Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.55 Mb.
bet35/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Назорат учун саволлар

  1. Йўл қурилишда қабул қилинган нарх шаклланиш концепцияси маҳсулот ишлаб чиқаришнинг калькуляция гуруҳларида қандай акс этади?

  2. Йўл қурилшида смета харажатлариниг қийматига қайси омиллар энг кўп таъсир кўрсатади?

  3. Смета харажатларининг структураси смета қийматининг умумлашма ҳисоб-китобида қандай акс этади?

  4. Смета қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) бирлик қийматларидан (ЕРЕР) нима билан фарқ қилади?

  5. Йўл қопламасининг смета қийматини аниқлашда нима сабабли йириклаштирилган кўрсаткичлардан ёки тайёр прейскурантлардан фойдаланиш ўрнига смета харажатларини мукаммал калькуляция қилиб чиқиш керак бўлади?

  6. Хўжалик механизмини қайта қуриш шароитида йўл хўжалигида нархлар шаклланишини такомиллаштиришга қандай талаблар қўйилади?

  7. Қурилишда нархлар шаклланиши тизимини мукаммаллаштиришнинг асосий босқичларини айтиб беринг?

  8. Қурилиш маҳсулотининг шартномавий нархи, кимлар уни аниқлайди, шартномавий нархларга ўтишнинг иқтисодий маъноси нима?

  9. Йўл хўжалигида ишлар мажмуини бажариш учун шартномавий нархлар қандай қилиб ҳисобланади?



VII БОБ

ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИДА ТАННАРХ, ФОЙДА ВА РЕНТАБЕЛЛИК




Режа:
7.1 Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда таннарх структураси.
7.2 Йўл ишларида фойда ва рентабеллик.
7.3 Йўл ишлари таннархини пасайтириш йўллари.


Асосий иборалар ва тушунчалар: Материалларга харажатлар, конструкциялар ва деталлар, иш хақи, машина ва механизмларни тасарруф этиш бир йўла бўладиган харажатлар, транспортировка, устама харажатлар, режавий ва ҳақиқий таннарх, тежам, баланс бўйича (умумий) ва соф фойда, рентабеллик, қурилиш-монтаж ишларининг таннархни пасайтирувчи омиллар.


7.1 Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда таннарх структураси

Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичи таннарх бўлиб қолади, чунки пировард натижада иқтисодий рағбатлантириш фондларининг миқдори, ишловчиларнинг реал иш ҳақлари, ишлаб чиқариш қувватларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш техникавий савиясининг ўсиши фақат таннарх орқали аниқланади.


Объектнинг смета қиймати ўз таркибига шу объектни яратиш учун керак бўлган барча ижтимоий-зарурий харажатларни олади, шу жумладан, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, ускуналар сотиб олиш ва уларни монтаж қилиш, лойиҳа-изланиш ишлари, устама харажатлар ҳамда режалаштирилган жамғармалар.
Смета қийматидан фарқли ўлароқ қурилиш-монтаж ишларининг таннархи қисми бўлиб, у йўл ташкилотининг автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга қилган харажатларидан ташкил топади. Қурилиш-монтаж ишлари таннархи унинг смета қийматига нисбатан пул ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланишни акс эттириб, ташкилот иши самарадорлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Йўл хўжалигида, қурилиш тармоқларининг барча бошқа турларидаги каби, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш комплекс калькулияцион элементлар бўйича амалга оширилади ва уларнинг номенклатураси смета ҳужжатлари таркибидаги харажатларни элементлар бўйича гуруҳлаштириш билан тўлиқ мос келади.
Шунга мувофиқ равишда қурилиш-монтаж ишлари таннархнинг таркиби тўғридан-тўғри (ТХ) ва устама харажатларга (УХ) ажратилади. Режалаштирилган жамғармалар (РЖ) ишлар таннархи таркибига кирмайди КМИтнқТХ+УХ.
Тўғридан-тўғри харажатлар таркибига ишларни бажаришга сарфланган материаллар қиймати; ишчиларнинг асосий иш ҳақлари; қурилиш машиналарини ишлатишга бўлган харажатлар ва бошқа тўғридан-тўғри харажатлар киради.
Материаллар, конструкциялар ва деталларга харажатлар ишлар таннархининг таркибида саноат корхоналарида амал қилаётган сотилиш нархлари бўйича (агар материаллар қурилиш материаллар саноати корхоналардан олинса), ёки режа ҳисоб-китоб нархлари бўйича (агар материаллар йўл-қурилиш трестига тегишли бўлган саноат корхоналардан олинса), ёки уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича (агар материаллар мустақил балансга эга бўлмаган ўз ёрдамчи ишлаб чиқаришидан олинса) ҳисобга олинади. Бунда материаллар харажатига уларни объектолди омборхонасигача етказиб келиш ҳамда омборхона харажатлари ҳам киритилади.
Асосий иш ҳақи таркибига қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган қурилиш ва йул ишчиларининг, қурилиш материалларини объектолди омборхонаси ва тўшалиш жойигача етказишда, дозировка қилиш ва материалларни машиналарга етказиб бериш ва «иш» га тўшашда машғул бўлган ишчиларнинг иш ҳақлари.
Ишчиларнинг асосий иш ҳақлари таркибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимлари бўйича ҳисобланган иш ҳақи, иш ҳақи фондидан вақтда бажарилган ишлар учун қўшимча тўловлар, ишчилар айбисиз туриб қолишлар учун тўловлар ва бошқалар киради.
Машина ва механизмлардан фойдаланишга бўладиган харажатлар бирданига бўладиган харажатлар ва жорий харажатлардан ташкил топади. Жорий харажатлар таркибига машиналарни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчиларнинг асосий иш ҳақлари, техник хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчиларнинг асосий иш ҳақлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва электр энергиянинг қиймати, машиналар амортизацияси, ижарага олинган машиналар бўлса уларга тўланадиган ижара ҳақи киради.
Бирданига бўладиган харажатлар машиналарни юклаш, тушириш, транпортировка қилиш, машиналарни монтаж, демонтаж ва синаб кўриш ишларига харажатлар ҳамда машиналарни ўрнатиш учун вақтинчалик иншоотларни қуриш ва бузиш (масалан, АБЗ, ЦБЗ ва бошқаларда) учун харажатлардан ташкил топади.
Тўғридан-тўғри харажатлар таркибига тупроқни ташишга, материалларни объект ичида, объектолди омборхонасидан тўшалиш жойигача ёки кўтариш механизмигача ташиб етказишга бўладиган харажатлар ҳам киритилади.
(Бошқа тўғридан-тўғри харажатлар)
Устама харажатлар бевосита қурилиш-монтаж ишлари, яъни қурилиш майдонларида, ёрдамчи ишлаб чиқаришда ва бошқа (хизмат кўрсатувчи) хўжаликларда мавжуд.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва бошқа хўжаликлар бўйича устама харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархи таркибида алоҳида ажратилмайди, чунки улар бу ишлаб чиқариш ва хўжаликлар маҳсулотлари ва хизматлари қийматининг таркибига киради:
-маъмурий-хўжалик харажатлари - маъмурий бошқарув ва ишлаб чиқариш техник персоналининг ижтимоий суғуртага ажратмалар билан бирга ҳисобланган иш ҳақлари, командировка ва сафар харажатлари, идора ва почта-телеграф харажатлари, идора биноларининг ижараси ва уларни таъмирлашга харажатлар;
-ишчиларга хизмат кўрсатиш харажатлари - ишчиларни ижтимоий суғурталашга ажратмалар, ишчиларнинг қўшимча иш ҳақлари (таътиллар учун тўлов, бригадирларга бригадага раҳбарлик қилганлиги учун қўшимча тўлов, енгилроқ иш шароитига ўтказилгандаги қўшимча тўлов ва ҳоказолар), меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлар, уй-жой коммунал хўжалиги харажатлари ва бошқалар;
-ишларни бажариш ва ташкил этишга харажатлар, ёнғиндан сақланиш ва қўриқлашга харажатлар, ташкилий равишда ишга олишни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш харажатлари; объектларни топшириш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш ускуналари ва инвентарларини асрашга ва бошқа харажатлар;
-бошқа устама харажатлар - қурилиш-монтаж ишлариларини амалга оширишда геодезия ишларига харажатлар, ходимларга шароитлар яратиш, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар харажатлари.
-қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати ва унинг таннархи ўртасидаги фарқ, режалаштирилган жамғарма ва таннархнинг пасайишидан ҳосил бўладиган тежамдан иборат. Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати ва таннархи ўртасидаги боғланиш қуйидаги формула ёрдамида ифодаланиши мумкин:






Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling