Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
4.3. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланувчанлик кўрсаткичлари билан баҳоланади. Улар қаторига қуйидагилар киради: -фонд сиғимдорлиги - бу кўрсаткич бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳар бир сўмига тўғри келаётган солиштирма айланма маблағлар миқдорини билдиради. бу ерда, Ам-айланма маблағлар суммаси, минг сўм Qгод-йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, минг сўм (масалан пудрат фаолияти бўйича корхонанинг ўз кучи билан бажарган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми). -айланувчанлик коэффициенти ёки айланма маблағларнинг маълум бир муддат ичидаги айланишлари сони; у айланма маблағларнинг йиллик ўртача қийматининг ҳар бир сўмига йил мобайнида тўғри келган маҳсулот ҳажмини (қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини) ҳарактерлайди. -бир айланишга сарфланадиган вақт (ёки бир айланишнинг кунлар ҳисобида давом этувчанлиги): бу ерда, Т-айланма маблағларнинг айланувчанлиги аниқланаётган даврдаги кунлар сони. Мисол: айланма маблағларнинг умумий схемаси бўйича битта айланиш даври аниқлансин. қурилиш монтаж ишларининг йиллик ҳажми 12,5 млн. сўм; айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати 4,65 млн. cўм; Nқ360 кун. Пудратчи қурилиш ташкилотлари бўйича бу кўрсаткичнинг ўртача қиймати 150 кунга тенг. -айланувчанликнинг тезлашуви ҳисобига айланма маблағлрга бўладиган эҳтиёжнинг камайиши, яъни айланма маблағларнинг бўлиши. Бўладиган айланма маблағлар суммасини қуйидагича аниқлаш мумкин: бу ерда, Дбаз ва Дпл –базис ва режалаштирилаётган даврлар учун бир айланишга сарфланаётган вақт миқдорлари, кун; Тпл –режалаштирилаётган даврдаги кунлар сони, кун. Мисол: кўприк қуриш трести йил мобайнида ўз кучи билан 22900 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажаради. Айланма маблағларнинг меъёрланадиган қисми бўйича бир айланишига 104 кун режалаштирилган бўлиб, амалда эса 97 кунни ташкил этди. У ҳолда айланма маблағлардан фойдаланишнинг яхшиланиши ва айланиш тезлигининг ортиши ҳисобига маблағ миқдори: млн сўмни ташкил этади. Айланувчанликнинг тезлашуви ҳисобига айланма маблағларнинг бўшаши (тежалиши) мутлақ ва нисбат бўлиши мумкин. Мутлақ бўшаш (тежалиш) айланма маблағлар ўртача миқдори ҳисобот даври мобайнида базис даврига нисбатан қисқариб, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари эса базис миқёсида сақланиб қолган ёки ундан кўп бўлган ҳолда юз беради. Айланма маблағларнинг нисбий бўшаши (тежами), агар айланишлар ҳажмининг ўсиш суърати (бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари) ҳисобот даврида айланма маблағлар қолдиқларининг ўсиш суъратидан олдинда бўлган ҳолатларда содир бўлади. Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигининг барча кўрсаткичлари айланма маблағларнинг умумий схемасига нисбатан ва меъёрланадиган қисмига нисбатан ҳам аниқланади. Ундан ташқари, айланувчанлик кўрсаткичлари ва маблағлар бўшаши (тежами) айланма маблағларнинг алоҳида элементлари бўйича ҳисобланади. Айланма маблағларнинг алоҳида элементлари бўйича айланувчанлиги (ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, пул маблағлари) айланма маблағлар тўлиқ айланувининг қайси босқичларида айланувчанлиги ортганлиги ёки сёкинлашувига йўл қўйилганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради. Хўжалик фаолиятини режалаштириш ва таҳлил қилишда айланма маблағлар айланувчанлиги ўзгаришининг, хусусан, меъёридан ортиқ ва ортиқча товар-материал қийматларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling