Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Молиялаштиришни расмийлаштириш тартиби


Download 2.55 Mb.
bet41/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

8.2. Молиялаштиришни расмийлаштириш тартиби

Молиялаштириш ҳисобини очиш учун буюртмачи – ташкилот банкка экспертиза баённомаси билан биргаликда тасдиқланган умумлашма смета ҳисоб - китобининг нусхасини, барча ишлар мажмуини бажариш учун буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган пудрат шартномасини, бажарилиши режалаштирилаётган йиллик ишлар ҳажми ва қурилиш-монтаж ишлари турларини акс эттирувчи ва буюртмачи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган қурилишичи титул рўйхатини, фаолият олиб бориш зонасида ишларни бажариш ҳуқуқи учун назорат ва текширув органлари (СЭС, ДАН, ёнғин назорати ва бошқалар) билан келишувларни, ернинг ўсимлик ўсувчи қатлами олиниб, ободонлаштириш органларига топширилганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этади.


Иммобилизация шундан иборатки, ҳисобот йилида объект қурилиши бўйича ишлаб чиқариш дастури ортиғи билан бажарилганда, ортиқча бажарилиш ҳисобига ҳосил бўлган пудратчи ташкилотга тўланадиган қарзни узиш учун буюртмачи ташкилот томонидан режалаштирилаётган йил кўрсаткичларини ўзгартирмасдан, молиялаштириш лимитини оширишдир. Мобилизация эса, аксинча, ўтган ҳисобот йили маблағлари ҳисобига сотиб олинган ва тўланган, аммо режалаштирилаётган йилда бажариладиган лимитдан ортиқ материал заҳиралари, конструкциялар, ускуналар суммаси миқдорига молиялаштириш лимитини камайтиришни кўзда тутади. Капитал қурилишнинг тасдиқланган режа кўрсаткичлари, режалаштирилаётган давр учун (томонлар келишувига кўра) қурилишичи титул рўйхатига кирган иш турлари ва ҳажмлари бундай ҳолларда ўзгартирилиши мумкин эмас.
Давлат ташкилотлари ўртасидаги барча ҳисоб - китоблар банк муассасалари орқали фақат нақд пулсиз кўринишда амалга оширилади. Нақд пулсиз ҳисоб - китоблар қуйидаги турларга ажратилади: акцент, аккредитив, алоҳида (махсус) счет, тўлов топшириғи, почта орқали пул ўтказиш, режалаштирилган тўловлар, чеклар.
Акцент – тўловчининг шу шаҳардаги ва бошқа шаҳардаги етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар, пудратчи ташкилотлар билан материаллар, ускуналар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоблашишда тўловни амалга ошириш учун розилигидир.
Наряд, шартнома келишуви, мажбурият, талаб асосида бошқа ташкилот учун бирор - бир ишни бажарган, хизмат кўрсатган, материаллар, хом - ашё, товарлар етказиб берган ёки жўнатган ташкилот ҳаридорга (буюртмачига, мижозга) тўлов талабномаси – счет ёзиб, ўзининг хизмат кўрсатувчи банкига тўловни ундириш учун инкассога топширади. Бундай ҳолда тўлов талабномасида бажарилган ишларнинг номи ва ҳажми, кўрсатилган хизматлар ёки жўнатилган материалларнинг рўйхати қиймати ва миқдори кўрсатилади. Счетга темир йўлнинг жўнатув квитанциялари, ишларнинг қабул қилиб олиш далолатномалари, буюртма - наряднинг нусхаси, хатлар, ҳисоблагич (счетчик)нинг кўрсаткичларини ифодаловчи ёзувлар ва бошқа ҳужжатлар ҳамда тўлов учун қўйилаётган талабнинг тўғрилигини тасдиқловчи маълумотномалар илова этилади.
Ҳаридор, молиялаштирувчи банкдан инкассога тушган тўлов счетини олгач, банк томонидан белгиланган муддат ичида, счетда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб чиқиб, тўлов учун розилик ёки асосланган ҳолда акцентни инкор этиши лозим.
Тўловчининг акценти мавжуд бўлганда банк талаб қилинган суммани унинг ҳисоб рақамидан ёки молиялаштириш счетидан чиқариб, етказиб берувчининг тегишли банк муассасасидаги ҳисоб рақамига жўнатади. Агар ҳаридор акцентни инкор этмоқчи бўлса, келиб тушган юкни сақлаб туриш учун қабул қилиши ва бу ҳақда етказаб берувчига хабар бериши керак. Келишмовчиликлар арбитраж орқали ҳал этилади.
Демак, инкассо – бу ҳаридор ёки буюртмачидан, етказиб берувчи - мижознинг топшириғига кўра унинг учун тўловни ундиришни банк ўз зиммасига оладиган ҳисоблашиш тартиби экан. Бунда банк муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган вазифани бажаради, яъни у бунда фақатгина ҳисоб – китобларнинг ўз вақтида амалга оширишни назорат қилиш билан бир қаторда, тўлов учун тақдим этилган ҳужжатларни синчиклаб текшириб чиқиш орқали уларнинг тўғрилигини ҳам назорат қилади. Банкка инкассога тушган тўлов талабномалари акцентли ёки акцентсиз операциялар тарзида қондирилади.
Акцентсиз пул – ҳисоб операцияларига тўловчи томонидан қўшимча текширувни талаб қилмайдиган операциялар киради. Газ, сув, иссиқлик, электроэнергия ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар учун ўлчагичлар кўрсаткичига асосланган ҳолда тўлов учун тақдим этилган суммалар аниқ ва шубхасиз бўлиб, мажбурий тўловлар саналади.
Шартномага кўра ёки томонларнинг бошқа мажбуриятларига таалуқли бўлган, қўшимча текширув ва аниқлашларни талаб этувчи бошқа барча тўлов турлари, акцент операцияларига киради.
Аккредитив – бир банкнинг бошқа бир банкка етказиб берувчининг бажарилган иш ҳажми ва турлари, томонлар ўртасидаги шартномада кўзда тутилган мажбуриятларга кўра кўрсатилган хизматлар учун унинг счетлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун топшириқдан иборат бўлган пул ҳужжатидир.
Ҳаридор, етказиб берувчидан ишлар ҳажмининг тугатилганлиги ёки буюртма берилган маҳсулотнинг тайёр эканлиги ҳақидаги почта хабарномасини олгач, ўз банкига аккредитив очишни расмийлаштириш ҳақида ариза ёзади ва бу аккредитив етказиб берувчининг банкига жўнатилади.
Етказиб берувчи, ўз номига аккредитив келганлиги ҳақидаги почта хабарномасини олгач, 25 кунлик муҳлат ичида (баъзан томонлар келишуви бўйича аккредитивнинг амал қилиш муддати 45 кунгача узайтирилади) буюртмачига хақи тўланган буюмни жўнатиши шарт. Аккредитивда кўрсатилган суммани банк етказиб берувчининг ҳисоб рақамига етказиб берувчи томонидан тўловчига (ҳаридорга, мижозга) юкларнинг жўнатилганлигини тасдиқловчи транспорт ҳужжатларини тақдим этгандан кейин ўтказади.
Ҳисоб – китобларнинг бу тури маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилишига ва тўловларнинг ўз вақтида амалга ошишига ёрдам берсада, у шу билан бир қаторда маълум бир муддатга тўловчи пул маблағларининг ҳаракати тўхтаб қолишига олиб келиб, уларнинг айланувчанлигига негатив таъсир кўрсатади.
Ташкилот бошқа шаҳарлардаги бошқа вазирлик ва идораларга қарашли бўлган етказиб берувчилар билан доимий ҳисоб - китоб мулоқотларига эга бўлиб, шартномага кўра маҳсулот жўнатилгач бевосита тўлов амалга оширилиши кўзда тутилган ҳолларда, махсус счет очилади. Бунинг учун моддий ресурслар буюртмачиси бўлган ташкилот ўзининг банк муассасасидаги ҳисоб рақамидан керак бўладиган пул маблағларини етказиб берувчининг банкига ўтказиб, у ерда махсус счет очилади. Етказиб берувчи томонидан юклар жўнатилгандан сўнг тўловга тақдим этилган реестр – счетларни акцентлаш ва пул маблағларини харажат қилиш ҳуқуқига, буюртмачи томонидан тайинланган, тегишли ишонч ёрлиғи билан таъминланган – вакил эга.
Бу турдаги ҳисоб - китобларнинг камчиликлари аккредитивлари билан бир хил.
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб – китоб юритишнинг моҳияти шундаки, бунда буюртмачи (ҳаридор) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган материаллар учун счет олгач, ўзини молиялаштирувчи банкига тўлов топшириқномасини тақдим этади ва ўзининг ҳисоб рақамидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб рақамига тушириш учун счет берувчининг банкига пул ўтказади.
Амортизация ва бошқа ажратмаларни бюджетга ўтказиш операциялари ҳам тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Биржа шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, ташкилотлар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги ҳисоблашувларни бажаришда ҳам шу усулдан фойдаланилади. Унинг қўлланилиши, ҳисоб - китобларнинг акцент турига нисбатан счет тақдим этувчиларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағларининг келиб тушиш жараёнини тезлаштиради.
Режавий тўловлар бўйича ҳисоб - китоблар олиб бориш доимий равишда бир маромда материаллар етказиб бериб турилганда, томонлар ўртасидаги шартномага мувофиқ хизматлар кўрсатиб туриладиган ҳолатларда қўлланилади. Бунда қурилиш ташкилоти шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ равишда базис карьерига, цемент заводига, ташиб берилган материаллар учун автокомбинатга, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун уларнинг ҳисоб рақамларига ҳар декадада ёки келишилган бошқа муддатларда пул маблағларини режа бўйича ўтказиб турилишини амалга оширади. Томонлар ўртасида якуний ҳисоб – китоб вақти – вақти билан текшириб чиқилган ҳисобот маълумотлари ва ҳужжатлари бўйича ҳақиқий бажарилган иш ҳажмига қараб ўтказиб турилади.
Чеклар орқали ҳисоблашиш нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг энг оператив тури ҳисобланади. Бу усул сотиб олинаётган материаллар, товарлар, кўрсатилган хизматлар ҳамда транспорт ташкилотлари билан ҳисоблашиш учун қўлланилади. Бунда тўлов тегишли ҳисоб – китоб операцияси ўтказилган жойнинг ўзида чек билан амалга оширилади. Чек дафтарчасини тўловчи – корхоналар банкдан айланма маблағлар ҳисобидан ёки бу мақсадлар учун очилган лимит ҳисобидан оладилар. Чек дафтарчалари лимитланган ва лимитланмаган турларга бўлинади.
Лимитланган, яъни маълум бир сумма билан чегараланган чек дафтарчалари банк муассасалари томонидан уларда лимит суммаси ёзилган ва корхонанинг ҳисоб ёки ссуда счетида акс эттирилган ҳолда берилади. Лимит суммаси кутилаётган тўлов суммасига мувофиқ равишда тўловчи томонидан талаб қилинади. Ҳисоб – китоб операцияларини расмийлаштириш пайтида экспедитор улгуржи базанинг, магазиннинг ёки темир йўл станциясининг хазиначисига (кассирга) тўлов суммаси кўрсатилган чекни топширади. Лимит қолдиғи чекни қабул қилиб олган хазинчи (кассир) томонидан чекнинг жилдида тасдиқланади.
Лимитланмаган чек дафтарчалари, яъни маълум бир сумма билан чегараланмаган чек дафтарчаси, одатда ишлаб чиқариш дастурини доимий равишда бажариб келаётган ва бунинг натижасида молиялаштириш аҳволини юқори савияда бўлишлигини таъминлаётган корхоналар ва қурилиш ташкилотларига берилади. Лимитланмаган чек дафтарчалари қандай мақсадларда фойдаланилса, улардан ҳам худди шу мақсадларда фойдаланилиб, бу чеклар бўйича транспорт ва бошқа ташкилотлар билан мавжуд бўлган доимий ҳисоб - китоблар амалга оширилади.
Экспедитордан олинган чекни транспорт ва бошқа соҳа ташкилотлари кўрсатилган суммани тўловчининг ҳисоб рақамидан чиқарилиши ва уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши учун банкка тақдим этадилар.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling