Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Смета ҳужжатлари таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартиби


Download 2.55 Mb.
bet29/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

6.3. Смета ҳужжатлари таркиби ва уларни ишлаб чиқиш тартиби

Қурилишнинг смета ҳужжатлари – иншоотнинг (йўл, кўприк, тоннель ва ҳоказо) смета қийматларини асослаб берувчи ҳужжатлар мажмуидан иборат бўлади. Смета ҳужжатлари лойиҳалаштириш жараёнида қурилишни ташкил этиш бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимлари асосида ишлаб чиқилади ва лойиҳанинг таркибий бир қисми сифатида тасдиқланади.


Смета ҳужжатларнинг таркиби лойиҳалаштиришнинг босқичлигига боғлиқ. Икки босқичли лойиҳалаштиришда лойиҳа таркибида қурилиш баҳосининг умумий смета ҳисоби ва харажатлар тўплами (ишлаб чиқаришдан ташқари объектлар қурилиш қийматини ҳисобга олган ҳолда) объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари, лойиҳа ва изланишлар сметалари ишлаб чикилади. Ишчи ҳужжатлар таркибида объект ва локал сметалари ишлаб чиқилади.
Бир босқичли лойиҳалаштиришда ишчи лойиҳа таркиби қурилиш баҳосининг умумлашма смета ҳисоб – китоби, харажатлар тўплами, объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари ва лойиҳа изланиш ишлари сметаларидан ташкил топади.
Лойиҳа таркибидаги смета ҳужжатларини йириклаштирилган смета меъёрлари, қурилиш смета баҳосининг йириклаштирилган кўрсатгичлари бўйича, ишчи ҳужжатларни каталогларга жамлаган материаллар, конструкциялар, буюмлар, транспорт харажатлари калькуляциясининг бирлик қийматлари асосида тузилади.
Смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич нуқта бўлиб қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларини белгиловчи маълумотлар хизмат килади. Улар қуйидагилардан иборат:
-маҳаллий материаллар карьерлар, ёрдамчи корхоналар ва қурилишнинг таянч омборхоналари, энг яқин темир йўл станциялари, присталлар, қурилиш майдонигача бўлган масофалар кўрсатилган автомобиль йўллари тўғрисида маълумотлар берувчи автомобиль йўли қурилиши мўлжалланаётган район ҳақидаги маълумотлар мажмуи (ситуатцион режа);
-маҳаллий қурилиш материаллари олинадиган жойлар тўғрисида маълумотнома;
-фондлаштирилган (четдан келтириладиган) материалларнинг олиниш манбалари тўғрисида буюртмачининг маълумотномаси;
-автомобиль йўлларининг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда тузилган, автомобиль транспорти билан қурилиш юклари ташиш масофаларининг ўлчаниши тўғрисида далолатнома;
-сув, электр энергия, буғ, сиқилган ҳаво ва бошқаларни қандай олиниши тўғрисида маълумотнома.
Автомобиль йўллари, кўприк ва бошқа йўл иншоотлари қурилишининг смета баҳосини аниқлаш учун икки босқичли лойиҳалаштиришда, капитал маблағларни режалаштириш ва қурилишни молиявий таъминлашнинг асоси бўлган, қурилиш баҳосининг умумлашма сметаси ҳисоб-китоби тузиб чиқилиши керак. Уни автомобиль йўлининг алоҳида конструктив элементларини тиклашнинг смета қийматларини ҳарактерловчи объект ва локал сметалар асосида ишлаб чиқилади: йўл полотноси, йўл қопламаси, сунъий иншоотлар, йўлларни жиҳозлаш, йўл ва автотранспорт хизматининг бино ва иншоотлари ва ҳоказо.
Йўл полотноси ва қопламасига локал сметалар қурилиш меъёрлари ва қоидаларида тасдиқланган, районнинг ягона бирлик қийматлари асосида ишлаб чиқилади. Қолган локал сметалар эса одатда қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлари асосида тузиб чиқилади. Район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) даги нархларни маҳаллий шароитга боғлаш керак бўлади, шу сабабли йўл қопламаси учун қўшимча равишда ягона нархларнинг маҳаллий қурилиш шароитига боғлаган равишда материаллар нархи ва бу материаллар бўйича транспорт харажатлари калькуляция қилиб чиқилган ягона нархлари каталоги тузиб чиқилади.
Йўл қопламаси учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқариш тартиби қуйидагича: район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) дан тегишли ягона бирлик қийматлари танланади; ягона бирлик қийматлар бўйича зарурий маҳаллий материаллар рўйхати тузиб чиқилади; шу материаллар учун тегишли транспорт харажатлари калькуляцияси ва франко қурилиш майдони смета қийматлари калькуляцияси тузилади; ундан сўнг ягона бирлик қийматлари каталоги ишлаб чиқилади. Локал сметаларда (йўл қопламаси ва йўл полотноси) алоҳида-алоҳида тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режалаштириладиган жамланмалар ҳисоблаб чиқилади. Тўғридан-тўғри харажатлар тегишли бирлик қийматларини лойиҳалаштирилаётган иш ҳажмига кўпайтириб, устама харажатлар белгиланган меъёрлар бўйича тўғридан-тўғри харажатлардан фоиз ҳисобида, режалаштириладиган жамланмалар смета соҳасидан (тўғридан-тўғри харажатлар ва устама харажатлар йиғиндисидан) фоиз ҳисобида аниқланади.
Йўл қопламасига тузилган локал сметада иш ҳақига, қурилиш машиналари ва механизмларини тасарруф этишга бўладиган харажатлар, меҳнат сарфининг норматив кўрсаткичлари ва қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчиларнинг иш ҳақлари ажратиб кўрсатилади.
Район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) асосида локал сметаларни тузишда, тегишли кўтарувчи коэффициентлар амал қиладиган жойларда, иш ҳақи бўйича бўладиган қўшимча харажатларни ҳисобга олиш керак бўлади. Бу коэффициентлар бўйича ишчиларнинг асосий иш ҳақларига ва қурилиш машиналарига хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг иш ҳақларига қўшимчалар ҳисобланади.
Йўлнинг бошқа конструктив элементларига локал сметалар ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамланмаларни локал ҳудудий қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) бўйича ҳисобланади. қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичи (УПСС) ни иш ҳажмига кўпайтириб, сметалар бўйича харажатларнинг умумий миқдорини аниқлаш мумкин.
Автомобиль йўллари қурилишининг локал сметалар асосида тузилган умумлашган смета ҳисоб-китоби 12 қисмдан иборат бўлади:

  1. қисм. қурилиш ҳудудини тайёрлаш.

  2. қисм. Йўл полотноси.

  3. қисм. Сунъий иншоотлар.

  4. қисм. Йўл қопламаси.

  5. қисм. Алоқани йўлга қўйиш.

  6. қисм. Йўл ва автотранспорт хизматларига бинолар ва иншоотлар.

  7. қисм. Йўл жиҳозлари ва воситалари. Чорраҳалар ва ёндашиб қўшилишлар.

  8. қисм. Шаҳарларга, район марказларига, темир йўл станцияларига кириб-чиқиш йўллари.

  9. қисм. Вақтинчалик бинолар ва иншоотлар.

  10. қисм. Бошқа турдаги ишлар ва харажатлар.

  11. қисм. Техник назорат. қурилаётган йўл дирекциясини таъминлаб туришга харажатлар.

  12. қисм. Лойиҳа ва изланиш ишлари.

Бошланишдаги 8 та қисм йўлнинг конструктив элементлари бўйича иш турларига мос келади.
IX қисм вақтинчалик бинолар ва иншоотлар бўйича смета харажатларини аниқлайди (умумлашма смета ҳисоб-китобининг бошланғич саккизта бобидаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича смета харажатларидан фоиз ҳисобида). X қисм бошқа турдаги харажатларни ўз ичига олади, шу жумладан, қиш ойларида ишларни бажариш, кўчма электростанциялар электр энергиясидан фойдаланиш, фойдаланувчи материалларни автомобиль йўлларида қўшимча қайта ташиш, ишларнинг муҳим бир жойда эмаслиги учун тўланадиган қўшимча тўловлар билан боғлиқ бўлган харажатлар. Уларнинг миқдори ҳам нормативларга мувофиқ равишда қурилиш-монтаж ишларининг йиғиндисидан фоиз ҳисобига аниқланади. ХI қисм белгиланган лимитлар бўйича ҳисобланадиган техник назоратга смета харажатларини ифодалайди. ХII қисм лойиҳа-изланиш ишларининг смета қийматини аниқлайди, уларнинг миқдори қурилиш учун лойиҳа-изланиш ишларига сметалар тузиш тартиби ҳақидаги инструкция мувофиқ ҳисобланади.
Қурилиш қийматининг умумлашма смета ҳисоб-китобида, миқдори тармоққа ошириладиган районга лойиҳалаштиришнинг босқичлигига боғлиқ бўлган, кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун резерв маблағлар назоратда тутилади.
Маблағлар резерви қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) бўйича белгиланган меъёрлар бўйича аниқланади, Автомобиль йўллари лойиҳасини ишлаб чиқишда унинг миқдори умумий смета қийматидан 5 фоиз миқдорида, ишчи ҳужжатларида 1,5 фоиз миқдорида, бир босқичли лойиҳалаштиришда ишчи лойиҳада 3 фоиз миқдорида белгиланган.
Резерв ишларини бажариш усулларининг ўзгариши лойиҳада кўзда тутилган машиналар, конструкцияларнинг алмашиши, лойиҳада ҳисобга олинмаган технология ўзгаришидан келиб чиққан қўшимча қурилиш-монтаж ишлари, ҳажми-планировка ечимларини қайта кўриб чиқишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплашга хизмат қилади.
Автомобиль йўлларни қуриш учун зарурий капитал маблағлар миқдори умумий смета харажатлардан қайтариладиган суммаларни (кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда) айриб ташлаш йўли билан ҳисобланади. қайтарилувчи суммалар умумлашма смета ҳисоб-китоби жамининг сўнггида келтирилади.
қайтарилувчи сметаларга қуйидагилар киради.
-вақтинчалик бино ва иншоотларни бузиш қиймати;
-бузилган бинолардан олинган материаллар ва конструкциялар қиймати;
-йўлакай қазиб олиш тартибидан қўлга киритилган ва сўнгра реализация қилинган материаллар қиймати (тош, ёғоч материаллар, фойдали қазилмалар ва ҳоказо)
Тасдиқланадиган лойиҳа (ишчи лойиҳа) таркибидаги смета ҳужжатларига ёзма изоҳ илова қилинади, унда смета ҳисоб-китобларини бажариш услуби, ҳудудий район, тариф пояси, устама харажатлар миқдори, режалаштирилган жамланмалар ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинган ҳар хил алоҳида шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилади.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқаришнинг баъзи бир ўзига хос ҳусусиятлари бор. Унинг таркибида бутун йўлнинг ва алоҳида бўлакларининг таъмирлашга муҳтожлигини техник жиҳатдан зарурлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, таъмирлаш галма-галлигини, техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади. Йўл ва унинг бўлаклари бўйича ҳаракат перспектив интенсивлиги, тегишли техник категорияси, кесишуви ва келиб қўшилувчи йўллардаги перспектив ҳаракат интенсивликлари белгилаб олинади; транспорт тугунлари ечими турлари тавсия этилиб, аҳоли пунктларини айланиб ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади, капитал маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқилади.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари одатда бир босқичда ишлаб чиқилади, яъни ишчи лойиҳа.
Автомобиль йўлини таъмирлашнинг ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради; йўлни таъмирлаш қийматининг умумлаш сметаси ҳисоб-китоби, таъмирловчи комплекс таркибига кирувчи алоҳида иншоотлар ва бинолар бўйича объект сметалар, бошқа турдаги алоҳида ишлар ва харажатлар бўйича смета ҳисоб-китоблари, СНиП меъёрлари ва ЕРЕР тўпламларида кўзда тутилмаган алоҳида иш турлари ва харажатларнинг бирлик қиймати маҳаллий шарт-шароитлар билан боғланган материаллар, буюмлар ва яримфабрикатлар қийматларининг калькуляцияси.
Йўлни таъмирлаш қийматининг умумлашма сметаси ҳисоб-китобини тасдиқлангунга қадар иш бажарувчи ташкилотларнинг розилиги олинади. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган йўлларни таъмирлаш учун тузилган лойиҳа- смета ҳужжатлари, таъмирлашнинг смета қийматига қараб, йўл бошқармалари, ПРСО, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланади, маҳаллий йўллар учун эса маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тасдиқланади.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling