Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
5.2. Меҳнат унумдорлиги
Меҳнат унумдорлиги меҳнат жараёнининг самарадорлигини ҳарактерлайди ва иш вақтига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорида аниқланади. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, жамият ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини акс эттириб, яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан интенсив фойдаланиш асосидир. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши – ҳалқ фаровонлигини янада ортишининг бош манбаси бўлиб, пировард натижада, иш ҳақининг ортиши, моддий-маънавий эҳтиёжларни қондиришга йўналтириладиган ижтимоий фондларнинг ўсиши, мамлакат иқтисодий потенциалининг мустаҳкамланишига олиб келади. Меҳнат унумдорлигини ошириш мамлакат ва ҳудудлардаги стратегик аҳамиятга эга бўлган ижтимоий – иқтисодий масалалар ечимини тезлаштирувчи муҳим манба саналади. Иқтисодий назария бўйича индивидуал ва ижтимоий меҳнат унумдорликлари мавжуд. Индивидуал меҳнат унумдорлиги конкрет тирик меҳнатнинг унумдорлигини аниқлайди ва у вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланаётган иш вақти миқдори билан ўлчанади. Вақт бирлиги ичида қанчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқарилаётган ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун қанчалик кам иш вақти сарфланаётган бўлса, индивидуал меҳнат унумдорлиги шунчалик юқори бўлади. Аммо ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлигини ҳарактерлаш учун бу кўрсаткич етарли эмас, чунки корхонада ёки тармоқда индивидуал меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳар доим ҳам маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учунг меҳнат сарфи камаяётганлигини билдирмайди. Бу кўрсаткич корхона ёки тармоққа боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳам кўтарилиши мумкин. Шу сабабли ҳалқ хўжалиги учун ижтимоий меҳнат самарадорлигини ҳарактерловчи, яъни жонли меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларида (материаллар, яримфабрикатлар, конструкциялар, меҳнат буюмлари ва воситалари) буюмлашган аввалги меҳнатнинг биргаликдаги самарадорлигини ифодаловчи ижтимоий меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши жонли ва буюмлашган меҳнат сарфининг биргаликдаги тежамини билдириб, бунда маҳсулотдаги жонли меҳнат сарфининг камайиб боришида, буюмлашган меҳнат салмоғининг ортиб боришида, лёкин умумий меҳнат сарфи миқдорининг камайиб боришида ўз ифодасини топади. қурилишда индивидуал меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи бу иш маҳсули бўлиб, битта ишловчи томонидан маълум бир вақтда ишлаб чиқарилган (смена, ой, йил) маҳсулот миқдоридир. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги эса йил мобайнида ишлаб топилган миллий даромад миқдорини моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишловчилар сонига нисбати тариқасида аниқланади. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги – ҳалқ хўжалиги структураси, фан ва техниканинг ривожланиши ва бошқа омилларга боғлиқ. Индивидуал меҳнат унумдорлиги – янги техниканинг жорий этилишига, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автомотлаштириш, меҳнати, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни корхона ва бутун тармоқ миқёсида ташкил этилишининг яхшиланишига боғлиқ бўлади. Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан автомобиль йўллари тизимининг ривожланишини ва уларнинг транспорт тасарруф ҳолатларини аниқлайди, бу деган сўз, юклар ва йўловчиларни ташиш учун бўладиган харажатлар даражасини белгилайди. Меҳнат унумдорлигини режалаштириш, ҳисобга олиш ва унинг ўсишини назорат қилиш, динамикасини аниқлашнинг энг муҳим шартлари қаторида меҳнат унумдорлигини ўлчаш услубини такомиллаштириш туради. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш услублари хўжалик бошқарувининг барча босқичларида меҳнат унумдорлигини таҳлил қилиш, турли ташкилот ва корхоналар фаолиятларининг натижаларини солиштириш имкониятларини таъминлаши зарур. Модомики, меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (ёки бажарилган ишлар) ва иш вақт сарфи нисбатларидан иборат экан, меҳнат унумдорлигини ўлчаш маҳсулот миқдорини ҳисоблаш услубига боғлиқ бўлади ва у натурал ёки қиймат кўрсаткичларида ўлчаниши мумкин. Меҳнат унумдорлиги натурал кўрсаткичларида ўлчанишининг мазмуни вақт бирлиги ичида натурал кўринишида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини аниқлашдан иборат бўлади. ёки Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling