Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Автомобиль йўллари соҳасидаги иқтисодий изланишлар


Download 2.55 Mb.
bet46/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

9.4. Автомобиль йўллари соҳасидаги иқтисодий изланишлар

Иқтисодий изланишлардан мақсад – автомобиль йўллари тармоғининг ривожланиши иқтисодиётнинг муҳим шарт - шароити эканлигини, иқтисодий жиҳатдан зарурлигини, йўл қурилишининг алоҳида объектларини қуриш ёки реконструкция қилишнинг навбатлари ва кетма - кетлигини асослаб бериш учун бошланғич (дастлабки) маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилишдан иборат.


Объектнинг аҳамиятлилиги ва лойиҳалаштиришнинг мақсадига кўра, иқтисодий изланишлар лойиҳалашолди ва капитал қурилиш учун ўтказиладиган изланишларга бўлинади.
Лойиҳалашолди изланишлари ўз навбатида, ҳудудда йўл тармоғининг ривожланиш схемасини тузиш учун ва техник - иқтисодий асослаш (техник - иқтисодий ҳисоб - китоблар) ишлаб чиқиш учун ўтказилинади.
Тармоқнинг ривожланиш схемасини ишлаб чиқиш учун ўтказиладиган изланишлар ҳудудда автомобиль йўллари тармоғининг келажакдаги ривожланишини бундан кейинги (келгусидаги) лойиҳа - изланиш ишлари ва капитал қурилишни режалаштиришни белгилаш ва асослаб бериш учун хизмат қилади.
Техник - иқтисодий асослаш, техник - иқтисодий ҳисоб - китоблар ишлаб чиқариш учун олиб бориладиган иқтисодий изланишларнинг мақсади - автомобиль йўллари тармоғининг ривожланиш схемасида алоҳида йўллар йўналишининг оптимал вариантларини асослаб бериш, йўл трассасини, кўприкларнинг жойланиш ўринларини танлаш, асосий лойиҳа ечимларини, қурилишнинг ҳисобий қийматини асослаш, навбатчилик ва капитал маблағлар сарфининг ҳалқ хўжалиги учун берадиган самараси борасидаги тўлдирувчи ва кенгайтирувчи маълумотларга эга бўлишдир.
Капитал қурилиш учун олиб бориладиган иқтисодий изланишлар лойиҳанинг, ишчи лойиҳанинг техник - иқтисодий тавсифномасини ишлаб чиқиш учун ўтказилади.
Техник - иқтисодий изланишлар олиб боришда барча бажариладиган ишлар икки босқичда олиб борилади.
1- босқич: зарурий бошланғич ва техник материалларни тўплаш.
2-босқич: тўпланган материалларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, иқтисодий ва техник лойиҳалаштириш мақсадлари учун бошланғич кўрсатгичларни аниқлаш.
Иқтисодий изланишлар олиб бориш тартиби, таркиби ва мазмуни тегишли инструкцияларга (йўриқномалар) кўра аниқланади.
Лойиҳалаш олди иқтисодий изланишларини олиб бориш учун лойиҳанинг бош муҳандиси бошчилигида иқтисодчилар, йўл мутахассислари, геологлардан иборат бўлган комплекс гуруҳ (бригада) ташкил этилади. Гуруҳ, бригада таркибига кирувчи мутахассисларнинг сон жиҳатдан миқдори лойиҳалаштиришнинг босқичлилигига, изланишлар олиб бориладиган районнинг ҳудудига, аввалги йилларда олиб борилган изланишлар материалларнинг мавжудлигига ва ишларнинг бажарилиши учун ажратилган муддатларга боғлиқ бўлади. Одатда, иқтисодий изланишлар, автомобиль йўллари тармоғининг ривожланиш схемасини ишлаб чиқиш учун 18-24 ой, техник-иқтисодий асослаш ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш учун 12-18 ой, техник – иқтисодий тавсифнома ишлаб чиқиш учун 6 ойгача давом этади.
Иқтисодий изланиш ишлари уч даврни ўз ичига олади: тайёргарчилик даври, далада бажариладиган ишлар даври, хонада бажариладиган ишлар даври. Биринчи ва учинчи даврида бажариладиган ишлар бевосита лойиҳа ташкилотининг ўзида бажарилади. Иккинчи даврда бажариладиган ишлар лойиҳалаштирилаётган йўл жойлашган ҳудудда бажарилади.
Тайёргарчилик даврининг вазифаси – иқтисодий изланишлар олиб бориш учун берилган топшириқни ўрганиб чиқиш, карта, адабий манбалар, илмий – текшириш институтлари ва бошқа лойиҳа ташкилотларининг ишлари бўйича изланишлар ўтказиладиган ҳудуд билан танишиб чиқиш. Изланишлар ўтказиш райони – асосан лойиҳалаштирилаётган йўл тармоғи (ёки конкрет йўл) томонидан хизмат кўрсатиладиган райондир.
Дала шароитида изланишлар даври жараёнида изланишлар ўтказиладиган районнинг чегаралари аниқланади, лойиҳалаштирилаётган йўл тармоғи ёки алоҳида йўл томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудуд белгиланади, табиий шароит, ҳудуднинг қурилиш материаллари билан таъминланганлиги, аквтомобиль транспорти томонидан амалга ошириладиган транспорт – иқтисодий алоқалари ва автотранспорт корхоналарининг иши ўрганилади ҳамда амалда мавжуд бўлган транспорт йўллари аниқланади.
Иқтисодий изланишларнинг камерал даврининг вазифалари – лойиҳалаштирилаётган йўл тармоғида ёки алоҳида бир йўлда ҳисобот йилида ва келажак даврда вилоятда, иқтисодий районда, йўл ўтадиган ҳудудда амалга ошириладиган, автомобилларда юклар ва йўловчилар ташишни ҳисобга олиш ведомостини, транспорт алоқалари ва юк ташиш ҳажми ведомостини тузиш мақсадида, тайёргарчилик ва дала даврларида тўпланган изланиш материалларини ишлаб чиқишдан иборат. Бу материаллар кейинчалик техник – иқтисодий лойиҳалаштириш босқичида ишлатилади.
Иқтисодий изланишлар пайтида йўл қурилиш учун капитал маблағлар сарфининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш учун зарур бўлган материаллар ҳам тўплаб борилади.
Тўпланган маълумотлар автомобиль транспортида ҳам, транспортдан ташқари соҳада ҳам, маълум бир йўл шароитларида транспорт алоқаларини йўлга қўйиш учун бўладиган барча харажатлар ва йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда нисбий харажатларни ҳисоблаш учун етарли бўлиши керак. Капитал маблағлар сарфининг самарадорлиги амалда мавжуд бўлган ва лойиҳалаштирилаётган йўл шароитларида транспорт алоқаларини йўлга қўйиш вариантлари бўйича харажатлар ва йўқотишларни солиштириш орқали аниқланади.
Барча ҳисоб – китобларни бажариш катта меҳнат, вақт сарфлашни талаб қилади. Шу сабабли, ишларни бажаришга меҳнат сарфини қисқартириш, баъзи бир оптималлаштириш масалаларини ечиш мақсадида, вариантли техник – иқтисодий лойиҳалаштириш амалиётида замонавий иқтисодий – математик услублар ва ахборот технологияларидан фойдаланилади.
Иқтисодий изланишларнинг барча материлларини ЭҲМ да ишлаб чиқиш учун дастурлар пакетидан фойдаланилади, шу жумладан, транспорт алоқаларини, юкланганликни, ҳаракат интенсивлигини аниқлаш учун, хайдовчилардан сўров орқали ҳаракатланишларни ҳисобга олиш маълумотларини таҳлил қилиш учун дастурлар.
Иқтисодий изланишларнинг пировард мақсади, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш учун энг муҳим бўлган кўрсаткич – келгусида йўлда кутилаётган ҳаркат интенсивлигини аниқлашдир.
Автомобиль йўлларининг ривожланиш схемасини, техник – иқтисодий асослашларни, техник – иқтисодий ҳисоб – китобларни ишлаб чиқишда қабул қилинадиган мухандислик ечимларининг асослаб берилиши, амалда мавжуд бўлган ҳаракат интнсивлигининг тавсифи ва унинг йиллик ўзгариши таҳлилига боғлиқ. Йўлнинг техник категориясини белгилаш, йўл қопламасининг конструкциясини, транспорт ечимларининг вариантларини танлаш, келажакда кутилаётган ҳаракат интенсивлигининг қийматига кўра аниқланади. Ҳисоб – китоблар олиб борилган йилда ҳаракат интенсивлиги ва таркиби қанчалик тўғри аниқланган бўлса, қабул қилинадиган лойиҳа ечимлари шунчалик реал ва оптимал бўлади.
Ҳаракат интенсивлиги йўлнинг кўндаланг кесимидан ҳар иккала йўналишда вақт бирлиги ичида ўтадиган транспортлар сонини билдиради.
Суткалик ҳаракат интенсивлигининг ўртача йиллик қиймати ҳисобот ва келажак муддатлари учун автомобилларнинг типлари (турлари), юк ва йўловчи транспортларининг ҳаракатлари бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади, сўнгра олинган маълумотлар ўзаро қўшилади.
Бўлажак (келажакдаги кутилаётган) ҳаракат интенсивлигини аниқлаш учун, иқтисодий изланишлар маълумотлари асосида бевосита санаш услубидан ташқари, ҳар хил илмий тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган билвосита услублар ҳам қўлланилиши мумкин. Уларнинг барчаси у ёки бу даражада экстрополяция ғоясига суянадилар ва конкрет алоқа турлари ҳақидаги гипотезалари, базис даврида мавжуд бўлиб келажак давр учун ҳам татбиқ этилган нисбатлар ва қонуниятлар билан фарқланадилар. Бу услублар гуруҳларга бўлинадилар:
-қатор ўтган йиллардаги ҳаракат интенсивлигининг (вақт қаторларини) қийматларини тўғридан – тўғри экстрополяция қилиш, бунда интенсивлик ўзгаришининг илгари кузатилган анъаналари катта ўзгаришларга учрамайди деб фараз қилинади;
-кўпомилли экстрополяцияда қанчадир давр мобайнида ҳаракат интенсивлиги билан уни белгиловчи асосий омиллар (аҳолининг сони ва жойланиши, ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиш ва кооперациялашиш даражаси ва бошқалар ўртасидаги боғланишлар катта ўзгаришларга учрамайди деб фараз қилинади:
-мазмундор экстрополяция, бунда келажакда ҳаракат интенсивлигида ва ҳаракат интенсивлиги билан уни белгиловчи омиллар ўртасидаги алоқаларда муҳим ўзгаришлар юз беради деб фараз қилинади.
Ҳаракат интенсивлигига таъсир этувчи асосий омиллар - аҳолининг сони ва зичлиги, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ҳажми, йўл тармоғи бўйича интенсивликнинг тақсимланиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг ўсиб бориши, аҳолининг ҳаракатланувчанлиги миграция анъаналари ва бошқалардан иборат.
Услубларнинг биринчи гуруҳидан йўл тармоғи етарли даражада ривожланган ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва жойлашиши бир тўхтамга келган ҳудудларда ҳаракат интенсивлигини башорат қилишда фойдаланиш мумкин.
Табиат бойликлари ўзлаштирилаётган, индустриал база барпо этилаётган, ерларнинг иқтисодий ўзлаштирилиши кетаётган янги ҳудудлар учун кўпомилли регрессив моделлаштириш услуби анча - мунча қулай услуб саналади. Мазмундор экстрополяция услуби асосан шаҳарларда йўловчи транспорти ҳаракатини башорат қилишга тегишлидир.
Юк ва йўловчи ташиш транспортларининг ҳаракат интенсивлигини башорат қилиш учун гравитацион моделлар ишлатилиши мумкин. Улар корреспонденциялашувчи пунктларнинг йўловчи транспорти алоқалари бўйича ёки ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотлар бўйича ўзаро бир - бирларига ўтказадиган таъсирларини баҳолашга (аниқлашга) асосланган.
Йўловчи транспортининг (автобуслар, шахсий фойдаланишдаги енгил автомобиллар, таксилар) келажакдаги ҳаракат интенсивлигини аниқлаш - ниҳоятда мураккаб ва кам ўрганилган масала саналади. Кутилаётган ҳаракат интенсивлигини аниқлашдаги хатоликлар, биринчи навбатда йўловчилар ҳаракати интенсивлигини чала ҳисобга олиниши сабабли юз беради. Умумлаштириб қараганда йўловчилар ҳаракатланиши йўналишли ва йўналишсиз ташишлар, сафарлар (саёҳатлар), ҳамда туристик ташувлардан ташкил топади. Агар доимий йўналишли ва туристик ташишларни меҳнат қилиш ва дам олиш жойларининг жойлашуви, маятниксимон миграциялар йўловчилар оқимининг миқдори ва йўналишлари, ҳақида маълумотлар олиш имконини берувчи иқтисодий изланишларга асосланиб бирмунча енгил аниқлаш мумкин бўлса, йўналишсиз ва доимийликка эга бўлмаган йўловчилар қатновларининг (сафарларининг) ҳажми ва йўналишларини аниқлаш масаласи эса мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва транспорт муаммосидан иборат бўлиб қолаверади.
Йўловчи ташувчи енгил автомобиллар сонининг ўсиб бориши, инсонлар турмуш фаровонлигининг ортиши натижасида, аҳолининг ҳаракатланувчанлиги ўсиб боради ва йўловчи транспортининг йўналишсиз ташишлари ҳажми ортади. Шу сабабли йўллардаги йўловчилар ҳаракатланувчи ҳажмини моделлаштириш учун, аҳоли жойлашуви тизими, аҳолининг турмуш даражаси, шахсий фойдаланишдаги автомобиллар сони ва бошқа ўзгаришлардаги қонуниятларни ўрганиб чиқиш керак бўлади.
Шундай қилиб, техник - иқтисодий изланишлар ўтказилиши натижасида, йўл тармоғини ёки алоҳида автомобиль йўлларини техник - иқтисодий лойиҳалаштириш учун зарур бўлган барча бошланғич маълумотлар тайёрланади. Техник - иқтисодий кўрсатгичларни вариантларни солиштириш услуби билан иқтисодий лойиҳалаштириш пайтида, автомобиль йўллари тармоғи жойлаштириш, йўл қопламаси конструкциясини, тармоқ таркибидаги алоҳида йўллар қурилишининг галма - галлиги ва босқичларининг мақсадга мувофиқли асослаб берилади, капитал маблағлар сарфининг иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилади.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling