Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети педагогика ва психология кафедраси


Download 216.69 Kb.
bet7/7
Sana24.03.2023
Hajmi216.69 Kb.
#1292158
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-5 лекция

5-Мавзу: ТАЪЛИМ МАЗМУНИ.
Режа
1. Илмий-техник жараён ва таълим мазмуни.
2. Ҳозирги вақтда таълим мазмунини белгилашга доир асосий ғоялар.
3. Таълим мазмунини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар.
4. Давлат таълим стандарти.
Асосий тушунчалар: таълим тизими, таълим турлари, таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари, таълим турлари.
Таълим тизими деб, муайян мамлакатнинг белгили бир принциплари асосида тузилган таълим-тарбия муассасаларининг тузилишига айтилади. Ўзбекистонда таълим тизими Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида"ги Қонун асосида тузилган.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари.
Таълим Ўзбекситон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб еълон қилинади.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда еканлиги;
Таълимнинг узлуксизлиги ва изчллиги;
Таълим тизимининг дунёвий характерда еканлиги;
Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма уччун очиқлиги;
Таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
Таълим тизимида далав ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш;
Таълим тизими.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
- таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
- таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Ҳозирги даврда таълим мазмунини қайта қуриш муаммолари
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури "Кадрлаш тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият еҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш" вазифасини қўйди. Таълим мазмунини миллийлаштириш бу таълим мазмунини миллий руҳ билан бойитиш демакдир. Ўтмиш алломаларимиз томонидан яратилган бебаҳо маданиятимиз, тарихимиз, маънавиятимиз бойликларини таълим мазмунига киритиш ва шу йўл билан келажак авлод миллий ва умуминсоний руҳда тарбиялашни амалга ошириш ҳозирги куннинг вазифасидир. Шу вазифа асосида ДЦ яратилда. Дарсликларннинг янги авлоди яратилди.
Бошланғич таълимнинг мазмуни ҳозирги илмий маълумотининг негизини қуради, сўнгра ўқувчилар бу билимларни мактабнинг ўрта ва юқори синфларида оладилар. Ўқувчи келажаги, унинг ақлий ўсиши, қизиқишлари ва ўқишга муносабати, кейинроқ еса меҳнат фаолиятига ҳам кўп жиҳатдан мактабдаги бошланғич таълимнинг мазмунига боғлиқ бўлади.
Бошланғич таълимга ҳисоблаш, ёзиш ўқиш юзасидан оддий кўникмалар бериладиган мактаб деб ескича қараш кичик ёшдаги ўқувчиларнинг ривожланиши имкониятларини чеклаб қўяди. Аксинча ўйлаш ҳам, яъни бошланғич мактабнинг вазифаси-Боланинг ақлини ўстириш, унда муайян ақлий иш ҳаракатларини ва фикрлаш операцияларини шакллантиришдир, деб ҳисоблаш ҳам нотўғри. Афсуски, бундай анъана баъзи бир психологик тадқиқотларда учрайди. Бошланғич таълимнинг мазмуни ўқувчиларга математика, она-тили, табиатшунослик, адабиёт ва санъатга доир бошланғич илмий маълумотлар бериш вазифасини бажаради. Бу билимлар яхши ўзлаштирилиши керак, шундагина улар ўрта ва юқори синфларда ўтиладиган ўқув материалини чуқурроқ ўзлаштириш учун асос бўла олади. Ҳисоблаш, ўқиш, ёзиш,ашула айтиш, расм солиш, кузата билиш, дарсда диққат билан ўтириш, туриш,ўз ўқув ишини тўғри ташкил ета билиш каби кўникмаларини ҳосил қилмай туриб, бошланғич талимни ўзлаштириб бўлмайди. Бошланғич синфлардаги талим ақлан ривожлантириш вазифасини ҳам ўз ичига олади. Ҳозир бу ишга махсус ўқув вазифаси деб қаралмоқда. Кичик ёшдаги ўқувчилар, оладиган билим, малака ва кўникмалар уларнинг ақлини, билиш қобилиятларини ҳар хил даражада ўстириш, фикрлаш фаолиятларининг ҳар хил тарзда боришига сабаб ақлининг умумий ўсиш даражасини белгилаб беради. Ўқув материали Болаларни ахлоқий, маънавий идеалли ва ҳис туйғули кишилар қилиб тарбиялашни уларда диалектик-материалистик дунёқарашни шакллантиришни назарда тутади. Ўқув материалини ўрганиш кичик ёшдаги ўқувчилар учун шахс ва унинг ирода сифатлари тарбияланадиган янги фаолият туридир. Бошланғич таълимнинг мазмуни ўқувчиларни ақлий, ахлоқий, меҳнат естетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга ёрдам беради.
Таълимнинг мазмуни асосан учта норматив ҳужжатда ўқув режаси, дастури, дарслик ва ўқув қўлланмаларда акс етади. Мактабнинг ўқув режаси ўқув предметларининг таркибини, уларни қайси ўқув йилида ўрганиш тартиби ва изчиллигини, ҳар бир предмет учун ажратилган (бир йилга ва ўқув ҳафталигига) дарслар сонини белгилайди. Ўқув предмети-ўқувчиларга fanning асосий бошланғич қоидаларини ёки маданият, меҳнат ишлаб чиқаришнинг муайян томонларини ўз ёшларига ва савияларига яраша маълум даражада чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш имконини берадиган илмий билимлар, амалий кўникма ва малакалар тизимидир. Ўқув предметининг мазмуни келажакда ҳозирги замон фанини егаллаш имкониятини беради. Ўқув предмети инсоният тажрибасининг маълум қисмини акс еттиради ва тегишли билим, малака ва кўникмаларни шакллантиради.
Фалсафий, ижтимоий ҳамда табииёт фанлари ўқув предметларининг мазмунида ҳал қилувчи омилдир. Лекин ҳозирги замон фанини бутун мураккаблиги билан ўрганиш ўқувчига қийинлик қилади.Шунинг учун фандан ўқувчига тушунарли бўлган ва fanning асосий қоидаларини ўзлаштиришга имкон берадиган, ўн йиллар давомида ўзгармайдиган материалларни танлаб олиш зарур. Фан доим ривожланиб боради ва шу ривожланиш жараёнда баъзи бир қоидалар ескиради, ўз кучини йўқотади, ишдан чиқади, янги талқин ва изоҳлар пайдо бўлади. Лекин фандаги билимларнинг бутун ҳаракат тизими таянадиган баъзи бир асосий назарий қоидалар(масалан, мамавзутикада сонларнинг natural қатори, арифмтикада 4 амал ва бошқалар) доимо сақланади. Фандаги асосий қоидаларнинг маълум даражада баркамоллиги ўқув материалини мазмунини, унинг узоқ вақт ўзгармаслигини, турғунлигини белгилайдиган ҳал қилувчи омил бўлиб келмоқда.
Бошланғич таълим стандарти.
Бошланғич таълим учун давлат таълим стандартлари бошланғич таълим мазмуни ва сифатига қўйилган талаблардан иборат. Бошланғич синфлар учун илмий material танланганда назарий қоидаларни ўрганишда болаларда малака ва кўникмаларни шакллантириш имкониятларига асосланиш муҳимдир. Агар ўқувчида назарий material асосида кўникма ва малакалар ҳосил қилинмаса, назарий боғлиқлик ва қоидалар кичик ёшдаги ўқувчининг есидан тез чиқиб кетиши, унинг ақлий ўсишига кам таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, грамматикада гап бўлақларини ўрганиш доим амалий машқлар билан бирга олиб борилади. Бу машқларда кичик ёшдаги ўқувчи тўғри ёзиш кўникмаларини ҳосил қилади, назарий қоидалар унинг амалий ўқув фаолиятига қўшилиб кетади.
Фандаги билимлар тизими тарихий изчилликда жойлашган бўлиши, яъни фан тарихини умумлаштирилган ва қисқартирилган ҳолда такрорлаши ёки мантиқий жиҳатдан бутунлай бошқача кўринишда бўлиши мумкин. Масалан, физикага доир material тарихий изчилликда баён қилиниши ёки физикавий ҳодиса ва жараёнлар ҳозирги замон атом молекуляр назарияси асосида изоҳланиши мумкин. Материални жойланишидаги изчиллик ва тизим ҳар иккала ҳолда ҳам жиддий ўзгаради. Ўқув предмети бир неча fanning асосий қоида ва қонунларини умумлаштирилган ва қисқартирилган ҳолда акс еттириши мумкин. Масалан, биология ўзида асосий қоидалари акс етадиган фанларга мос равишда ўқув предметларига ботаниқа, зоология, анатомия ва физиологияга бўлинади. Бу ҳолда айрим ўқув предмети, масалан, ботаниқа билимларнинг Болаларда муайян малака ва кўникмалар ҳосил қилишда асос бўладиган мустақил илмий билимлар тизимидан иборатдир. Лекин бу предмет бошқа бир ўқув предмети-зоологияни ўрганиш учун бевосита асос бўлади. Тарбиядаги ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси шу зайлда тўла ва чуқур очилади.
Ўқув режаси, дастури ва уларга қўйиладиган педагогик талаблар.
Ўқув дастури ўқув предметининг мазмунини билимлар, мавзу ва қисмларга бўлиб, мунтазам ва изчил баён қилади. Дастур қандай лаборатория машғулотлар ва амалий машғулотлар, екскурсиялар ва тажрибалар ўтказилиши, мустақил ишлар бажарилиши ва махсус кузатишлар олиб борилишини кўрсатиб боради. Дастурда ҳар бир ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган назарий билимлар, фактик материаллар, малака ва кўникмаларнинг мажбурий ҳажми белгиланган бўлади.
Дастурларни тўзишда ўқув предмети билан фан, ўқув материалларини баён қилиш чуқурлиги билан Боланинг ёш имкониятлари ҳисобга олинади. Шунинг учун ўқув дастурларини мазмунини асослашда педагоглар, психологлар, методистлар, олимлар, мазсус фанлар бўйича мутахассислар, физиологлар, гигиеначилар билан биргаликда иштирок етишлари керак. Ҳар бир ўқув дастурида тушунтириш хати бўлади. Унда ўқув предметининг таълим тарбиявий вазифалари тушунтирилади. Дастур мазмунини ўрганишнинг ва ўқиш методларининг психологик-педагогик усуллари қисқача таърифланади, айрим мавзу ва масалаларнинг Болалар томонидан ўзлаштирилишидаги хусусиятлар ва қийинчиликларга ҳамда баъзи бир кўникма ва малакаларни ҳосил қилишда учрайдиган қийинчиликларга еътибор берилади. Дастурда ҳар бир мавзу ёки бўлимни ўрганишга неча соат ажратилгани коíрсатилади.
Ўқув режаси ва дастўринии тўзишга қуйидаги педагогик талаблар қўйилади:
1.Тарбиянинг мақсади ва вазифаларига мос келиши.
2.Таълим мазмунининг илмийлигига асосланиш.
3.Таълим мазмунининг ҳаёт билан амалиёт билан боғлиқлиги.
4.Ҳар бир предметдаги булимлар ва мавзуларни йиллар буйича мунтазам ва изчил ўрганилишини таъминлаш.
5.Ўрганилаётган material Боланинг ёш хусусиятларига, кучига мос тушунарли бўлиши.
Ўқув дарсликлари ва унга қўйиладиган талаблар.
ВИ.Таълимнинг мазмуни дарсликларда конкретлаштирилади. Дарслик маълум предмет буйича дастурда кўзда тўтилган ўқув материалини ўз ичига олган, таълим мазмунини ўзлаштиришга имкон берадиган воситадир. Дарсликлар ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни егаллашларида бош манба, ўқитувчининг ўқув жараёнига рахбарлик қилишининг муҳим қўлланмаси, ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш, билимга қизиқишни ривожлантириши, мустақил ишлаш малакаси, хотира, тафаккур, нутк ва тил естетик тарбия кабиларнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Ўзекистон Республикасининг мустақиллиги шарофати билан мактаб истеъдодли олимлар томонидан ёзилган, муқобил дарсликларга ега булмокда. Фан ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши дарсликларнинг мазмунига, сўзсиз таъсир етади, дарсликлар тулдирилади, кайтадан ишланади, янгидан яратилади. Лекин дарсликларнинг стабиллик принципи сақланиб колади.
Дарсликларга қўйиладиган педагогик талаблар қуйидагилардан иборат:
1.Material баёнининг қатъий илмийлиги ва ҳозирги замон фан ва техника ривожига мослиги.
2.Юксак ғоявийлик ва ўқувчиларни ахлоқий тарбиялаш вазифаларига бўйсуниши.
3.Дарслик мазмунининг ҳаёт билан боғлиқлиги ҳар бир назарий масалалар етарлича асосли мисоллар, кўрсатмалар билан бўлиши ва уларнинг ҳаётий аҳамияти кўрсатилган бўлиши лозим.
4.Ўқувчиларнинг ёш ва билиш хусусиятларини ҳисобга олиб, материални изчил ва тизимли жойлаштирилиши.
5.Ўқувчиларнинг мустақил ишлаш малакасига мувофиқ кўрсатма ва маълумотларнинг мавжудлиги, дарслик мазмунига кузатиш ва машқ учун топшириқлар, ўз-ўзини текшириш учун саволлар, такрорлаш учун саволлар бўлиши.
6.Материални ўзлаштиришни енгиллаштириш учун баённинг оддий, бадиий ва образли булиши.
7.Материални ўзлаштиришни енгиллаштириш учун чизма, диаграмма, расм ва иллустрацияларнинг мавжудлиги.
8.Дарснинг ташкилий кўринииши яхши бўлиши.
Бошланғич таълим шароитида дарсликлар тузишда ўзига хосликлар ва қийинчиликлар бўлади. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг, айниқса 1-синф ўқувчиларининг дарсликларида бошланғич илмий билимлар берилади, улар Боланинг ҳаётий тажрибаси билан, унга одат бўлиб қолган фикр юритиш мантиқи билан узвий боғланган бўлиши керак. Шунинг учун дарсликда тушунтиришлар, мисоллар, топшириқлар, машқлар, расм ва суратлар кўп бўлади, унга мумкин бўлган ўйин вазиятлари, топшириқлар киритилади. Ўқувчининг назарий боғлиқликларни топиши ва ўзлаштириши машқларнинг ҳарактери ва сисмавзусига боғлиқдир. Бир fanning ўзи турли сисмавзуда мухокама, далил, исбот ва машқлар ёрдамида баён қилиниши мумкин.
Ҳозирги мактабларда янги педагогик технология асосида яратилган дарсликлардан ҳам кенг фойдаланилмокда. Бу дарсликларнинг асосий хусусияти шундаки, ҳар бир информацион материалдан кейин ўз-ўзини текшириш учун саволлар ва топшириқлар бериладики, бўлар ўқувчиларни билим, кўникмаларини мустақил егаллашларига ёрдам беради. Ўқув дарсликларига ёрдамчи ўқув қўлланмалари чиқарилади. Бўлар: хрестоматия, машқ ва масалалар туплами, лугат, справочник, ўқиш китоби, географик ва тарихий карталар ва бошқалар. Бўлар дарслик материалларини кенгайтиради, ўзлаштиришни енгиллаштиради.Ўқув қўлланмаларига ҳам дарсликларга қўйилган талаблар қўйилади. Бундай ўқув қўлланмалари ўқувчиларда мустақил ишлаш малакасини ҳосил қилишда муҳим ўрин тутади.
Download 216.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling