Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги


Download 48.73 Kb.
bet7/7
Sana01.04.2023
Hajmi48.73 Kb.
#1318473
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Тингловчига эслатма

Аттестация- 20 балл


Аттестация комиссиясида битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш

20




Жами: 100 балл

Аттестация (битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя)га якуний назорат учун ажратилган жами 80 баллнинг камида 56 фоизи (44,8 балл)ни тўплаган тингловчилар киритилади.


Аттестация комиссияси қуйида келтирилган мезонларга риоя қилган ҳолда тингловчиларнинг битирув (лойиҳа) ишини баҳолайди:



Мезонлар

Максимал балл

Мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифаларининг аниқ белгиланганлиги, битирув (лойиҳа) ишининг концепциясини аниқ қўйилиши, унинг маънавий-маърифий, ўқув, илмий ва бошқа фаолият турлари мазмунини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлардаги замонавий талабларга мослиги.

3

Мавзу бўйича муаммони ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда асосли таҳлиллар (меъёрий ҳужжатлар, илғор таълим технологиялари, методик ёндашувлар ва б.) амалга оширилганлиги.

4

Ишлаб чиқилган таклифларнинг ўқув жараёнини сифатини таъминлаш, илмий ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиши даражаси.

6

Тингловчининг креативлиги, нутқ маданияти, касбий компетентлик даражаси.

3



Тингловчининг берилган саволларга аниқ жавоб бериши, мустақил қарашларининг шаклланганлиги.

4

Жами

20

Аттестация (битирув ишининг ҳимояси)дан ўтиш балли жами ажратилган


20 баллнинг камида 56 фоизи яъни 11,2 балл этиб белгиланади.
Тингловчи аттестациядан ўтган деб ҳисобланиши учун унинг кўрсаткичлари якуний назорат учун ҳамда атестация учун ажратилган балларнинг ҳар бири бўйича 56 фоизидан кам бўлмаслиги шарт.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ва Аттестациядан муваффақиятли ўтган курс тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармони 3-иловаси билан тасдиқланган давлат намунасидаги малака аттестати берилади.
ФИЗИКА” қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси йўналиши бўйича битирув ишини бажариш бўйича талаблар:

Битирув ишлари ОЎМТВнинг 2017 йил 5 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тайёрланади.


1. Битирув иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
титул варақ (намунаси иловада келтирилган);
икки тилда (ўқитиш тили ва инглиз тилида) битирув (лойиҳа) ишининг қисқача аннотацияси;
мундарижа;
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
адабиётлар рўйхати;
иловалар (мавжуд бўлса).
2. Битирув ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши;
битирув ишининг объекти ва предмети;
битирув ишининг мақсади ва вазифалари;
битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили;
битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти;
битирув иши тузилмасининг тавсифи.
3. Битирув ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили;
Битирув ишининг амалий қисми баёни.
4. Битирув ишининг хулоса қисмида мавзу бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ кўрсатилади.
5. Битирув ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган, мавзуга доир қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.
6. Битирув ишини тайёрлашда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўймайди.
7. Битирув иши матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим:
қаторлар оралиғи — 1,5 см;
юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 2 см;
хатбошилар орасидаги оралиқ — 5 ёки 6 белгили.
Битирув (лойиҳа) иши матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn шрифтида ёзиш тавсия этилади.
8. Битирув ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, кириш, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 40 саҳифадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
9. Битирув иши тингловчи ўқиган тилда, шунингдек, тингловчининг истаги асосида профиль кафедра ёки марказ тавсиясига мувофиқ чет тилида тайёрланиши мумкин. Чет тилида тайёрланган битирув ишига ўзбек тилида ёзилган аннотация илова этилади.
10. Фойдаланилган адабиётларни расмийлаштириш қўйидаги тартибда амалга оширилади.
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари
II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
III. Махсус адабиётлар
IV. Скопусдан маълумотлар
IV. Электрон таълим ресурслари
1-илова
Титул варағи (А-4 форматда)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ






“Ҳимояга тавсия этаман”
Минтақавий марказ
директори
____________ Ю.И.Аҳмадалиев
“____”___________ 2022 йил

Физика” қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси _________________________________________________


_______________________________________________________________нинг
(мавзу номи)


мавзусидаги
БИТИРУВ ИШИ


Илмий раҳбар: __________________________________
(Ф.И.Ш.)
Фарғона- 2022
Download 48.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling