Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.55 Mb.
bet36/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

бу ерда,
Н - сметада кўзда тутилган жамғарма;
Э - таннарх пасайишидан ҳосил бўлган тежам;
К - қурилиш ташкилоти томонидан компенсациялар ҳисобига, смета қийматидан ташқари қилинадиган харажатлар.

Смета қийматларидан ташқари тўланадиган компенсацияларни мавжудлигининг сабаби шундаки, ишлаб чиқаришда амал қилаётган нархлар, тарифлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади, шу сабабли қатор моддалар бўйича ўзгармас меъёрлар ва нархлар бўйича сметада кўзда тутилган харажатларга нисбатан амалдаги харажатлар миқдори юқори бўлади. Бу харажатларнинг бир қисми буюртмачи томонидан умумлашма смета ҳисоб-китоблари бўйича компенсация қилинади, масалан, мукофотли ишбай меҳнатига ҳақ тўлаш тизимининг қўлланилиши сабабли қўшимча харажатлар, кўчиб юрувчи иш шароитлари учун қўшимча тўловлар.


Қурилиш-монтаж ишлариларнинг смета қийматлари конкрет объект бўйича эмас, балки ўртача шароитлар ва қурилиш услубларини ҳисобга олувчи смета меъёрлари ва нархлари асосида белгиланади. Шу сабабли таннархни аниқлашда меҳнат унумдорлигининг йиллик ўсиши ва унинг асосида конкрет ташкилотларда эришиладиган ишлар таннархининг пасайиши ҳисобига олиниши керак.
Режалаштирилаётган таннарх ҳар йили йиллик режаларни ишлаб чиқишда аниқланади ва йўл ташкилотининг уни пасайтириш тадбирларини акс эттиради.
Бажарилган ишларнинг ҳақиқий таннархи барча турдаги харажатларни, шу жумладан компенсация ҳисобига қопланадиган харажатларни ҳам ўзида акс эттиради. Компенсациялар ишлар таннархига белгиланган йўналишларни ҳисобга олган ҳолда харажат турлари бўйича тақсимланади, яъни асосий иш ҳақи, материалларнинг қийматлари ва ҳоказо.
Қурилиш-монтаж ишлари таннархининг структураси, яъни алоҳида моддалар бўйича харажатлар нисбати, қурилиш мажмуининг тармоқлари бўйича турлича бўлиб, ташкилот фаолиятининг конкрет шарт-шароитларини ҳарактерловчи бир қатор омилларга боғлиқ.
Омилларнинг бир қисми йўл ташкилотига нисбатан объектив ҳарактерга эга ва табиий-иқлим шароитлари, техник лойиҳада қабул қилинган мухандислик ечимларининг тараққийпарварлиги, қурилиш ташкилотларининг жойланишига (дислокация) яъни, қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказиб берувчи ташкилотларнинг узоқ яқинлиги ва бошқаларга боғлиқ. Омилларнинг бошқа қисми эса бевосита ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник савиясига, меҳнатни ташкил этилишининг тараққийпарварлигига, қурилиш ташкилоти ишлаб чиқариш базасининг ривожланганлигига, унинг механизация ва транспорт воситалари билан таъминланганлигига боғлиқ.
Бунинг натижасида автомобиль йўллари қурилишида қурилиш-монтаж ишларининг таннархи ҳатто бир қурилиш ташкилоти миқёсида ҳам сезиларли ўзгаришларга учраб туради. Йўл хўжалиги ташкилотларида қурилиш-монтаж ишлари таннархи таркибининг 85 фоизга яқин қисмини тўғридан-тўғри харажатлар ташкил этади. Ишларга кўп материал сарфланиши «материаллар, яримфабрикатлар, конструкциялар, деталлар» моддаси бўйича харажатлар салмоғининг сезиларли даражада юқори бўлишига сабаб бўлади (Тўғридан-тўғри харажатлар умумий суммасининг 50 фоиздан кўпроғи). Умумий қурилишдагига нисбатан, тўғридан-тўғри харажатлар таркибида машиналарни ишлатишга бўладиган харажатларнинг салмоғи юқори (20 фоизгача), бу эса йўл ишларида механизациялашиш даражасининг юқорилигини кўрсатади.
Қурилишда қабул қилинган ишлаб чиқариш харажатларини (қурилиш-монтаж ишларининг таннархини) режалаштириш ва ҳисобга олиш услубиёти амалда харажат қилинган суммаларни сметада кўзда тутилган харажатлар билан солиштиришга асосланган.
Смета харажатларини гуруҳлаштириш билан мос тушувчи йириклаштирилган (комплекс) калькуляция элементлари бўйича қурилишда қўлланиладиган харажатларни ҳисобга олиш тартиби шу билан тушунтирилади. Аммо бундай тартибда харажатларни ҳисобга олиш уларнинг иқтисодий таркибини тўлиқ очиб бера олмайди ва ишлаб чиқариш резервларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказишни қийинлаштиради.
Хусусан «материаллар қиймати» калькуляция элементи бўйича харажатларга ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги, транспорт ташкилотларидаги, материалларни қайта ишлаш базаларидаги ишчиларнинг асосий иш ҳақлари ва тегишли ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлатилаётган машина ва ускуналарни ишлатишга бўладиган харажатлар киради. Бир вақтнинг ўзида «Машиналарни ишлатиш» элементи бўйича харажатларга ишчи механизаторларнинг асосий иш ҳақлари, ёнилғи-мойлаш материаллари қиймати, машина сменанинг режа-ҳисоб нархларига киритилган устама харажатлар киради. Ўз таркибига таннархга кирувчи барча харажат турларини олган (иш ҳақи, материаллар қиймати, машиналарни ишлатиш харажатлари) «Устама харажатлар» ўз таркибий тузилиши бўйича таннарх элементининг энг мураккаб қисми бўлиб, унинг миқдорини қурилиш-монтаж ишларининг бир бирлигига, йириклаштирилган ишлар мажмуига ёки объектга нисбатан ҳисоблаб чиқишнинг имконияти йўқ, шу сабабли унинг миқдори бир бутун ташкилот бўйича аниқланади.
Ёрдамчи йўл қурилиш ва таъмирлаш қурилиш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини режалаштириш ва ҳисобга олиш режавий ва амалий калькуляциялар асосида амалга оширилиб, қуйидаги харажат моддаларини ўз ичига олади: асосий ва ёрдамчи материаллар (қайтарилувчи чиқитларни ҳисобдан чиқарилиб); ишлаб чиқариш ишчиларнинг асосий иш ҳақлари, ёнилғи, буғ, технология эҳтиёжлари учун сув, ускуналарни соз ҳолда тутиб туриш ва ишлатиш, электр энергия, бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, бевосита харажатлар.
Ишлаб чиқариш харажатларининг шаклланиш кетма-кетлиги бўйича таннарх технологик, цех, ишлаб чиқариш ва тўлиқ таннархларга ажратилади. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг таннархи ҳисобланади.
Ёрдамчи корхоналар ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотларини реализация қилинишида таннарх калькуляцияси режа-ҳисоб нархлари учун асос бўлиб хизмат қилади.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling