллаши лозим еканлиги англанади. Дидактика предметини моҳиятини очишга хизмат қилувчи яна бир қараш таълим-тарбия жараёнини яхлит ўрганиш зарурлигини илгари суради. Таълимнинг тарбиявий вазифалари ўқувчининг билимни ўзлаштиришларини таъминлабгина қолмай, шахс хусусияти, унинг ривожланиши, маълум маънавий-ахлоқий сифатларни ўзлаштириши, феъл-атвори, хулқини тарбиялаш учун зарур шарт-шароитни яратишдан иборат. Дидактикага таълимнинг мазмунли ва жараёнли жиҳатларини биргаликда ўрганиш хосдир. Амалиётни қайта ташкил етиш ва такомиллаштириш масалаларини назарда тутган ҳолда дидактика таълимни фақатгина ўрганиш объекти сифатидагина емас, балки илмий асосланган лойиҳалаштириш объекти сифатида қарайди. Умумий дидактиканинг предмети дарс ўтиш (ўқитувчи фаолияти) ва билим олиш (ўқувчининг ўрганиш фаолияти)нинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги ҳисобланади. Дидактиканинг вазифалари қуйидагилардан иборат: - таълим жараёнлари ва уларни амалга ошириш шартларини таърифлаш ва тушунтириш; - таълим жараёнини янада мукаммал ташкил етиш, яъни, таълим тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқиш; - таълим жараёни учун хос бўлган умумий қонуниятларни аниқлаш, омилларини таҳлил қилиш ва таърифлаш. Дидактика назарий ва бир вақтнинг ўзида меъёрий-амалий фан. Дидактиканинг илмий-назарий вазифаси таълимнинг мавжуд жараёнларини ўрганиш, унинг турли жиҳатлари ўртасидаги боғлиқликлар, уларнинг моҳиятини очиб бериш, ривожланиш тенденциялари ва келажагини аниқлашдан иборатдир. Ўзлаштирилган назарий билимлар таълим амалиётини йўналтириш, таълимини жамият томонидан қўйилаётган ижтимоий талабларга мувофиқ такомиллаштиришга имкон беради. Таълим мазмунини англаб олиш, таълим тамойиллари, таълим метод ва воситаларини қўллаш меъёрларини аниқлаш асосида дидактика амалий-меъёрий ҳамда ташкилий-технологик вазифани бажаради. Дидактиканинг асосий категориялари ва дидактик тушунчалар тизими. Муайян фанга хос бўлган тушунчаларда инсоният томонидан ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс етади. Мавжуд илмий тушунчалар икки асосий гуруҳга ажратилади: фалсафий тушунчалар; хусусий илмий, яъни, муайян фангагина хос бўлган тушунчалар. Дидактика учун "умумий ва алоҳида", "моҳияти ва ҳодиса", "қарама-қаршилик", "боғлиқлик" каби фалсафий тушунчалар ҳам муҳим аҳамиятга ега. Дидактикада қўлланиладиган умумий-илмий тушунчалар орасида "тизим", "тузилма", "вазифа", "element" кабилар алоҳида ўрин тутади. Педагогикага хос дидактик тушунчалар сирасига қуйидагилар киради: таълим - ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён; дарс – бевосита ўқитувчи раҳбарлигида муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли; билим олиш – идрок етиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни; таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил етилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён. ўқув фани – таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган ҳамда ўзида муайян фан соҳаси бўйича умумий ёки мутахассислик билим асосларини жамлаган манба. таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти. Дидактикада "идрок етиш", "ўзлаштириши", "маҳорат", "ривожланиш" ва бошқалар (психология) ҳамда "бошқариш", "қайта алоқа" (кибернетика) каби турдош фанларга хос бўлган тушунчалар ҳам қўлланилади. Дидактиканинг тушунчали-терминологик тизими мунтазам янгиланиб ва тўлдирилиб борилмоқда. Дидактиканинг асосий категориялари қуйидагилардан иборат: дарс, билим олиш, таълим, билим, кўникма, малака, таълим мақсади, таълим мазмуни, таълим жараёни, таълим жараёнини ташкил етиш, таълим турлари, шакллари, методлари ва воситалари, таълим натижаси. Сўнгги пайтларда асосий дидактик категориялар сирасига таълимнинг дидактик тизими ва таълим технологияси каби тушунчаларни ҳам киритиш таклифи илгари сурилмоқда. 1) билим – шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс етувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи; 2) билим олиш – идрок етиш, ўрганиш, машқ қилиш ва муайян тажриба асосида хулқ-атвор ҳамда фаолият кўникма, малакаларининг мустаҳкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни; 3) кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил ета олиш қобилияти; 4) малака – муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли; 5) таълим – ўқувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён; 6) таълим методлари – таълим жараёнида қўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи усуллар мажмуи; 7) таълим мазмуни – шахснинг ақлий ва жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, дунёқараши, одоби, хулқи, ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлик даражасини шакллантириш жараёнининг моҳияти; 8) таълим воситалари – таълим самарадорлигини таъминловчи объектив (дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма, диопроектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна, телевизор, radio, компютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси, муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оид мисоллар ва ҳоказолар) омиллар; 9) таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил етилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён; 10) таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти; 11) таълим мақсади (ўқиш, билим олиш мақсади) – таълимнинг аниқ йўналишини белгилаб берувчи етакчи ғоя; 12) таълим натижаси (таълим маҳсули) – таълим якунининг моҳиятини қайд етувчи тушунча; ўқув жараёнининг оқибати; белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси; 13) таълимни бошқариш – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш; 14) таълим тизими – ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида давлат тамойиллари асосида фаолият юритаётган барча турдаги ўқув-тарбия муассасалари мажмуи. Дидактик назария (концепция)лар ва уларнинг фалсафий асослари. Таълим жараёни психологик-педагогик концепциялар (улар аксарият ҳолларда дидактик тизимлар ҳам деб аталади) асосида ташкил етилади. Дидактик тизим (юнонча "сйстема" – яхлит қисмлардан ташкил топган, бирлаштириш) – маълум мезонлари асосида таълим жараёнинг яхлит ҳолатини белгилаш, ажратиб кўрсатиш демакдир. У таълимнинг мақсади, тамойиллари, мазмуни, шакли, метод ва воситаларининг бирлиги асосида ташкил етилган тузилмаларнинг ички яхлитлигини ифодалайди. Тадқиқотчилар мавжуд дидактик концепция (тизим)ларни умумлаштириб қуйидаги гуруҳларга ажратадилар: • анъанавий; • прогрессив; • замонавий. Таълим назариясида Я.A.Коменский, И.Песталлоци ва И.Гербартларнинг дидактик концепциялари муҳим аҳамиятга ега. Анъанавий дидактик тизимнинг яратилиши немис файласуфи, психолог ва педагог И.F.Гербарт (1776-1841 йиллар) номи билан боғлиқ. У Я.A.Коменскийнинг синф-дарс анъанавий тизимини танқидий нуқати назардан қайта асослаб, етика ва психологиянинг назарий ютуқларига таянган ҳолда таълим тизимини яратди. I.F.Гербарт таълим тизимининг асосий белгиси қуйидагилардан иборат. ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишини таъминлаш мактабнинг асосий вазифаси; болани тарбиялаш еса оиланинг вазифасидир. Прогрессив (педоцентрик) тизим боланинг билим олишида фаолиятининг асосий рол ўйнашини еътироф етади. Мазкур тизим асосини Д.Дюи тизими, Г.Керштейннинг меҳнат мактаби, В.Лай назариялари ташкил етади. Замонавий дидактик тизим. ХХ асрнинг 50-йилларида психолог ва педагог Б.Skinner қисмларга бўлинган ахборотларни етказиш, бу жараённи мунтазам назорат қилиш асосида материални ўзлаштиришда самарадорликка еришиш ғоясини илгари суради. Мазкур ғоя кейинчалик дастурий таълим деб аталади. Кейинчалик Н.Краудер назорат натижаларига қараб ўқувчига мустақил ишлаш учун турли материалларни таклиф етадиган тармоқлаштирилган дастурларни яратди. D.Дюининг назарий ғоялари муаммоли таълимнинг асоси бўлиб қолди. Бугунги кунда муаммоли таълим деб номланувчи, ушбу ғоя ўқитувчи раҳбарлиги остида муаммоли вазиятни яратиш ва уларни ҳал етишда ўқувчиларнинг фаоллик ва мустақилликларини таъминлашга еришишни назарда тутади. Муаммоли таълимнинг вазифаси фаол ўрганиш жараёнини рағбатлаштириш, ўқувчиларда фикрлаш, тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир. L.V.Занковнинг (1901-1977 йиллар) ривожлантирувчи таълим концепцияси ХХ асрнинг 50-йилларида кенг тарқалди. Унинг ғояларини амалга ошириш таълим жараёнига инсонпарварлик ғоясини сингдириш, шахсни баркамол ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга имкон беради. Психолог Л.S.Вигоцкий (1896-1934 йиллар) томонидан 30-йилларда илгари сурилган "Яқин ривожланиш зонаси" ғояси ҳам муҳим аҳамиятга ега. Унга кўра бола катталар ёрдамида билим олиб, ўзи мустақил бажара олмаган ишларни бажара бошлайди. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунида таълим ва тарбияни инсонпарварлик, демократик ғояларга мувофиқ ташкил етилиши еътироф етилган. Таълимни инсонпарварлаштириш таълим жараёнида ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, унинг шаъни, обрўси, қадр-қимматини поймол етмаслик, мавжуд истеъдодини ривожлантиришни назарда тутади. Демократлаштириш еса педагогик жараёнда расмиятчиликка йўл қўймаслик, таълим дастурларини танлашда ўқувчиларнинг фикрларини инобатга олишни ифодалайди. Республика узлуксиз таълим тизими ижтимоий буюртмани бажаришга хизмат қилади, баркамол шахс ва етук мутахассисни тарбиялаш вазифасини бажаради. Замонавий педагогикада таълим парадигма (модели)лари. Педагогик парадигма (юнонча "парадеигма" - мисол, намуна) – педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал етиш намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан еътироф етилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида қўлланилади. Бугунги кунда таълимнинг қуйидаги парадигмалари кенг тарқалган: Анъанавий – консерватив парадигма (билим парадигмаси). Рационалистик (бихевиористик) парадигма. Феноменологик (гуманистик) парадигма. Технократик парадигма. Езотерик парадигма. Айни вақтда таълим парадигмаларини белгилашга нисбатан уч хил ёндашув мавжуд: 1. Қадриятли (аксиологик) ёндашув - маданият инсон ҳаётининг мазмуни сифатида тушунилади. 2. Фаолиятли ёндашув асосан маданият моддий ва маънавий бойликларини яратишга йўналтирилган фаолиятнинг синалган усуллари сифатида талқин етилади. 3. Шахсий ёндашув - маданият муайян шахс тимсолида намоён бўлади. Маданиятга нисбатан турли ёндашувларнинг мавжудлиги бир қатор парадигмаларнинг яратилишига замин яратади. Ҳар бир парадигма муайян таълимий муаммоларни ҳал етишга йўналтирилади. Хусусан: - ижтимоий institut сифатида ўқув муассасаларининг вазифалари; - таълимнинг самарали тизими; - ўқув юртлари олдида турган енг муҳим, устувор masala; - таълимнинг ижтимоий аҳамиятли мақсадлари; - муайян билим, кўникма ва малакаларнинг қимматли ҳисобланиши. Айни вақтда қуйидаги парадигмалар мавжуд: 1. Билим олишнинг анъанавий парадигмаси (модели) (Ж.Мажо, Л.Кро, Ж.Капел ва бошқалар) Унга кўра таълимнинг асосий мақсади - "Билим, қанчалик қийин бўлмасин билим олиш". Анъанавий парадигма мактабнинг мақсади ёш авлодга individual ривожланиши ҳамда ижтимоий тартибни сақлаб қолишга ёрдам берувчи маданий меросларнинг муҳим елементлари – билим, кўникма ва малакалар, илғор ғоялар ва қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда уларни ёшларга етказиш муҳим еканлигини ёритади. Билим олиш парадигмасининг асосий мақсади: таълим олиш, тараққиёт ва маданиятнинг енг муҳим елементларини авлоддан-авлодга етказиш. 2. Рационалистик (бихевиористик) парадигма (П.Блум, Р.Гане, Б.Skinner ва бошқалар). Рационалистик парадигма диққат марказида таълим мазмуни емас, балки ўқувчилар томонидан турли билимларни ўзлаштирилишини таъминловчи самарали усуллари ётади. Таълимнинг рационалистик модели асосини Б.Скинернинг ижтимоий инженерия бихевиористик (инглизча behavior - хулқи) концепцияси ташкил қилади. Мактабнинг мақсади – ўқувчиларда ғарб маданияти ижтимоий қоидалари, талаблари ва кўзлаган мақсадларига мос келадиган мослаштирувчи "хулқий репертуар"ни шакллантиришдир. Шу билан бир вақтда, "хулқи" атамаси билан "инсонга хос ҳамма таъсирланишлар – унинг фикрлари, сезги ва ҳаракатлари" ифодаланади (Р.Тайлер). Бунда таълимнинг асосий методлари, ўргатиш, тренинг, тест синовлари, individual таълим, тузатишлари бўлиб қолади. Бунинг оқибатида, таълимнинггина емас, балки дарс беришнинг ҳам ижодий характерини аниқлаш муаммоси муҳокама қилинмайди. P.Блум барча ўқувчилар фақат ўзлаштирибгина қолмай, балки муваффақиятли ўқишлари мумкин деб ҳисоблайди. Ўқувчининг optimal қобилиятлари маълум шароитларда, ўқувчига таълим бериш натижаси унинг суръати билан аниқланади. Олимнинг фирича, таълим олувчиларнинг 95 фоизи таълим муддатларига бўлган чеклашлар олиб ташланганда ўқув курсининг бутун музмунини ўзлаштириб олишга қодирлар. Ана шу нуқтаи назардан ўқувчилар томонидан билимларнинг муваффақиятли ўзлаштиришини таъминловчи методика ишлаб чиқилади, унинг моҳияти қуйидагичадир: Бутун синф ёки курс учун тўла ўзлаштириш еталони, мезоннини аниқ белгилаб олиш асосида ўқитувчи таълим якунида еришилиши керак бўлган аниқ натижаларнинг рўйхати ва унга мувофиқ келувчи тестларни тузади. Ўқув бирликлари, яъни, ўқув материалларининг яхлит бўлимлари кўрсатилади, уларни ўзлаштириш натижалари аниқланади, якуний баҳога таъсир кўрсатмайдиган навбатдаги тестлар тузилади. Бу тестларнинг вазифалари – тузатиш, коррекциялашдан иборат. Тўла ўзлаштиришга йўналтирилган ҳар бир ўқув курс материалларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун тест синовларини ўтказиш. Бу ўринда ҳар бир ўқувчига баҳо ва таълим мақсадларининг аҳамиятини тушунтириш муҳим. Предметларни бўш ва ўртача ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг қобилиятларини жадал ривожлантириш П.Блум концепциясининг асосий мазмунини ташкил етади. Турли мамлакатларнинг (Австрия, Белгия, АҚШ ва бошқалар) таълим тизимлари тажрибаси рационалистик (бихевиористик) парадигма ғояларига мувофиқ иш кўрилганда 70 % ўқувчилар юқори натижаларни қайд етганликларини кўрсатади. Юқорида қайд етилган таълим йўналишлари ўзида инсонпарварлик ғояларини ифода етмаган, улар бола дунёқарашининг ривожланиши, шахснинг ривожланишида шахслараро муносабатларнинг муҳим ўрин тутишини назарда тутмайди. 3. Гуманистик (феноменологик) парадигмага кўра (А.Маслоу, А.Комбс, К.Роджерс, Л.S.Вўгодский ва бошқалар) таълим олувчи еркин шахс, ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ўзига хос ривожланиш имкониятларига ега. Улар болани ривожлантириш мақсадида уни шахслараро муносабатлар жараёнига йўналтиради. Таълимнинг феноменологик (феномен юнонча "пҳаиноменон" – ҳисобланган, яъни, машҳур, алоҳида нодир одам) модели ўқувчиларнинг individual-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, уларнинг талаб ва қизиқишларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кўзда тутади. Унинг вакиллари ўқувчини нодир шахс деб ҳисоблайдилар. Гуманистик парадигма доирасида фаолият олиб борувчи ҳар бир таълим тизими ижодий ривожланади ва ўқувчи ҳамда ўқитувчининг еркинлиги ва ижодкорлигини ёқлайди. Гуманистик парадигма ғоялари 1991 йилдан кейин республика узлуксиз таълим тизимига жорий етила бошланди. Парадигманинг диққат марказида ўқувчининг баркамол ривожланиши, унинг интеллектуал еҳтиёжлари, "еркин фикрлайдиган шахсни тарбиялаш" масаласининг ижобий ҳал етилиши ётади. Айни вақтда республика таълим муассасаларида қўйидаги ғояларга амал қилинмоқда: "Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон еркин фикрлайдиган етиб тарбияланади. Агар болалар еркин фикрлашга ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар. ... Мустақил фикрлаш – ҳам катта бойликдир" .Езотерик парадигма (юнонча "есотерикос" ички, сирли, яширин, фақатгина билувчилар учун мўлжалланган инсоннинг дунё билан ўзаро алоқалари юксак даражаларини акс еттиради). Моделнинг моҳияти ҳақиқат абадий ва ўзгармас, доимий еканлигини таъкидлашдан иборат. Парадигма тарафдорлари ҳақиқатни билиб бўлмаслиги, унга фақатгина фаҳмлаш асосида еришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Педагогик фаолиятнинг олий мақсади коинот билан мулоқот, ўқувчининг табиий кучларини озод етиш ва ривожлантиришдан иборат. Шу билан бирга, ўқитувчининг ҳимоялаш вазифаси муҳимдир, у ўқувчининг мавжуд имкониятларини уни маънавий, жисмоний, психик жиҳатдан ривожлантиришга йўналтиради. Бу еса оқибатда ўқувчи Илмий-техник, технократик парадигманинг асосий мақсади амалиётни такомиллаштириш асосида таълим олувчиларга "аниқ" илмий билимларни бериш ва уларнинг ўзлаштирилишини таъминлашдир. Билим - кучдир, шу боис шахс қиммати унинг ўрганиш, билим олиш, имкониятлари билан белгиланади. Шахс муайян (ўртача, стандартлаштирилган) билим ёки хулқ-атвор егаси бўлсагина қадрият сифатида еътироф етилади деган ғоя ушбу парадигманинг асосини ташкил етади. Сўнгги йилларда ноинституционал парадигма ривожлана бошлади. У таълимни ижтимоий институтлар, яъни, мактаб ва олий таълим муассасаларидан ташқарида ташкил етиш ғоясини илгари суради. Бу таълим "табиатда" - Internet, "очиқ мактаблар" – компютерлар воситасида таълим дастурларига (масофадан ўқитиш) мувофиқ ўқитиш самарали дея ҳисоблайди. Download 216.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling