Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.55 Mb.
bet25/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Бу ерда,
Внат – тегишли турдаги қурилиш-монтаж ишларининг физик ўлчов бирликларидаги ҳажми (М2, М3,М,Т)
Тз- бажарилган қурилиш-монтаж ишларига бўлган меҳнат сарфи (ишчи-кун)
Чр-тегишли давр мобайнида ишларни бажаришда банд бўлган ишловчиларни ўртача рўйхат сони.
Тескари нисбат алоҳида турдаги қурилиш-монтаж ишларининг меҳнат сиғимдорлигини (ишчи-кун; ишчи-соат) аниқлайди, яъни алоҳида турдаги маҳсулот бирлигига ёки йириклаштирилган ишлар мажмуига тўғри келадиган меҳнат сарфи.
Меҳнат унумдорлигини натурал кўринишда ўлчаш услуби энг ишончли, лёкин қўлланиш соҳалари чегараланган, чунки алоҳида турдаги ишлар ҳамда ҳар хил ишларни бажарувчи ташкилотлар бўйича меҳнат унумдорлигини солиштириш имкониятини беролмайди. Натурал услуб асосан бригадалар, звенолар алоҳида ишчилар меҳнат унумдорлигини солиштиришда, агар улар бир хил ишларни ёки иш комплексларини бажарсалар қўлланилади. Ундан ташқари лойиҳа ечимларининг ва ишларини ташкил этиш услубларининг тежамлилигини солиштиришда ҳам қўлланилади.
Қурилишда ва таъмирлаш - қурилиш ишлаб чиқаришида меҳнат унумдорлигининг энг универсал ўлчагичи қиймат кўрсатгичларида ифодалаш бўлиб, у маълум муддат учун (ой, квартал, йил) бир ишловчига тўғри келадиган қурилиш маҳсулоти смета (нархлари) қийматини аниқлашга асосланган

Бу ерда,
V-қурилиш ташкилотининг ўз кучи билан меҳнат унумдорлиги ҳисобланаётган даврда бажарилган қурилиш - монтаж ишлари ҳажми, сўм
Ч-ҳисоб қилинаётган давр учун ишловчиларнинг ўртача рўйхат сони, ишчи.

Меҳнат унумдорлигини қиймат кўрсатгичларида ўлчаш услуби битта кўрсаткичда қурилиш ишлаб чиқаришининг турли маҳсулотлари бўйича меҳнат унумдорлигини алоҳида ташкилотлар ва бутун тармоқ миқиёсида умумлаштириш имконини беради.


Бир ишловчига пул кўринишида тўғри келадиган йиллик иш маҳсули меҳнат унумдорлиги ўсишининг режа ва ҳисобот миқдорларини ҳисоблашда асосий кўрсаткич саналади. Аммо иш маҳсулини қиймат кўринишидаги кўрсаткичи бажарилган иш ходимларини пул кўринишда ўлчанганлиги сабабли тўлалигича мукаммал эмас.
Бу кўрсатгичга автомабил йўллари қурилиши кенг кўламда олиб борилганда материаллар сиғимдорлиги катта таъсир ўтказади, натижада бир хил шароитда қимматроқ материаллардан фойдаланаётган қурилиш ташкилотлартда унинг қиймати юқори бўлади. Бажариладиган ишлар структурасидаги содир бўладиган ўзгаришлар, унинг ўзгариши ҳатто битта қурилиш ташлилоти миқёсида ҳам объектив тарзда меҳнат унумдорлиги кўрсатгичининг пасайишига сабабчи бўлиши мумкин.
Ундан ташқари материаллар нархи, юкларни ташиш тарифлари, машиналардан фойдаланиш нархлари, устама харажатлар меъёрларида содир бўлган ўзгаришлар таъсирида қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматларида бўладиган ўзгаришлар қиймат кўрсатгичларида аниқлашган меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига олиб келади.
Бажарилган ишлар ҳажмининг қиймат кўрсатгичига материал сиғимдорлигининг кўрсатадиган таъсирини йўқотиш мақсадида турли даврларда турлича хилдаги материал сиғимдорлигининг нотўғри акс эттирувчи таъсиридан ҳалос этилган меҳнат унумдорлиги кўрсатгичларини киритишга ҳаракат қилинган.
Меҳнат унумдорлигига баҳо бериш учун норматив услуб деб аталувчи норматив меъёрларни амалда сарфланган вақт Тф билан солиштиришга асосланган усулдан фойдаланилади. Бу услубни қўллаш норматив вақтининг нисбатан қисқариши ёки ишчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилишини аниқлаш имконини беради.
Норматив услубниннг асосий камчилиги унинг нисбийлигидир, чунки у бригада ишлаб чиқариш участкаси, йўл ташкилотидаги меҳнат унумдорлигининг абсолют қиймати тўғрисида маълумот бермайди ва фойдаланилаётган ишлаб чиқариш меъёрларининг тараққийпарварлиги ва техник жиҳатдан асосланганлиги даражасига боғлиқ бўлади. Бир йиллик тайёр қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришга жорий этиш ва услубни қўлланиш доирасини кенгайтиришга муҳим шарт - шароитлар яратади.
Йўл хўжалигида қиймат усулида ҳисобланган меҳнат унумдорлиги табора ўсиб бормоқда ва унинг ўсиш суъратлари ўртача иш ҳақи суъратининг ўсишига нисбатан олдинда бориш коэффиценти 1,10-1,15 ни ташкил этмоқда.
Олдинда бориш коэффиценти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади

Бу ерда,
Jпр, мр-меҳнат унумдорлиги индекси (бир ишловчига ўртача меҳнат маҳсули)
Jер.з/п-ўртача иш ҳақи индекси.

Меҳнат унумдорлигининг ўсиши қатор омиллар таъсирида юз беради. Уларнинг бир қисми индивидуал меҳнат унумдорлигининг ўсишига шарт-шароит яратиб, субъектив ҳарактерга эга, яъни асосан ишчига боғлиқ; ишчининг касбий маданият даражаси, малакаси, иш стажи ва ҳоказоларга боғлиқ. Бошқа объектив омиллар – ишлаб чиқариш техник савиясининг ўсишини, янги техника ва технологияни жорий этилишини, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштиришни, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг яхшиланишини, ишлаб чиқаришда концентрациялашувнинг ўсишини, ихтисослаштиришнинг чуқурлашувини, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этилишининг такомиллашувини акс эттириб, ҳам жонли, ҳам буюмлашган меҳнатни тежашни таъминлайди.


Умуман меҳнат унумдорлигини ўсишини таъминловчи барча ҳилма ҳил омилларни шартли равишда 3 та гуруҳга ажратиш мумкин:
-ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик савияси ҳамда улардан фойдаланиш даражасини аниқловчи моддий-техник омиллар;
-ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этилиши савиясини акс этувчи ташкилий омиллар;
-ишчи кадрларнинг таркиби, уларнинг малака савияси ҳамда ишловчиларнинг меҳнатга муносабатларига боғлиқ бўлган ижтимоий - иқтисодий омиллар.
Моддий - техник омиллар ичида энг муҳимларидан бири конструкция йиғма бўлишлигидан тобора кучайтириш, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш, йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларида механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасини ошириш, юқори унумдорликка эга бўлган машиналар билан ускуналаш ҳисобига ёрдамчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. Қурилишда техник жиҳозланганликнинг ортиб бориши техникалардан фойдаланишни яхшилаши, яъни сменалик коэффицентининг ўсиши, бекор туриб қолишлар ва иш вақтининг унумсиз сарфланишининг қисқариши (ҳозирги кунда у 25-30 фоизни ташкил этади) билан бирга олиб борилиши керак. Қурилиш ташкилотларини юқори унумдорликка эга бўлган техникалар билан бутлаш баробарида, ишчиларини кичик механизация воситалари ва механизациялашган асбоб-ускуналар билан таъминлашни ҳам унутмаслик керак, бу эса ўз навбатида улар томонидан қўл кучи билан бажариладиган ишларга меҳнат сарфини камайтиради.
Йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлаб чиқаришини бошқарувининг янада такомиллашуви концетрациялашувини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ташкил этишини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ташкилий омиллар меҳнат унумдорлигини ўсишига катта таъсир этади.
Ундан ташқари меҳнат унумдорлигининг ўсиши бажариладиган ишларнинг стуктурасига ҳам боғлиқ (масалан, йиллик ишлар ҳажми дастурида жорий таъмирлаш салмоғининг ортиши меҳнат унумдорлигига салбий таъсир этади, чунки бу ишлар кўп меҳнат талаб этади ҳамда ҳудудий жиҳатдан тарқоқ ҳолда бўлади). Қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчилар билан хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришдан ишчилар сони билан раҳбар ходимлар ва мутахассислар сони ўртасидаги нисбатлар ҳам меҳнат унумдорлигига таъсир этади.
Ижтимоий-иқтисодий омилларга қуйидагилар киради: моддий ва маънавий рағбатлантириш усуллари ва турларининг такомиллашганлиги, мотивлаш, ишловчиларнинг маданий-техник савияси, ходимлар малакаси ва ходимлар оқувчанлиги.
Меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар туркуми шу билан тўлиқ тугади деб бўлмайди. Таҳлил қилишдан кўзда тутилаётган мақсадга қараб, меҳнат унумдорлиги савиясини аниқловчи бошқа гуруҳ омиллар ҳам белгиланиши мумкин. Меҳнат унумдорлигига алоҳида омилларнинг кўрсатадиган таъсири коррелиацион-регрессион таҳлил асосида аниқланиши мумкин.
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда меҳнат унумдорлиги ўсишини таъминлаш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида, ишлаб чиқариш режаларини тузиш билан бир қаторда йўл ташкилотлари ташкилий-техникавий тадбирлар режасини ҳам ишлаб чиқади. Меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича тадбирларни лойиҳалштириш меҳнат воситалари ва предметларини такомиллаштириш, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўналишлари бўйича олиб борилади.
Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқаришнинг сифатини кўтариш, объектларни лойиҳалаштириш босқичида йўл қопламалари, сунъий иншоотлар, йўл элементларининг тараққийпарвар ва технологик турларини қўллашни кўзда тутиш керак. Лойиҳа ишланмаларида фан ва техниканинг қўл меҳнатини кескин камайтирувчи энг охириги ютуқларини қўллаш керак;
-ишлаб чииқаришнинг техник савиясини сезиларли даражада ўзгариши, ишлаб чиқаришга янги техникани жорий этилиши натижасида меҳнатнинг механизациялашиш даражаси ортади. Бу эса ўз навбатида қўл меҳнатини қисқартириш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг объектив шарт - шароитларини яратади. Яна шуни ҳам ҳисобга олмоқ керакки, ҳудудий жиҳатдан тарқоқ ҳолда бажариладиган йўлларни жорий таъмирлаш ишларини механизациялаштириш имконини берадиган йўл техникаларини яратилишини таъминлаш керак;
-ходимлар малакасини ошириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва ишловчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling