18 соат ва ундан кўп миқдорда машғулотларга қатнашмаганлиги учун курсларнинг тингловчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақдаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, шунингдек тингловчининг асосий иш жойига юборилади.
Машғулотларда қатнашмаганлиги учун курслардан четлаштирилган тингловчилар аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабларга кўра 18 соат ва ундан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаган тингловчилар сафдан чиқарилади ва уларга навбатдаги курсларда иштирок этишларига рухсат берилади.
Малакавий амалиёт – мустақил малака ошириш даврида раҳбарлар асосий иш жойи бўйича малакавий амалиётдан ўтадилар. Малакавий амалиёт даврида раҳбар асосий иш жойи бўйича таълим менежменти ва бошқарув стратегияси соҳасидаги мавжуд иш тажрибасини таҳлил қилади ҳамда соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқади ва якунда аттестация комиссиясига тақдим қилади.
Кириш тести – марказ ходимлари томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг 1-3 кунларида on line шаклида ўтказилади. Кириш тест синовларида ҳар бир тингловчига 100 тадан саволлар берилади ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши доирасидаги дастлабки билим, кўникма ва малакалари ташҳис этилади.
Касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолият, шу жумладан электрон портфолио тизими бўйича натижалар – тингловчининг охирги уч йилликдаги эришган касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолият соҳаси (мустақил ва муқобил малака ошириш шакллари)га оид натижалари бўйича электрон портфолио тизимига киритган маълумотлари асосида шакллантирилади. Тингловчиларнинг касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари уларнинг мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш фаолияти натижасининг 3/10 нисбатида яъни 30 баллик тизимда баҳоланади (жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |