Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
Ф – асосий фондлар қиймати;
Кр – бутун хизмат муддати учун капитал таъмирлашлар қиймати; М – худди шу муддат мобайнида модернизацияга қилинадиган харажатлар; Фо – асосий фондларнинг қолдиқ қиймати; Т – меъёрий хизмат муддати. Йиллик амортизация схемасининг ассоий фондлар қийматига бўлган фоиз нисбатига амортизация ажратмаларининг меъёри дейилади, яъни Амортизация ажратмаларининг меъёрлари асосий фондларнинг табиий ва маънавий эскиришларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган. 2 тоннагача юк кўтарувчи юк автомобиллари учун амортизация меъёрлари улар қийматидан ҳар 1000 км босиб ўтилган масофа учун белгиланган. Бинолар ва иншоотлар бўйича амортизация ажратмаларининг меъёрлари уларнинг конструкцияси ва капитал қурилганлигига боғлиқ равишда ғиштни ва темир бетон бинолар учун 2,4-4,7фоиз, ёғочдан бўлган бинолар учун 7,0 фоиз этиб белгиланган. Уй жой бинолари учун амортизация ажратмалари фақат уларни капитал таъмирлаш учунгина ҳисобланади. Барча асосий фондларга амортизация ажратмалари ойма-ой ҳисоблаб борилади, фақат белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган объектлар бундан мустасно. Таъмирлашда ёки тўхтаб туриб қолган машиналар учун амортизацияни ҳисобга олиш тўхтатилмайди. Ижарага берилган асосий фондлар учун амортизация ажратмаси ижарага берувчи томонидан ҳисобланади. Амортизация ажратмалари фондларининг хизмат муддатидан қатъий назар ҳисобланаверади. Агар асосий фондлар таркибига киритилган объект, хизмат муддати тугамасдан туриб ишдан чиқса, у ҳолда унинг маълум бир қисми қиймати яратиладиган маҳсулотга ўтмасдан қолиб кетади. Натижада зарар кўрилади ва бу зарарнинг миқдори асосий фонднинг ликвидация қилиниш вақтига бўлган қолдиқ қиймати билан, уни ликвидация қилишдан тушган маблағ ўртасидаги фарқга тенг бўлади. Бу зарар молиявий фаолият натижасига, яъни фойдалар ва зарарлар счетига ўтказилади. Бундай ҳолатларда тасарруф этилиши тўхтатилган объектларни ўз вақтида ҳисобдан чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, уларнинг ишдан чиқиши билан боғлиқ бўлган зарарлар яширинган ҳолда қолиб, объектлар аввалгидан асосий фондлар ҳисобида тураверадиган ва қурилиш ва йўл машиналари тасарруфи харажатлари бўйича қурилиш-монтаж ишлари таннархининг ортишига сабабчи бўладилар. Ва аксинча, белгиланган меъёрларга нисбатан объектларнинг ишлаш муддатларининг узайиши йўл қурилиш (таъмирлаш) ташкилотига амортизация ажратмалари кўринишидаги қўшимча маблағларга эга бўлиш имконини беради. Асосий фондлар бўйича амортизация ажратмалари меъёрланган миқдорда қурилиш маҳсулотининг нархига киради. қурилиш ва таъмирлаш қурилиш ишлари учун молиялаштирувчи ташкилот смета нархлари бўйича тўловларни амалга оширар экан, у қурилиш (таъмирлаш қурилиш) ташкилотига, асосий фондлардан тўғри фойдаланиш шароитида, тегишли амортизация схемаларини ҳам тўлаб турган бўлади. Аммо амалда ҳисобланган ва маҳсулот таннархига киргизилган амортизация миқдори амалда мавжуд бўлган асосий фондлар ва улардан фойдаланиш режимига боғлиқ равишда смета нархига кирувчи схемадан кўра кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Асосий фондларнинг ортиқча бўлишлиги ёки улардан ёмон фойдаланиш амалда маҳсулот нархига кирувчи меъёрланган даражадагидан кўп амортизация ҳисобланишига ва бу модда бўйича зарарнинг пайдо бўлишига олиб келади. Асосий фондларнинг ҳар битта объектига амалда улардан қандай фойдаланилаётганлигидан қатъий назар амортизация ҳисобланади. Шу сабабли қурилиш ва йўл машиналари ишини ташкил этишни яхшилаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларини такомиллаштириш машиналарнинг йиллик иш кунлари сонини орттириб, амортизация ажратмалари салмоғининг камайиши ҳисобига машина смена таннархининг камайишига олиб келади. Йўл ташкилотлари бутун амортизация ажратмаси схемасидан мустақил равишда, уларни ишлаб чиқариш ва фан-техникани ривожлантириш ёки шундай ишларга мўлжалланган бошқа фондларга йўналтириш орқали фойдаланадилар. Амортизация ажратмалари асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш (тиклаш) учун хизмат қиладиган корхонага тегишли бўлган маблағлар манбаларининг бири бўлиб ҳисобланади. Асосий ишлаб чиқариш фондларини тўлдириб туриш учун, фойдадан тасдиқланган нормативлар асосида, ишлаб чиқаришни, фан-техникани ривожлантириш фондига маблағлар ажратилади. Ундан ташқари ушбу фондга ҳисобдан чиқиб кетаётган асосий фондларни реализация этиладиган бўладиган тушумлар тўлиқ йўналтирилади. Корхоналар ўзларининг ишлаб чиқаришни, фан-техникани ривожлантириш фондларидан, ишлаб чиқаришни ташкил этишни мукаммаллаштириш, уни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва ривожлантириш, меҳнатни илмий ташкил этиш тадбирларни жорий этиш, янги техникани жорий этиш учун банкдан олинган кредит ва ссудалар учун қарзларни тўлаш, қисқаси асосий фондларни оддий ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш (тиклаш) мақсадларида эркин ва бемалол фойдаланадилар. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling