Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.55 Mb.
bet13/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Х1-бригада пудрати услубида бажарилган ишлар ҳажмининг салмоғи, фоиз;
Х2-фондлар билан қуролланганлик (корхонадаги асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда банд бўлган ишловчилар сонига нисбати), минг сўм;
Х3-корхонанинг хизмат кўрсатиладиган йўлнинг ҳар километрига тўғри келаётган асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати, минг сўм;
Х4- корхона томонидан йил мобайнида бажариладиган ишлар ҳажми, минг сўм.

Тенглама таркибига кирган омиллар билан фонд самарадорлиги ўртасидаги алоқанинг тиғизлиги юқори. У 0,82 га тенг бўлган кўп марта корреляцияланиш коэффициенти билан ҳарактерланади. Бу коэффициентнинг квадратига тенг бўлган, кўп марта детерминацияланиш (0,67) коэффициенти деб аталувчи кўрсаткич шуни кўрсатадики, фонд самарадорлиги вариациясининг 67 фоиз тенглама таркибига кирган омилларнинг вариацияси ҳисобига содир бўлади. Тенглама таркибига кирмаган барча бошқа омилларнинг вариацияси фонд самарадорлиги вариациясининг 33чфоизгача ўзгаришига сабабчи бўлади, бу эса тенглама таркибига кирган омилларнинг юқори аҳамиятидан дарак беради.


Фонд самарадорлиги бир неча омиларнинг биргаликдаги таъсири тенгламага тегишли омиллар ўзгаришиларининг регрессияларини қўйиш йўли билан аниқланиши мумкин.
Ишлаб чиқаришининг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланганлигининг ортиб бориши (Х2 ва Х3 омиллари) фонд самарадорлигининг пасайиш тенденциясини келтириб чиқаришига эътибор бермоқ керак. Гап шундаки, ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари билан таъминланганлигининг ортиб бориши янада кўпроқ жонли меҳнатни буюмлашган меҳнат билан алмашиниб боришига, бунинг натижасида, битта ишловчига тўғри келадиган меҳнат воситалари массасининг тинимсиз ўсиб боришига, яъни меҳнатнинг фондлар билан қуролланганлигининг ўсиб боришига сабабчи бўлади. Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сонини камайтирувчи қўшимча ва ёрдамчи операцияларни механизациялаштириш меҳнат унумдорлигини кўтаради, агар вақт бирлигида бажариладиган ишлар ҳажми ўзгармай қоладиган бўлса, фонд самарадорлигининг пасайишига олиб келади, ишдан озод бўлган ишловчилар эса бошқа корхоналарга ўтказиладилар. Бундай вазият бизнинг иқтисодиётимизда жуда кўп тармоқлари ривожланишида ўнлаб йиллар давомида типик ахвол бўлиб келди. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг яхшиланиши, асосий фондлар массаси ўсишидан кўра маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тезроқ ўсишига эришиш, фондлар билан қуролланганликка нисбатан меҳнат унумдорлиги ўсиш суъратининг илгарироқ бўлишига эришиш фонд самарадорлигининг камайиш тенденциясига чек қўйиши керак. Бунда йўл ташкилотларининг асосий фондларининг бир бирлигига тўғри келадиган хизмат кўрсатадиган йўлларнинг узунлиги ортиб бориши керак бўлади.
Асосий фондлардан фойдаланиш билан йўл хўжалиги ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларининг оптималлашиб ва ўсиб бориш масалалари узвий равишда боғлиқ бўлиб, бунинг маъноси шуки, белгиланган ишлаб чиқариш дастури структураси, қабул қилинган сменалик, ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлақонли фойдаланишни таъмин этувчи ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш шароитида, максимал имконият даражасида ўз кучлари билан қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини бажаришлари керак. Амалий ҳисоб-китобларда ресурслардан, хусусан, асосий фондлардан фойдаланиш даражаси базис йили бўйича, унинг ҳисоб-китоб қилинаётган йилда мумкин бўлган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг қувватини белгиловчи иш ҳажми кўрсаткичига ўтиш асосий ишлаб чиқариш асосий фондларининг йиллик ўртача қийматини тараққиёти (ижтимоий зарурий) фонд самарадорлигига кўпайтириш орқали аниқланиши мумкин. Бунда фонд самарадорлиги ҳар бир ташкилот учун қуйидаги шарт-шароитларга боғлиқ равишда ўзининг маълум бир қийматига эга бўлади:
-ишлаб чиқариш дастуридаги ишлар структураси;
-нархлар ҳосил бўлишининг иқтисодий географик омиллари;
-табиий иқлим шароити омиллари;
-меҳнатнинг фондлар ва механизация билан қуролланганлик даражаси;
материал ресурслар истеъмол қилишда ўзларининг ёрдамчи ишлаб чиқаришларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи;
-асосий фондлардан фойдаланишнинг йиллик ва суткалик режимлари.
Ушбу омиллар ҳар бир алоҳида ташкилотлар учун алоҳида аҳамият касб этганлиги сабабли, ҳар қайси ташкилот учун фонд самарадолигининг тараққиёт қиймати ҳар хил бўлиши мумкин. Бундан кўриниб турибдики, асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматлари бир хил бўлган корхоналарда ҳам, бундай услубда ҳисоб-китоб қилинганда, уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳар хил бўлади.
Бундай услуб билан ҳисобланган ишлаб чиқариш қуввати корхона шарт-шароитларидан олинган функция бўлиб, мазкур корхонада ишлар ҳажмини ошириш бўйича мавжуд ишлаб чиқариш резервларини аниқлашда ишлатилиши мумкин.
Конкрет ҳолатларда йўл таъмирлаш қурилиш ташкилотлари томонидан амалда бажарилган ишлар ҳажми уларнинг ишлаб чиқариш қувватларига нисбатан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Улар кўплаб ва ҳар хил омилларга боғлиқдирлар.
Ҳозирги кунда асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳар бир йўл ташкилотининг муҳим эҳтиёжига айланиб бормоқда. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг эктенсив ва интенсив йўллари бор.
Эктенсив йўл асосий фондлардан фойдаланиш вақтини оширишни билдиради, яъни йил мобайнида ишланадиган соатлар миқдорини кўпайтиришни. Бунинг учун ишларнинг сезонлиги билан боғлиқ бўлган йўқотилиш вақтларини қисқартириш, йўл қурилиш машиналарини қиш пайтларида ҳам максимал юкланганлик даражасида ишлатиш керак бўлади.
Машиналарнинг ишда бўлиш вақтларини оширишда уларни икки, уч смена ишлатиш муҳим аҳамиятга эга, лёкин йўл хўжалигида машиналарнинг сменалилик коэффициентининг ортиши ўз навбатида масалаларни келтириб чиқаради. Бундай муаммолар қаторига йўл ташкилотларининг механизатор кадрлар билан, инженер-техник ходимлар билан таъминланиши масалаларини қўйиш мумкин. Ундан ташқари смена ичида содир бўладиган машина ва ускуналарнинг носозлиги, эҳтиёт қисмларнинг етишмаслиги, ёнилғи мойлаш материаллари йўқлиги, иш фронти, қурилиш материаллари ва конструкциялари, автотранспорт воситалари, меҳнат интизомининг бузилиши билан боғлиқ бўлган йўқотишларни қисқартиришга ҳаракат қилиш керак.
Таъмирлашни кутишда ва меъёридан ортиқ таъмирлаш ишларида машиналарнинг кутиб қолишлари, йўл қурилиш машиналарининг смена орасида эмас, балки тўлиқ кун мобайнида иш вақтларини йўқотишнинг энг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Таъмирлашни кутиб қолиш билан боғлиқ бўлган вақт йўқотишлар, машиналарнинг тўсатдан бузилиб қолишларини олдини олиш мақсадида, систематик тарзда техникаларнинг ҳолатларини назорат қилиб туриш, ўз вақтида ва сифатлар техник хизмат кўрсатиш, кундалик техник кўрик ўтказиш ҳисобига қисқартирилиши мумкин.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда эктенсив йўл билан бир қаторда, вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини оширишни билдирувчи интенсив йўлдан ҳам фойдаланилади. Бунинг учун ишларни бажариш технологияларини мукаммаллаштириш, механизаторлар ишини ташкил этишнинг илғор усулларини қўллаш, машиналарнинг конструктив имкониятларидан иложи борича тўлақонли фойдаланиш керак бўлади.
Мавжуд машиналарни иш унумдорликларини ҳисобга олган ҳолда иш турлари бўйича оптимал тақсимланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада замонавий иқтисодий математик услублардан фойдаланган ҳолда алоҳида иш турларини бажарувчи отрядлар ва звенолар бутлаш, йўл қурилиш ташкилотларидаги машиналар паркини тўғри бутлаш ҳам катта аҳамиятга эга.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling