Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалигига қилинадиган харажатларнинг солиштирув


Download 2.55 Mb.
bet51/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

10.3. Йўл хўжалигига қилинадиган харажатларнинг солиштирув


нисбий иқтисодий самарадорлиги

Нисбий (солиштирувчи) иқтисодий самарадорлик автомобиль йўллари трассаларининг, кўприкларнинг, транспорт тугунларининг ва вариантларни жой планида ва бўйлама кесимда жойлаштиришда, йўлнинг юриш қисми кенглигини ва ҳаракатланиш полосалари сонини белгилашни асослашда, йўл қопламаси конструкцияларини, автомобиль йўлларининг бошқа йўллар ва табиий тўсиқлар билан кесишиши турларини танлашда, сунъий иншоотлар конструкцияларининг вариантларини таққослашда, объектлар қурилиши ҳамда реконструкциясининг оптимал босқичлилигини, белгилашда ҳисоблаб чиқилади.


Вариантларни ўзаро солиштиришда зарурий шарт уларнинг тўлиқ таққосланиши бўлиб, унинг асосида ҳалқ хўжалиги ва аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлган истеъмолчилик самарасининг тенг бўлишлиги ётади. Барча солиштирувчи вариантларга битта транспорт алоқалари тармоғи томонидан хизмат кўрсатилиб, бир хил ташиш ҳажми билан тавсифланишлари (ҳарактерланишлари) керак. Ташиш ҳажмлари ёки қандайдир бир истеъмол хусусиятларида фарқ мавжуд бўлган ҳолатларда (масалан, хизмат муддатини давомлилиги, атроф-мухитга таъсир этиш хусусияти ва бошқалар), истеъмолчилик самараси тенглигини таъминловчи «тўлдирувчи» қувватлар, объектлар ва конструктив элементлар яратишга бўладиган харажатлар ҳисобга олиниши керак.
Солиштирувчи (нисбий) иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш, таққосланувчи ҳар бир вариант бўйича бир вақтда бўладиган жорий харажатлар кўрсаткичларидан фойдаланиб олиб борилади. Вариантларнинг техник-иқтисодий моҳиятига кўра бир (вақтда) бирданига бўладиган харажатларни аниқлашда капитал маблағлар, айланма фондларга маблағлар сарфи, бир марталик иқтисодий самаралар ёки йўқотишлар (зарарлар), асосий фондлар қиймати ва бошқалар тўлиқ ёки солиштирма (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмнинг бир-бирлигига) қийматларида ҳисобга олиниши мумкин. Жорий харажатларни аниқлашда йиллик тасарруф харажатларини, маҳсулот таннархини (йиллик ҳажми ёки бир бирлиги), ҳар бир йилга (бўладиган) тўғри келадиган иқтисодий самаралар ёки йўқотишлар (зарарлар) ҳисобга олинади.
Агар солиштириладиган вариантларнинг ҳар бирида таққослаш даври мобайнида бирданига бўладиган харажатлар фақат бир марта унинг бошланишида қилинса, харажатларнинг қурилиш даври бўйича тақсимланиши ҳисобга олинмаса, объектларнинг хизмат муддати барча вариантлар учун бир хил бўлса, хамда жорий харажатлар йиллар бўйича ўзгармайдиган бўлса, у ҳолда энг яхши вариантни англатувчи кўрсаткич, йиллик келтирилган (нисбий) харажатларнинг минимум ҳолати бўлади:
РпрқК·Енi

бу ерда:


Ен - солиштирилувчи нисбий самарадорликнинг норматив
коэффициенти;
К - вариант бўйича бирданига бўладиган харажатлар;
С - вариант бўйича йиллик жорий харажатлар.

Йиллик келтирилган (нисбий) харажатлар худди шундай қуйидаги формула ёрдамида ҳам ҳисобланиши мумкин:


РпрқК+Тн·С,


бу ерда:


Тн - жорий харажатлар тежами ҳисобидан сарфланган қўшимча капитал маблағларнинг норматив бўйича қопланиш вақти; (Тқ1/Ен).

Бирданига қилинадиган ва йиллик жорий харажатлар, асосида истеъмолчилик самараси етган, вариантларнинг албатта тўлиқ суммада (ҳажмда) ёки солиштирма кўринишда қўлланиши мумкин.


Солиштирувчи (нисбий) самарадорликнинг норматив коэффициенти автомобиль йўллари учун умумий тарзда 0,12 қилиб белгиланган. У қўшимча харажатларни самарали деб тан олиниши учун, бирданига бўладиган қўшимча харажатларнинг камайиш минимумини билдиради. Қаттиқ қопламали амалда мавжуд бўлган автомобиль йўллари тармоғини реконструкция қилишнинг вариантларини таққослашда солиштирилувчи (нисбий) самарадорлик коэффициенти 0,14 этиб белгиланган.
Агар ЕЕн ёки ТТн бўлса, бирданига бўладиган қўшимча харажатлар самарали, демак кўпроқ капитал талаб қилувчи вариант яхшироқ деб тан олинади. Вариантлар бўйича бирданига бўладиган харажатларнинг амалга оширилиши (муддатлари) вақтлари ҳар хил, ёки улар қайта-қайта кўп марталик хусусиятига эга бўлган ҳолатларда, улар коэффициенти ёрдамида битта базис йилига келтириб олиниши керак. Агар вариантлар бўйича объектларнинг ишга туширилиш вақтлари бирдек бўлса, у ҳолда шу йилни базис сифатида қабул қилинади. Агар вариантларнинг ишга туширилиш вақтлари турлича бўлса, у ҳолда олдинроқ ишга тушириладиганининг ишга тушиш йили базис деб қабул қилинади. Бу ҳолат қурилишнинг давом этиш муддати ҳар хил бўлган вариантларни солиштиришга ҳам тааллуқлидир.
Шуни унутмаслик керакки, ҳар хил вақтда бўладиган харажатларни бир базисга келтириш фақат иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш учун амалга оширилиб, смета меъёрлаштириш қоидаларига мувофиқ аниқланадиган ишларни бажаришнинг хақиқий қийматига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Бирданига қилинадиган харажатлар, кўп марта қайта-қайта амалга оширилиши ва сарфланиш муддатлари турлича, жорий харажатлар қиймати эса вақт бўйича ўзгарувчан бўлиши мумкин бўлган, вариантларни таққослашнинг энг умумий бўлган ҳолларида, энг яхши вариантни аниқлаб берувчи кўрсаткич - вариантларни солиштириш муддатида келтирилган йиллик харажатлар миқдорининг минимуми саналади.
Вариантларнинг таққослашнинг бошланиши базис йили бўлади. Тамомланиш муддатини эса шундай танланадики, таққосланиш муддатининг тугаш пайтига келганда, истеъмолчилик самарасини тавсифловчи ва бунинг учун харажатлар талаб этувчи кўрсаткичлар бўйича вариантлар ўртасидаги ҳисобланишидаги аниқликни ҳисобга олган ҳолда, унчалик сезиларли аҳамият касб этмасин.
Агар объектнинг ишга туширилиш йили вариантлар бўйича турлича бўлса, у ҳолда келтирилган ҳаржатларни ҳисоблашдан ташқари, аввалроқ ишга тушириладиган объект фаолият кўрсатадиган қўшимча давр мобайнида ҳалқ хўжалиги оладиган иқтисодий самарани ҳисобга олиш керак бўлади. Самара мутлақ самарадорлик кўрсаткичлари орқали ҳисобланади. Аввалроқ ишга тушуриладиган вариант бўйича келтирилган харажатлар миқдори, базис йилига келтирилган самара миқдорига камайтирилади.
Алоҳида ишга туширилувчи комплекслар ва қурилиш навбатларининг тасарруфга туширилишидан олинадиган самара худди юқорида айтиб ўтилгандек ҳисобланади.
Хизмат муддати ҳар хил бўлган вариантларни таққослашда, таққослаш муддати, энг узоқ вақт хизмат кўрсатувчи вариантнинг хизмат муддати билан чегараланади. Бунда хизмат муддати камроқ вариантлар бўйича, хизмат муддати узоқроқ бўлган вариантнинг базис йилига келтирилган ишлатилиш даври мобайнида, уларни кучайтириш (мустахкамлаш) сарфланадиган қўшимча харажатлар ҳисобга олиниши керак.
Келажакда объект фаолиятининг шароитлари ҳақидаги маълумотлар талай ноаниқликларга эга бўлган ҳолларда, вариантларни таққослаш муддати 20 йиллик давр билан чегараланиши мумкин. Агар таққослаш муддатининг охирига келиб, таққосланувчи вариантлар бўйича тасарруфда бўлган фондларнинг қолдиқ қийматлари ўзаро катта фарқга эга бўлса, унда ҳар бир вариант бўйича уларнинг базис йилига келтирилиши ҳисобга олинган ҳолда аниқланган қийматларини тегишли вариантни тавсифловчи (ҳарактерловчи) харажатлар суммасидан айириш керак. қолдиқ қийматини фондларнинг бошланғич (дастлабки) қийматлари тўғрисидаги маълумотлар ва мамлакатнинг давлат бюджетида ҳисобга турувчи муассаса ва ташкилотларнинг асосий фондлари бўйича йиллик ейилиш меъёрлари асосида аниқланади.
Барча вариантларда миқдори ва сарфланиш муддатлари бўйича бир хилда бўлган харажатлар, келтирилган харажатларни аниқлашда ҳисобга олинмаса ҳам бўлади.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling