Курснинг мақсади ва вазифалари
“Математика ва Фалсафа” қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг мақсади - ОТМлари раҳбар кадрларининг таълим тизими менежменти борасидаги янги билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш асосида уларнинг таълимни бошқариш соҳасидаги инновацион компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
Тингловчилар контингентини шакллантириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилиш
Тингловчилар контингенти ОЎМТВ нинг 2021 йил 24 декабрдаги
1056-сонли буйруғига асосан шакллантирилади.
Тингловчиларнинг ҳужжатлари машғулотлар бошланишининг 1 кунида қабул қилинади.
Малака ошириш тингловчиси сифатида талабгорлар Бош илмий-методик марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- малака ошириш курсига юборилганлиги тўғрисидаги олий таълим муассасасининг бўйруғидан кўчирма;
- маълумотнома;
- объективка;
- паспорт нусхаси.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошланганидан кейин уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатьий назар, курсларга қўйилмайди.
Тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганликнинг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабалари бўлганда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш
Тингловчиларнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли Қарори 1-иловаси билан тасдиланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади, тартибга солинади.
Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус 10 дақиқани ташкил этади.
Тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш даврида узрсиз сабаблар билан
Do'stlaringiz bilan baham: |