Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Молиялаштирувчи банкнинг асосий вазифалари


Download 2.55 Mb.
bet40/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Молиялаштирувчи банкнинг асосий вазифалари
Республика саноат-қурилиш банкига саноат, алоқа, транспорт ва бошқа корхоналарга хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, янги қурилишни, мамлакат ҳалқ хўжалиги тармоқларида мавжуд бўлган объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни молиявий таъминлаш ва кредитлаш ҳам юклатилган. Агросаноат мажмуи, уй - жой коммунал хўжалиги ва ижтимоий соҳага тегишли бўлган объектлар бундан мустасно.
Хўжалик юритишнинг бозор иқтисодиёти шароитида товар-пул муносабатларининг ривожланишида, иқтисодий сиёсатни амалга оширувчи, ижтимоий ишлаб чиқаришни тартибга солувчи давлат органларининг бири сифатида банкнинг роли анчагина ортади. Кредит ҳисоб - китоб ричагларидан фойдаланиб (банк) давлат буюртмачиларининг устуворлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг интенсивлашувини тезлаштириш тадбирларини амалга оширади.
Банклар фаолияти тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз – ўзини молиявий таъминлашга асосланган. Уларнинг барча харажатлари мижозларга кредит бериш натижасида олинадиган даромад (кредит учун фоиз ставкалари) ва бажарган ҳисоб - китоб операциялари учун олинадиган ажратмалар ҳисобига қопланади.
Саноат-қурилиш банки капитал қурилиш режаларини шакллантиришда иштирок этиб, қурилиш ишлаб чиқаришини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади. Унинг маҳаллий муассасалари буюртмачилар ва пудратчилар, маҳсулот етказиб берувчилар, лойиҳачи ва бошқа ташкилотлар ўртасида бажарилган ишлар, етказиб берилган ускуналар, йўл қурилиш техникаси, ишлаб чиқилган лойиҳа – смета ҳужжатлар учун ҳисоб - китобларни амалга оширадилар; агар титул рўйхатга киритилган ва тасдиқланган умумлашма - смета ҳисоб - китобларида кўзда тутилган ҳолатларда бошқа турдаги ҳисоб - китобларни ҳам бажарадилар.
Саноат қурилиш банкининг муассасалари автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яроқли ҳолатда тутиб туришни таъминлашни молиявий таъминлаш вазифаларини бажарадилар.
Саноат қурилиш банки ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни, қурилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилишини назорат қилади; режа, тўлов, молия интизомларига тўлиқ риоя қилиниши, қурилиш ёки таъмирланаётган объект бўйича тўлалигича ва алоҳида иш ҳамда харажатлар турлари бўйича смета лимитларининг бажарилиши устидан ҳам назорат олиб боради.
Титул рўйхатларини кўриб чиқиш жараёнида банк муассасалари объектлар сонини қисқартириш ва барча ресурсларни ишга тушириладиган қурилиш объектларига тўплаш мақсадида битта буюртмачида бир вақтда қурилаётган объектлар сонига эътиборни қаратадилар. Жорий йил учун ажратилган маблағлар қурилишнинг норматив муддатларига мутаносиблигини ва дастлабки тасдиқланган кўрсаткичларга нисбатан бирон - бир ўзгаришлар бўлмаганлигини текширадилар. Дастлабки тасдиқланган титул рўйхати ва умумлашма смета ҳисоб - китоби тўлиқ қурилиш муддати учун ўзгармаслиги керак. Ишларни бажариш ёки конструктив ечимларнинг такомиллашган ва тараққийпарвар технологиялари қўлланилгани сабабли лойиҳани қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлгандагина кўрсаткичларга ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Банклар мунтазам равишда қурилиш объектларининг лойиҳа – смета ҳужжатлари билан таъминланганлигини назорат қилиб борадилар. Улар қурилишга типик лойиҳаларнинг жорий этилишини, индивидуал лойиҳалаштиришга рухсат этувчи ҳужжатларни текширадилар. Режалаштирилаётган даврда олдинги йилнинг 1 июнигача техник ҳужжатлар билан таъминланмаган объектлар қурилишининг титул рўйхатга киритилмайди. Банк муассасалари санкциялар ва рағбатлантиришларни қўллаш, назорат вазифаларини амалга ошириш орқали молиявий интизомнинг яхшиланишига имконият яратадилар. Тўлов қобилияти, яъни йўл ташкилотининг банкдаги ҳисоб рақамида пул маблағларининг мавжудлиги, ишлар ҳажми ва сифати, асосий ва айланма фондлардан фойдаланиш, меҳнат унумдорлигининг савияси каби омиллар таъсирининг натижасини акс эттиради.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling