Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- IX БОБ
Назорат учун саволларЙўл ташкилотларининг бюджет билан ўзаро муносабатлари қандай тартибда амалга оширилади? Йўлларни қуриш, таъмирлаш, яроқли ҳолда бўлишлигини таъминлаш ишларини молиявий таъминлашнинг асосий манбалари. Бажарилган йўл ишлари учун ҳисоб–китобларни амалга ошириш тартиби. Маблағ харажатини назорат қилиш бўйича банк муассасалари қандай ишларни бажарадилар? Банкда молиялаштириш очилиши учун қандай ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади? Нақд пулсиз ҳисоб–китобларнинг акцент турида счетлар тўлови қандай ўтади? Нақд пулсиз ҳисоб–китобларнинг аккредитив турининг қандай афзалликлари ва камчиликлари мавжуд? Узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредиларнинг моҳияти ва вазифалари. IX БОБЙЎЛ ХЎЖАЛИГИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИРежа: 9.1. Йўл хўжалигида илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишлари. 9.2. Йўл ишларини лойиҳалаштиришни ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. 9.3. Автомобиль йўллари тармоғини ривожлантиришни иқтисодий жиҳатдан асослаш. 9.4. Автомобиль йўллари соҳасидаги иқтисодий изланишлар. 9.5. Автомобиль йўлларини оптимал ривожлантиришнинг вазифалари. Асосий атамалар ва тушунчалар: илмий–техника тараққиёти, самарадорлик, назорат, лойиҳа, СниП (қурилиш нормалари ва қоидалари), техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, техник-иқтисодий ҳарактеристика, ишчи лойиҳа, автомобиль йўллари тармоқлари, иқтисодий изланишлар ва асослашлар, ёзма изоҳ, тайёргарчилик, дала ва камерал даврлар, йўл тармоқларининг ташкил топиши ва оптималлиги, галма-галлик, тақсимлаш, самара. 9.1. Йўл хўжалигида илмий-техника тараққиётининг асосий йўналишлари Йўл хўжалигида илмий-техника тараққиётининг мақсади – автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаб туриш ишларига йўналтирилган харажатларнинг самарадорлигини оширишдан, яъни автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва мавжуд бўлганларининг транспорт –тасарруф ҳолатларини яхшилашдан иборат. Йўл хўжалигига ажратиладиган ресурсларнинг чегараланганлиги, илмий-техника тараққиёти ривожланишнинг шундай йўллари ва йўналишларини излашга ундайдики, бунда энг кам харажатлар билан энг яхши натижаларга эришиш мумкин бўлсин, яъни йўл ишлари ҳажмининг ўсиши меҳнат ресурслари ортмасдан таъминланиши лозим, материаллар, ёнилғи ва энергияга бўладиган қўшимча талаб эса уларни тежаш ҳисобига қондирилсин. Шу билан бир қаторда йўл ишлари сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш муҳим талаблардан саналади. Бу масалаларни ҳал этишда етакчилик вазифаси илмий текшириш ва лойиҳа ташкилотлари зиммасига юклатилади. Олимларнинг эътиборлари қуйидагиларга қаратилиши керак: -мавжуд бўлган автомобиль йўллари тармоғининг ҳолатини тубдан яхшилаш ва унинг бундан кейинги энг рационал ривожланишини таъминловчи илмий асосланган тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; -ҳозирги замонда автомобиллар ҳаракатининг доимий равишда ўсиб бораётган талабларига мувофиқ равишда автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш ишларининг савияси ва сифатини кўтариш, яъни хилма –хил турдаги ва кўринишдаги автомобилларнинг тез, хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароитини талаб этилаётган савияда бўлишини таъминлаш; -меҳнат, материал, энергетик ва молиявий ресурслар солиштирма сарфини оширмаган ҳолда қурилаётган йўлларнинг капиталлигини ва йўл қурилиш суъратини ошириш; -юқори унумдорликка эга бўлган механизация восталарини, ресурсларни тежайдиган янги техонолгияларни, янги тараққийпарвар йўл қурилиш материалларини, ҳамда арзон ва дефицит бўлмаган маҳаллий материаллар қидиришни ва саноат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Илмий-техника тараққиётининг муҳим вазифаларидан бири йўл хўжалигининг ресурсларга талабини камайтиришдир. Йўл қурувчилар бу масалани кам ресурс талаб қилувчи ер полотноси конструкцияларини, йўл қопламаларини, сунъий иншоотларни қўллаш, ишларни бажаришнинг энг самарали технологик услублари ва механизация воситаларидан фойдаланиш ҳисобига ҳал этадилар. Фундаментал назарий изланишлар натижаларидан фойдаланиш йўли билан илмий-текшириш ишларининг сифатини ва савиясини доимо ошириб бориш, ҳамда ишлаб чиқаришга илгари бажарилган ишланмаларни фаол жорий этишда иштирок этиш керак. Бунинг учун илмий жараённи ишлаб чиқариш шароитларига максимал яқинлаштириб қайта қуриш зарур. Лойиҳалаштириш соҳасида илмий-техника тараққиёти лойиҳалаштириш сифатини кўтариш, лойиҳалаштирилаётган йўл объектларининг техник –иқтисодий савиясини ва самарадорлигини оширишга йўналтирилади. Бунга лойиҳа-изланиш ишлари сифатини комплекс бошқарув тизимини жорий этиш ва лойиҳалаштиришда электрон–ҳисоблаш техникасини кенг кўламда қўллаш ҳисобига эришиш мумкин. Лойиҳаланаётган объектларнинг юқори даражадаги савиясини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва қурилишнинг ресурсларга талабини камайтириш қуйидагиларни талаб қилади: -лойиҳаларда фан ва техниканинг эришган энг янги ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш; -ресурсларни асровчи технологияларни, маҳаллий йўл-қурилиш материалларини ва саноат ишлаб чиқариш чиқиндиларини қўллаш; -қурилишни ташкил этиш масалаларини батафсил ишлаб чиқиш; -лойиҳалар танловини, лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаларининг самарадорлигини ошириб бориш ва йўл объектлари қурилиши устидан муаллифлик назорати олиб бориш. Лойиҳалаштириш сифати кўп жиҳатдан геодезик, геологик, гидрологик ва бошқа муҳандислик изланишларнинг натижаларига боғлиқ. Изланишларда илмий-техника тараққиёти янги ва такомиллаштирилган услубларни ва асбобларни оммавий равишда қўллаш ҳисобига ривожланиб бориши керак. Хусусан, юқори унумдорликка эга бўлган геодезик асбоблар теодолитлар ва нивелирларнинг янги модификациялари, гидротеодолитлар, радио ва ёруғлик масофа ўлчагичларининг қўлланиши тобора кенгайиб бориши керак. Жойнинг схемасини қоғозга туширишда тригонометрик нивелирлаш, аэроизланиш керак. Муҳандислик–геологик изланишлар соҳасида шурфлар қазиш, бурғулаш каби анъанавий услублар билан, геофизик услублардан (электроразведка, микросейсмик, магнитоэлектрик тадқиқотлар, радиоактив услублар ва бошқалар) комплекс тарзда фойдаланиш кўзда тутилади. Бу эса муҳандислик–геологик шарт –шароитларни баҳолашда юқори аниқликка эришиш имконини беради. Бу ишларнинг келажаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва изланишлар циклининг барча босқичларини ўз ичига олган комплекс автоматлашган тизимнинг техник асоси хилма-хил периферия қурилмаларига, автоматик фотограмметрик аппаратурага, тез ишловчи графоқурувчиларга эга бўлган юқори қувватли ЭҲМ дан иборат бўлади. Дастлаб аэроуслуб ёрдамида олинган ахборотлар ишлаб чиқилиши орқали ҳудуднинг цифрли ёки математик модели тузиб чиқилиши керак. Сўнг эса ЭҲМ ёрдамида оптимал трассани танлаш, йўлнинг конструктив элементларини ҳисоб-китоб қилиш, ишлар ҳажмини ва қурилишнинг смета қийматини аниқлаш мумкин. Ишлаб чиқариш йўл ташкилотлари ва корхоналари илмий-техника тараққиётининг тезлашувига ҳар томонлама кўмаклашишлари ва иложи борича унинг эришган ютуқларидан автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш ишларида фойдаланишлари керак. Йўл қурувчиларнинг энг асосий вазифалари моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланиш, ишлаб чиқариш услублари ва ташкилий тузилишини такомиллаштиришдан иборат. Индустирлаштириш дейилганда, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашни энг замонавий механизация ва автоматлаштириш воситаларидан, самарали йўл қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланиб, ҳамда ишларни бажаришнинг энг тараққийпарвар услубларини қўллаб, комплекс механизациялашган жараёнига айлантириш тушунилади. Бунда устуворлик ресурсларни тежайдиган технологияларга берилиши керак. Йўл қурувчилар қурилиш сифатини ва йўл иншоотларининг хизмат муддати кескин оширишлари керак. Масалан, ҳозирги пайтда асфальтобетон ва цементобетон қопламаларининг таъмирлашлар орасидаги хизмат муддати нормативдагидан 2-3 марта кам. Йўл объектлари ва иншоотларининг сифати ва хизмат муддати кўп жиҳатдан ишлатилаётган материаллар, яримфабрикатлар ва конструкцияларнинг сифатига боғлиқ. Материаллар қиймати эса, одатда қурилиш –монтаж ишлари таннархининг 50-60 фоиз қисмини ташкил этади. Шу сабабли йўл қурилишини такомиллаштиришнинг бош йўналишларидан бири – бу меҳнат предметини, ҳар томонлама ривожлантиришдир. Қатор масалаларнинг ечими шунга боғлиқ: йўл конструкцияларини универсаллаштириш ва типиклаштириш ҳамда уларнинг заводдан чиқишдаги тайёргарлик даражасини кўтариш; конструкциялар ва иншоотлар материалларга талабини ва оғирлигини камайтириш; янги самарали йўл-қурилиш материалларини қўллаш; маҳаллий материаллар, чиқиндилар ва саноатнинг ёрдамчи маҳсулотларидан кенгроқ фойдаланиш; йўл -қурилиш материалларини тайёрлаш ва уларни ётқизиш технологияларини такомиллаштириш ва ҳоказо. Йўл қурилиши сифатини ошириш ва индустрлаштиришнинг ривожланишида ишлаб чиқариш базасини, шу жумладан, асфальт ва цементобетон заводларини, карьер хўжалигини, турли полигонларни, қайта ишлаш базаларини такомиллаштириш катта аҳамиятга эга. Йўл асосини ва қопламаларини, ер (тупроқ) полотносининг юқори қатламларини мустаҳкамлашнинг турли услубларини кенг жорий этиш ҳам шу талабларга жавоб беради. Тупроқни гранулаланган ёқилғи шлаклари, кул, химиявий қўшимчалар, гидравлик (оҳак, цемент) ва битумли боғловчи (суюлтирилган битум, битум эмулсиялари ва шу кабилар), комплекс боғловчи материаллар билан мустаҳкамлаш унинг намлик ва совуққа чидамлилигини оширади ва ер полотносида технологик транспорт ва йўл қурилиш машиналарининг ҳаракатланишларига қулай шароит яратади. Йўл қурилиши ишларининг яқин келажаги уларда суюқ органик-минерал қоришмаларни қўлланилиши билан боғланган бўлиб, бу қоришмани тайёрлаш учун хилма-хил маҳаллий материаллар, шу жумладан, қум, унча кўп қаттиқликка эга бўлмаган тош материллар, гудрон, қора мой, тошкўмир смоласи, оғир нефтлар, битум пасталари ва бошқаларидан фойдаланиш мумкин. Охирги йилларда иссиқлик ва намликдан изоляцияловчи махсус қатламли йўл қопламалари соҳасида изланишлар ва тажриба-экспериментал қурилиш ишлари олиб борилади. Тажриба конструкцияларида қум, қум-шағал аралашмаси, шебень ўрнига полистрирол, полиуретан ёки поливинилхлар (смолалари) асосидаги пенонластлар, асфальто-керамзитобетон, битумоперлит, гранулаланган пенопласт, керамзит ёки бошқа тўлдирувчилардан фойдаланилган енгил бетонлар қўлланилди. Ер полотносини мустаҳкамлаш учун юқори даражадаги пишиқлиги билан ажралиб турувчи тўқилмаган синтетик (геотекстлқ) материаллар ҳам қўлланилиши мумкин. Тажрибалар шуни кўрсатдики, иссиқлик ва намликдан ҳимояловчи қатламларнинг кенг миқёсда қўллаш, ер ишлари ҳажмини сезиларли даражада қисқартириш, материалларни етказиб келишига кетадиган харажатларни камайтириш ҳамда бўш (заиф) асосларда кўтармалар барпо этишда йўл тўшамасининг пишиқлигини ва ишончлилигини оширишга имкон яратади. Асфальтобетон қопламаларининг сифатини оширишга бир қанча усуллар билан эришиш мумкин: асфальтобетон қоришмаларига юза-актив қўшимчаларни киритиш, қоришмани аралаштириш жараёнини интесивлаштириш, қоришмани тайёрлаш ва йўлга етказиш технологиясини такомиллаштириш ва ҳоказо. Анча перспектив усуллардан бири алоҳида оғир шароитларда йўл қопламасини ҳосил қилиш учун қуйма асфальтобетон ишлатиш саналади. Бундай қопламалар юқори даражадаги пишиқликка, силжишига ва ёрилишларга чидамлилик хусусиятларига эга бўлади. Уларнинг иш муддати оддий асфальтобетонларникидан деярли 2 баробар юқори. Яна ҳам муҳим томони шундаки, қуйма асфальтобетон қоришмаларни каток билан босмасдан йўл танасига ётқизилиши, йўл ишларининг таннархини ва меҳнат сарфини 10-20 фоизга камаятиради. Йўл қопламаларини дренажловчи ва ғовок асфальтобетон, комплекс органик боғловчилар асосидаги асфальтобетон ҳамда ҳар хил тош материаллардан тайёрланган асфальтобетон қоришмаларидан тайёрлашни йўлга қўйиш истиқболлидир. Асфальтобетон қопламаларнинг камчилиги шундаки ва кечки пайтларда уларнинг паст даражада ёритилиши бўлиб, бу ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этади. Статистик маълумотларга кўра, кечаси ҳаракат интенсивлиги (кундузгига нисбатан) 4-5 марта кам бўлсада, кечаси ва кундузи содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони деярли бир хил. Йўл қопламаларининг рангини тиниқлаштиришнинг самарали усулларини излаш сунъий тош материаллар (синопал, дорсил) нинг яратилишига олиб келди. Улар қўлланилганда қора йўл қопламаларининг ўртача равшанлиги деярли 40 фоизга ортади, бу эса ёритиш учун электроэнергия сарфини камайтириш имконини бериб, бир вақтнинг ўзида йўлларнинг декоратив сифатини яхшилайди (айниқса шаҳар шароитларида). Оғир ва интенсив автомобиль ҳаракати шароитларида цементобетон қопламалар қурилиши муҳим аҳамиятга эга. Юқори маркали тез қотувчи цементлар, сунъий тош материаллар, стеклопластиклар, полимерлар, шлаклар ҳамда комплекс пластификатор ва ҳаво тутувчи қўшимчалар қўлланилган йўл бетонларини ишлатиш янада ривожланиб ва кенгайиб бориши керак. Йўл хўжалиги учун реконструкция қилинаётган ва таъмирланаётган йўллардан кўчириб олинган эски йўл қопламаларидан қайта фойдаланиш масаласи катта аҳамиятга эга. Бу биринчи навбатда ўз таркибида нефть битуми, гранит шебени ва минерал кукунлари бўлган асфальтобетон қопламалари ва йўл асоси материалларига тегишли. Ҳозирги пайтда эски асфальтобетонни кўчириб олиш ва ишлаш (регенация қилиш) ускуналари яратилган ва технологияси ишлаб чиқилган. Бу усулнинг бир тури асфальтобетон қопламаларни ДЭ-232 типидаги йўл машиналаридан фойдаланиб термопрофиллаш саналади. Ресурсларни тежовчи бундай технологияларнинг қўлланилиши камчил бўлган материалларни тежаш ва сезиларли даражада иқтисодий самара олишга имкон яратади. Йиғма қопламаларга, айниқса олдиндан кучлантирилган (таранглаштирилган) катта ўлчамли темирбетон плиталарга ўтиш қурилиш жараёнини янада индустрлаштириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш борасида кенг имкониятлар яратади. Тратуарлар барпо этишда йиғма конструкцияларни қўллаш тобора кенгайиб бормоқда. Бундай қопламалар асфальтобетон ва цементобетонга нисбатан қатор афзалликларга эга: ташқи кўриниши чиройли ер ости коммуникацияларини таъмирлаш пайтида осонгина қисмларга ажратилади, юқори даражадаги физик-механик кўрсаткичларга эга. Йиғма конструкцияларни жорий этилишини янада кенгайтириш учун уларнинг қийматини кескин камайтириш, йўл плиталарини ва гулли фигура элементларини тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, уларни оммавий равишда ишлаб чиқаришни йўл қўйиш ва махсус плита ётказувчи машиналар комплектини ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарур. Автомобиль йўлларида сунъий иншоотлар қуриш самарадорлигини ошириш борасидаги асосий тенденция, индустриал усулида тайёрланган йиғма темирбетон конструкциялардан фойдаланишни кенгайтириш бўлиб қолади. Кўприклар ва йўл ўтказгичлар қурилишида сунъий тўлдирувчили енгил бетонлар, ҳамда бетоннинг совуққа ва ёрилишларга чидамлилигини оширувчи ҳар хил қўшимчаларнинг қўлланилиши истиқболлидир. Полимеробетондан ва юқори пишиқликка эга бўлган кам легирланган пўлатдан тайёрланган конструкцияларни қўлланилишига янада кўпроқ эътибор қаратилади. Кўприкларнинг фундаментлари ва таянчлари соҳасида такомиллашган қозиқ оёқ-устун, қозиқ оёқ-қобиқ, бурғулаб тайёрланган бўйсиз қозиқ оёқларини қўлланилиши кўзда тутилади. Таянч ва равоқ қурилмаларининг тик ва ўлчамлари сонини анчагина камайтириш ҳам кўзда тутилган. Тоннеллар қурилиши соҳасида илмий-техника тараққиётининг энг муҳим бўлган йўналишлари орасида ўтишнинг иккита услуби перспектив саналади: ишларни юқори даражада механизациялаштирган ҳолда бурғулаш-портлатиш усулидан фойдаланиш ва паст турғунликка эга бўлган жинслар орасидан тоннеллар ўтказиш имконини берувчи шандор типидаги механизациялашган қалқон (шит) ларни қўллаш. Муҳандислик иншоотларини қуришда «тупроқдаги девор» услуби катта имкониятларни очиб берди ва улардан пиёдалар ўтиш жойлари, транспорт тоннеллари, ер ости коллекторлари, гаражлари ва бошқа иншоотлари қурилишида муваффақият билан фойдаланилмоқда. Қурилишнинг анъанавий услубларига нисбатан бу услуб меҳнат сарфини ва ишлар таннархини камида 20 фоизга, қурилиш муддатини 1,5-2 баробарга камайтириш ва кўпгина миқдордаги қурилиш материалларини тежаб қолиш имконини беради. Йўл хўжалигини индустрлаштиришнинг бош йўналишларидан бири меҳнат қуролларини мукаммаллаштириш саналади. Бу жараён алоҳида иш турларини механизациялаштиришдан бутун технологик жараёнларни машиналар бажарадиган комплекс механизацияга қараб бормоқда. Якунловчи босқичда эса ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўлиб, бунда барча операциялар автоматик тарзда ишловчи машиналар ва асбоблар тизими томонидан бажарилиб, инсонга эса фақат назорат ишларини механизациялаштириш етарли даражадаги юқори савияга эришди. Кўп иш турлари комплекс механизациялашган усулда бажарилади, лёкин ишларнинг бир қисми, асосан ёрдамчи ишлар қўл кучи ёрдамида бажарилиб келинмоқда. Шу сабабли илмий-техника тараққиётининг долзарб йўналиши, фақат асосий иш турларини бажаришнигина механизациялаштирувчи эмас, балки қўшимча операцияларни ҳам бажарувчи тез ҳаракатлана оладиган, кўп операция бажарувчи, комбинациялашган машиналар ёки уларнинг комплексларини яратишдан иборат. Замонавий талабларга жавоб берадиган йўл қурилиш машиналари электрогидроузатма, лазер қурилмалари, машиналар ва уларнинг ишчи органлари ишини назорат қилувчи ва бошқарувчи автоматик тизимлар, борт ҳисоб-китоб қурилмалари, ҳар хил иш режимларида ўзгараётган иш шароитига боғлиқ равишда машиналарни созлай оладиган куч манипуляторлари билан жиҳозланиши керак. Механизация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун уларнинг осма ҳолда ишлатиладиган алмашувчи ускуналар ҳисобига эришиладиган универсаллиги ва юқори ҳаракатланувчанлигидан биргаликда фойдаланиш керак. Қурилишнинг интенсификациялаш билан боғлиқ бўлган умумий тенденция машиналар қувватини, транспорт ва ишчи тезликларини, ишчи органларининг самарадорлигини оширишдир. Йўл қурилиш техникасининг перспектив моделларини яратиш, қурилиш ишлаб чиқариши учун зарур бўлган бошқа турдаги ва шу турдаги барча механизация воситалари билан унификациялаштириш тамойиллари асосида олиб борилиши керак. Оғир ва монотонли қўл меҳнатини қисқартириш, ҳамда инсон ҳаётига зарарли ва хавфли шароитларда ишлаш учун саноат роботлари тизими ва манипуляторларни ишлаб чиқиш кўзда тутилади. Қуввати юқори бўлган янги мураккаб машиналарнинг қўлланилиши йўл-қурилиш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимини такомиллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги пайтда йўл қурилишин замонавий юқори унумдорликка эга бўлган техника билан жиҳозлаш дастури амалга оширилмоқда. Дастур, ишончли, унумли, тежамли машиналар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, мавжудларининг бир қисмини модернизация қилиш, йўл техникасининг бир қатор янги намуналарини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига, йўл машиналар парки структурасини мукаммаллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Дастур кўп маркалиликни қисқартириш, машина ва ускуналарни унификация қилиш ҳамда қўл меҳнатини кескин камайтиришни кўзда тутади. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яроқли ҳолатда тутишнинг самарадорлигига ҳаракатланиш тезлиги ва хавфсизлиги боғлиқ бўлиб, бу эса ўз навбатида автомобилларда ташиш харажатларининг миқдорига таъсир этади. Йўл қурилиши ва йўл-таъмирлаш ишлаб чиқариши соҳасида илмий-техника тараққиётининг асосий масаласи ишлаб чиқаришни индустрлаштириш ва сарфланадиган ресурсларни ҳар тарафлама тежашдан иборат. Диагностика ускуналарининг яратилиши ва жорий этилиши йўлнинг техник-иқтисодий аҳволини тематик баҳолаш ва уни таъмирлаш ҳамда яроқли ҳолда сақлаш бўйича оптимал чораларни белгилаш имкониятини яратади. Ундан ташқари, техник воситаларнинг доимий равишда мукаммаллашиб бориши, тасарруфда бўлган йўлларда юқори тезликларда ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайди. Сунъий иншоотларни таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш ишларида полимер материаллардан, ёғоч кўприклар учун антисептиклаштиришнинг янги услубларидан, кўприкларнинг металл қисмларини коррозиядан сақлаш учун самарали ингибиторлар ва лак-бўёқ материаллардан фойдаланишни янада кенгайтириш кўзда тутилади. Қиш пайтларида йўлларни яроқли (яхши) ҳолда сақлаб (тутиб) туриш истиқболи, йўл четида қордан ҳимоя қилиш полосалари ва қишлоқ хўжалиги мафаатларини кўзлаб экин далаларида қорни ушлаб қолиш тадбирларидан иборат бўлган, қорни тўхтатиб қолишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ. Шу билан бир қаторда йўлларни қордан тозалаш ва яхмалакка қарши курашиш услубларини янада такомиллаштириб бориш ҳам кўзда тутилади. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш борасидаги ишларнинг механизациялашганлик даражаси, ҳозирги пайтда йўл-қурилиш ишларидагидан бир мунча паст. Бунинг сабаби таъмирлаш ишларини бажариш шарт-шароитларининг анчагина мураккаброқ эканлиги бўлиб, бунинг оқибатида, йўл-таъмирлаш техникасига бир мунча юқорироқ талаблар қўйилади. Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаб туриш ишларини механизациялаштиришни ривожлантириш соҳасида қуйидаги тенденциялар кўзга ташланмоқда: -махсус база машиналарини ишлатишда ҳар хил турдаги алмашинувчи иш ускуналари (органлари) тўпламидан фойдаланиш; -занжирли юриш қисмига эга бўлган машиналарни, пневматик юриш қисмига эга бўлган ғилдиракли техникалар билан алмаштириш. Ҳаракат хавфсизлигини оширишнинг муҳим шартларидан бири автомобиль йўлларини мухандислик ускуналари билан жиҳозлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳажмини янада ошириб бориш бўлиб, у йўлларни йўл чизиқлари билан белгилаш ва ёритиш, йўл четларини мустаҳкамлаш, автотранспорт воситаларининг тўхтатишлари учун майдонлар ташкил этиш, аҳоли яшаш пунктларини айланиб ўтувчи йўллар қуриш, автопавильонлар, аҳоли яшаш пунктларида тротуарлар ва пиёдалар ўтиш жойларини барпо этиш, йўлларда ишончли алоқа воситаларини яратиш ва бошқаларни кўзда тутади. Автомобиллар ва йўловчиларга хизмат кўрсатувчи бинолар ва иншоотлар қурилишнинг миқёси янада ортиб бориши керак: автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари, йўл ёқаларидаги меҳмонхоналар, ошхоналар, дўконлар ва ҳоказо. Автомобиль йўлларини ободонлаштирувчи элементлар шундай жойланиши керакки, улар атроф-муҳитга чирой берган ҳолда, йўл билан бирга ягона архитектура ансамбилини ташкил этсин. Келгусида автомобиль йўллари дистанцион ёки автоматик бошқариладиган, йўл ҳаракатини ташкил этиш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўзида мужассам этган кўрсатгичлар билан жиҳозланиши керак. Бундай тизимни ташкил этиш учун кўрсатиб турган маълумоти ўзгариш имкониятига эга бўлган йўл белгилари, йўллардаги туман, ёғингарчилик, яхмалак ҳақида маълумот олиш учун асбоблар, телевизион ускуналар, ЭҲМ ва алоқа воситалари керак бўлади. Мамлакатимизда автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳажмининг тобора ортиб бораётганлиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш заруриятини келтириб чиқаради. Йўл хўжаликлари моддий – техника базасининг ривожланиб бориши сув, ҳаво ва ер каби табиий ресурслардан фойдаланишнинг рационаллигини ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Бу йўналишда илмий-техника тараққиёти, оқава сувларни тозалаш ва қайта ишлатишни, ёпиқ циклдаги сув таъминоти технологиясини яратишни кўзда тутувчи тараққийпарвар техник ечимларни жорий этишга қаратилиши керак. Ҳавонинг газлар ва чанг билан ифлосланишига қарши курашишнинг аҳамияти бундан кам эмас, бу борада йўл техникаларини экологик жиҳатдан тозароқ бўлган ёнилғи-мойлаш материалларига ўтказиш ва бу масалани қисман ечимига олиб келади. Ер ресурсларини (ҳимоялаш) муҳофаза қилиш борасидаги принципиал вазифа, ҳозирги кунда чиқиндихоналарга чиқариб ташланаётган ва чиқиндихоналар атрофидаги ҳудудларда антисанитар ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлаётган, турмуш ва қурилиш чиқиндиларини зарарсизлантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишдир. Йўл қурилиши шароитида қаттиқ бўлган турмуш чиқиндиларини утиллаштириш, қаттиқ чиқиндиларнинг аҳамиятга эга бўлган компонентларини саноат усулида қайта ишлаш ва утиллаштириш жойларига транспортировка қилиш таъминланган тақдирдагина мумкин бўлади. Кам ўзлаштирилган ҳудудларда чиқиндиларини махсус полигонларга олиб чиқиб кўмиб ташлаш ёки уларни атроф-муҳитни ифлослантирмаслик шартларига амал қилган ҳолда стационар ёки (ҳаракатланувчи) кўчиб юрувчи ахлат ёқиш қурилмаларида куйдириш фойдалироқдир. Йўл ишларининг юқори сифатини таъминлашда қурилиш ишлаб чиқаришининг барча босқичларида назорат олиб бориш тобора катта аҳамият касб этмоқда. Бу мақсадда охирги бир қаторда, бузиб кўриш, синдириб кўришларга хожат қолдирмайдиган ультратовуш ёки радиоизотоп текшируви ёрдамида тайёр конструкциялар ва иншоотларнинг текширувлари амалга оширилмоқда. Бузиб ва синдириб кўришни талаб этмайдиган назорат услубларининг қўлланилиши йўл иншоотларининг аҳволи тўғрисида (тезкор) оператив равишда маълумотлар тўплаш ва бу маълумотлар асосида уларни ўз вақтида таъмирлаш бўйича тадбирларни режалаштириш имконини беради. Илмий-техника тараққиётининг яна бир қирраси ГОСТлар, СНиПлар ва бошқа илмий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этишдир. Стандартлаштириш илмий-техник ишланмаларнинг эришган ютуқларини қонунлаштиради ва уларни оммавий равишда ишлаб чиқаришга татбиқ этилишига имконият яратади. Фан ва техника ютуқларини автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш амалиётига татбиқ этиш, йўл қурилиши ва йўл таъмирлаш ишлаб чиқаришнинг барча элементларини ташкил этишини такомиллаштиришни, режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларининг савиясини оширишни, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техникавий тайёргарчилигини яхшилашни кўзда тутади. Йўл хўжалигидаги катта-катта имкониятлар, қурилишнинг оқим услубини янада мукаммаллаштириш, мавсумийликка чек қўйиш, йўл ташкилотлари юкланганлигининг бир маромлилигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва консентрациялаш, автоматик бошқарув тизимларини яратиш, меҳнатни илмий ташкил этишнинг элементларини жорий қилиш, хўжалик ҳисобининг янгича кўринишларини қўллаш ва хоказоларга боғлиқ. Булар ҳаммаси биргаликда, йўл хўжалиги фаолияти самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантиришда, илмий-техника тараққиётининг катта имкониятлари мавжудлиги ва унинг ниҳоятда кўпқиррали эканлигидан далолат беради. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling