Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Йўл ишларида фойда ва рентабеллик
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
7.2. Йўл ишларида фойда ва рентабеллик
Йўл қурилиш ташкилотлари фаолиятининг якуний иқтисодий натижасини белгиловчи энг муҳим кўрсаткич фойда ҳисобланади (таъмирлаш - қурилиш ишлаб чиқариши бўйича эса тежам). Корхоналар (бирлашмалар) фойдасидан олинадиган солиқ давлат бюджети даромадининг энг муҳим манбаларидан бири бўлганлиги сабабли, фойда миқдорини ошириш иқтисодиёт ривожланишининг энг муҳим шартларидан бири саналади. Йўл қурилиш ташкилотининг оладиган фойдаси, унинг балансида бўлган барча бўлимлар, ёрдамчи корхоналар ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар олган фойдаларнинг йиғиндисидан иборат бўлади: -қурилиш маҳсулотини реализациясидан олинадиган фойда (йирик қурилиш-монтаж ишлари комплексларини ва тугалланмаган қурилиш объектларини буюртмачига топширишдан олинадиган фойда) Пр; -ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотлари ва хизматларини ҳамда моддий бойликларни чекка ташкилотларга реализация қилинишидан олинадиган фойда, Пр; -реализациядан ташқари режалаштирилган даромадлар Двр ва харажатларнинг Рвр умумий йиғиндиси. У ҳолда йўл ташкилотининг баланс бўйича оладиган фойдаси: Йўл қурилиш ташкилоти оладиган фойданинг асосий қисми (90-95фоиз) қурилиш-монтаж ишларини топширилишидан ҳосил бўлиб, бажарилган ишларнинг смета қийматлари билан ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқга тегишли компенсацияларни қўшиб ҳисобланади. Фойданинг умумий миқдори бажариладиган ишларнинг структурасига, қурилиш ташкилоти фаолиятининг масштабига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, бу турли ташкилотлар фаолиятларини таққослашни истисно қилади. Шу сабабли режавий ва таҳлилий ҳисоб-китобларни амалга ошириш пайтида корхона ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятининг самарадорлигини билдирувчи кўрсаткич-рентабеллик аниқланади. Рентабеллик – баланс бўйича олинган давр мобайнида йўл қурилиш ташкилотининг ўз кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматига нисбатидан иборат. Пудратчи қурилиш ташкилотларида фойда миқдорини орттиришнинг бош манбаси, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтириш ҳисобланади. Ундан ташқари, баланс бўйича олинган фойда таркибига ноасосий хўжалик фаолиятидан олинадиган фойда ҳам киради. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: -ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотларини четга реализация қилиш; -ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишларни қисқартириш; -тегишли ҳолатларда жарималар, пенсиялар ва товон пулларини ундириб олиш; -ортиқча моддий бойликларни реализация қилиш ва ҳоказолар. Тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиявий таъминлашга ўтган корхоналар фойда ҳисобига иқтисодий рағбатлантириш фондларини шакллантирадилар ҳамда хўжалик бошқарувининг юқори ташкилотлари ва давлат билан ўзаро иқтисодий алоқалар тизимини амалга оширадилар. Олинган фойда (даромад)ни тақсимланишида қуйидаги кетма-кетлик кўзда тутилади: -ишлаб чиқариш фондлари, табиий ва меҳнат ресурслари учун тўловлар; -қисқа муддатли банк кредитлари учун фоизлар тўлаш; -давлат (маҳаллий) бюджетига ажратмалар; -юқори ташкилотнинг ишлаб чиқаришни, фанни, техникани ривожлантириш марказлашган фондини ташкил этиш учун ажратмалар ва резервлар. Кўрсатилган тўловлар ва ажратмалардан қутилгандан сўнг ташкилот ва корхоналар ихтиёрида қоладиган қолдиқ фойда (даромад) тасдиқланган нормативлар бўйича қуйидаги мақсадларга йўналтирилади: -ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондига; -моддий рағбатлантириш фондига (хўжалик ҳисобининг фойдани нормативлар асосида тақсимлашга асосланган кўринишини қўлловчи ташкилотлар ва корхоналарда). Бир қатор йўл хўжалиги ташкилотлари тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиявий таъминлашга ўтишда иқтисодий рағбатлантириш фондларини шакллантириш манбаи сифатида режада кўзда тутилган автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда эришилган тежамдан фойдаланиб, унинг тақсимланиши тартиби юқорида баён этилган тақсимланиш билан бир хилдир. Даромадни норматив бўйича тақсимланишига асосланган хўжалик ҳисобини қўлловчи ташкилот ва корхоналарда жамоанинг хўжалик ҳисоби бўйича олган даромадидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фонди ҳосил этилган сўнгги қолган қолдиғи ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш ягона фонди шакллантирилади. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling