Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Асосий фондларни эскириши ва қайта тикланиши


Download 2.55 Mb.
bet14/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

3.3. Асосий фондларни эскириши ва қайта тикланиши

Асосий фондлар таркибига кирувчи автомобиль йўллари кўплаб омиллар таъсирида табиий ва физик жиҳатдан эскиради. Йўл ташкилотларининг бухгалтериясида бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботларида автомобиль йўлларининг эскириши давлат бюджетидаги муассаса ва ташкилотларга қарашли асосий фондларнинг эскириши сифатида аниқланади ва акс эттирилади. Бу мақсадда «Йўллар ва йўл иншоотлари», «Йўллар ва йўл иншоотларидаги», «Йўллар ва йўл иншоотларидаги фондлар» ва «Йўллар ва йўл иншоотларининг эскириши» субсчетларидан фойдаланилади.


Йўлларнинг эскириши бўйича ейилиш суммаси ҳар бир йилнинг охирида тегишли инвентарьь объектларнинг ҳисобот йили охирига бўлган баланс қийматини (ҳисобот йилининг қайси ойида сотиб олинганлиги ёки қурилганлигидан қатъий назар) белгиланган йиллик ейилиш меъёрига кўпайтириб ҳисобланади. Баланс қиймати эскиришни ҳисобга олмаган ҳолда дастлабки ёки бошқача айтганда тикланиши лозим бўлган қийматини билдиради.
У №01 «Асосий маблағлар» актив счетнинг №01-1 «Йўллар ва йўл иншоотлари» номли актив субсчетида акс эттирилади. Ҳисобот йили учун аниқлаб чиқилган ейилиш (эскириш) суммаси №85-1 «Йўллар ва йўл иншоотларидаги фондлар» пассив субсчетининг дебит қисмида ва №02-1 «Йўллар ва йўл иншоотларининг ейилиши» номли пассив субсчетнинг кредит қисмида акс эттирилади. Бу счетларнинг жаъмлари тегишли тарзда вақти-вақти билан баланснинг «Автомобиль йўллари тасарруфи» моддасида акс эттирилади.
Баланснинг «актив» қисмида (чап томонида) акс эттириладиган счет ва субсчеилар актив, баланснинг «пассив» (ўнг томонида) акс эттириладиганлари эса пассив деб аталади.
2-жадвал
Йўл иншотлари бўйича йиллик ейилиш меъёрлари

Ейилувчи асосий фондларнинг турлари ва гуруҳлари

Код

Йиллик меъёр

Ёғоч ва ёғоч таянчли кўприклардан ташқари бўлган барча турдаги ва конструкциядаги кўприклар

2033


1,0


Ёғоч ва ёғоч таянчли металл кўприклар

2034

5,0

Бетондан, тошдан, чўяндан бўлган (трубалар) қувурлар ва темир бетон новлар (лотоклар)

2036


1,0


Умум фойдаланиш автомобиль йўлларининг ер полотноси

2057


1,0


Умум фойдаланиш йўлларининг қопламалари:
-цементобетон
-асфальтобетон
-қораҳебен ва қора шағал
-бетон ёки тош асосга қўйилган мозаикали ёки брусчаткали йўлаклар (мостовые)

2058
2059


2060

2061


2,5
3,3


5,0

2,0


Автомобиль йўлларининг қайта тиклаш йўл ташкилотлари ишлаб чиқариш фаолиятининг муҳим предмети ҳисобланади. Йўлларни қайта тиклаш бўйича бажарилган ишларга бўлган харажат, уларни қабул қилиб олингандан сўнг икки йўналиш бўйича ҳисобдан чиқарилади.


Таъмирланган йўллар ейилишининг камайишига: №02-1 «Йўллар ва йўл иншоотларининг ейилиши» субсчетининг дебитига ва №85-1 «Йўллар ва йўл иншоотларидаги фондлар» субсчетининг кредитига.
Йўллар ва йўл иншоотларининг инвентарьь қийматларининг ортишига:
№01-1 «Йўллар ва йўл иншоотлари» субсчетининг дебитига ва №85-1 «Йўллар ва йўл иншоотларидаги фондлар» субсчетининг кредитига.
Бу счетларнинг жаъмлари ҳам даврий равишда «Баланснинг автомобиль йўллари тасарруфи» моддасида тегишли тарзда акс эттирилади.
Маблағларнинг кўп қисми йўлларни кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришга таъмирлаш учун сарфланиши ва шунга мос равишда таъмирлаш қийматларининг ортиб бориши шундай ҳолатни юзага келтирадики, натижада баъзи йўлларни таъмирлашга маблағлар етишмовчилиги туфайли таъмирлашлар орасидаги даврларнинг чўзилиб кетишига ва табиий емирилиш оқибатида йўлларнинг транспорт тасарруф сифатларининг пасайиб кетишига олиб келади. Энг умумлашган кўринишда бу ҳолат кўп йўл ташкилотларида «Йўллар ва йўл иншоотларининг ейилиши» моддасида акс этадиган суммасининг йилдан йилга ортиб боришида ўз аксини топади.
Йўлларнинг эскириши натижасида транспорт тасарруф кўрсаткичларининг ёмонлашуви вақти келиб шундай даражага етадики, бунда йўллар харажатланувчи таркиб ишининг лойиҳа бўйича кўзда тутилган кўрсаткичларини ва бу деган сўз, йўллар қурилишига сарфланган капитал маблағларнинг лойиҳада аниқланган самарадорлигини таъминлай олмай қоладилар.
Таъмирлаш лойиҳаларида, бу ишларни бажариш учун тузилган сметаларда, автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари меъёрларида умумий харажатлар суммасида оддий ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш харажатлари ажратиб кўрсатилмайди. Шунга қарамай биринчи турдаги харажатларни меъёрлаш мумкин, чунки унинг миқдори ва даврийлиги йўл қопламасининг тури, таркиби, йўлдаги ҳаракат режимига мувофиқ равишда аниқланса, иккинчи турдаги харажатлар миқдори автомобиль йўллари доимий элементларининг замонавий ҳаракат талабларига жавоб бера олмаслиги (ҳаракатланиш қисмининг кенглиги, қияликлар, кўриниш масофаларининг таъминланиши, сунъий иншоотларнинг юк кўтариш қобилиятлари ва габарит ўлчамлари) каби кўрсаткичларга боғлиқ бўлади. Бундай номутаносибликларни йўқотиш учун бажарилиши керак бўладиган ишлар ҳажми, уларни амалга оширилиш муддатлари ҳар бир йўл учун мутлақо индивидуал бўлиб, табиий ейилиш оқибатларини йўқотиш бўйича бажариладиган ишлар ҳажми ва муддатларидан кўра кўпроқ бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Амалдаги ҳаракат интенсивлиги йўлга берилган техник категориянинг юқори чегарасидан ортиб кетган ҳолларда, йўлни юқорироқ техник категорияга ўтказиш учун уни қайта қуриш масаласини қўйишга яъни уни реконструкция қилишга расмий равишда асос пайдо бўлади. Унинг конкрет бажарилиши муддати эса сарфланиши керак бўлган капитал маблағларнинг самарадорлиги ҳисоб-китоблари билан асосланиши керак.
Йўл хўжаликларининг, бюджет молиялаштиришидан ташқари, яъни хўжалик ҳисобида бўлган асосий фондларни қайта тиклаш амортизация ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Асосий фондларни оддий қайта ишлаб чиқариш (тиклаш) учун маблағлар ишлаб чиқариш харажатлари таркибига белгиланган меъёрлар ва ҳажмда асосий фондларнинг ейилишини акс эттирувчи амортизация ажратмаларини киритиш йўли билан ҳосил этилади (йиғилиб борилади).
Аморизация ажратмаларининг умумий схемаси у ёки бу инвентарь объект учун бутун хизмат муддати мобайнида тўлиқ емирилиш содир бўлгач, уни тасарруфидан чиқарилганда алмаштириш учун, ҳамда хизмат муддати давомида капитал таъмирлашлар учун ва баъзан тасарруф жараёнида уларни баъзан тасарруф жараёнида уларни модернизация қилиш учун маблағлар йиғилиб боришини таъминлаши керак. Бир йиллик амортизация ажратмасининг миқдори, амортизация умумий схемасини унинг бир йиллик хизматига тўғри келадиган миқдорида аниқланади.

бу ерда,

Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling