Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Айланма маблағларни меъёрлаштириш ва режалаштириш


Download 2.55 Mb.
bet17/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

4.2. Айланма маблағларни меъёрлаштириш ва режалаштириш

Айланма маблағларни режалаштириш қуйидагиларни кўзда тутади:


-айланма маблағларнинг алоҳида элементлари бўйича меъёрларни ҳисоблаш (кун, фоиз);
-тегишли элементлар бўйича бир кунлик айланиш схемасини аниқлаш (пул кўринишида);
-пул кўринишида корхонанинг ўзига тегишли айланма маблағлар нормативларини аниқлаш (сўм);
-корхонанинг ўз айланма маблағлари бўйича белгиланган нормативларни қоплаш манбаларини аниқлаш.
Маблағларни лимитлаштириш нуқтаи назаридан олганда меъёрланадиган ва меъёрланмайдиган айланма маблағлар мавжуд. Меъёрланувчи айланма маблағларга ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва буюртмачиларга бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоблардаги маблағлар киради.
Меъёрланмайдиганларга барча турдаги дебиторлик қарзлари: буюртмачилар учун бажарилган, лёкин ўз вақтида тўланмаган ҳисоб-китобдаги маблағлар, жўнатилган товарлар ва кўрсатилган ҳизматлар ва бошқалар учун ҳақлар киради. Бу маблағларнинг миқдори оператив равишда аниқланади.
Меъёрлаштириш - айланма маблағларни ташкил этиш ва улардан фойдаланишни назорат этишнинг муҳим воситасидир. Меъёрлаштиришнинг тўғри ташкил этилиши қурилишни зарур ресурслар билан таъминлаш ва улардан рационал фойдаланиш шароитини яратади.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш - бу ҳар бир пудратчи ташкилот бўйича уларнинг зарурий минимал миқдорини тўлиғича ва алоҳида элементлари бўйича белгилашдир.
Қурилиш фаолияти бўйича айланма маблағларнинг миқдори давлат пудрат ташкилотларида айланма маблағларни меъёрлаштириш тўғрисидаги инструкцияга мувофиқ равишда белгиланади.
Белгиланган норматив эҳтиёжи чегарасида корхоналар ўзларига тегишли бўлган айланма маблағлар билан таъминланадилар.
Қурилиш ташкилотида ўзига қарашли айланма маблағларнинг пул кўринишидаги нормативи режалаштирилаётган давр охирида ҳисобланади, нормативга нисбатан асосланган тарзда бўладиган барча оғишлар қарз маблағлар ҳисобига қопланади.
Пудратчи қурилиш ёки тасарруф ташкилоти учун керак бўладиган айланма маблағларнинг миқдори конкрет шароитга - ишлар ҳажми ва структураси, материаллар сарфи, меҳнат сарфи, таъминот ҳарактери ва комплектлаш, буюртмачилар билан ҳисоб-китоб қилиш шартларига боғлиқ бўлади. Шу сабабли айланма маблағларни режалаштириш ва меъёрлаштириш моддий-товар бойликлари структурасининг ҳар бир ташкил этувчи бўйича алоҳида амалга оширилади.
Меъёрлаштиришнинг асосида йўл ташкилотлари бўлимларининг конкрет иш шароитларини ҳисобга олувчи айланма маблағлар меъёрларини ишлаб чиқиш ётади. Моддий бойликлар ва харажатларнинг баъзи турлари бўйича айланма маблағларининг ҳар қайси элементи бўйича меъёрлар тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиш услуби ёрдамида ишлаб чиқилади. Меъёрларни ишлаб чиқишда, айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи, материаллар ва меҳнат харажатларини камайтирувчи, моддий-техника таъминотини яхшиловчи, буюртмачилар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни мукаммаллаштирувчи, ҳужжатлар айланишини тезлаштирувчи, ташкилий-техникавий тадбирлар ҳисобга олиниши керак. Бир хил иш профилига эга бўлган йўл қурилиш ташкилотлари учун, яъни таъминот ва бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоблари ўхшаш ташкилотлар учун, юқори ташкилот айланма маблағлар элементлари бўйича типик меъёрлар ишлаб чиқиши мумкин. Меъёрлар қатор йиллар мобайнида амал қилиб, вақти-вақти билан технологиянинг ўзгариши ва қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш, уларнинг структураси ва ҳарактери, моддий-техника таъминоти режалари, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоблар тизими ва бошқа режа кўрсаткичларида ўзгаришлар содир бўлган ҳолатларда қайта кўриб чиқилади ва аниқлаштирилади.
Айланма маблағларнинг элементлари бўйича тасдиқланган меъёрлар асосида йўл қурилиш ташкилотининг молиявий ходимлари ҳар йили жорий режани тузишда корхонага тегишли айланма маблағлар нормативини, йиллик режа кўрсаткичларига асосланиб, пул кўринишида аниқлаб чиқадилар.
Айланма маблағларнинг пул кўринишида ифодаланган нормативи Н режа бўйича бир кунлик реестерлар харажатини (масалан, асосий материаллар) заҳира кунларининг умумий меъёрига харажат миқдори эса йиллик ресурслар истеъмол ҳажмини йилдаги кунлар сонига бўлиб топилади:

бу ерда,
М-материаллар истеъмолининг йиллик ҳажми, млн.сўм;
Нп-заҳира кунлари сони, кун



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling