Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалиги объектлари бўйича иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда жорий харажатларнинг миқдорини аниқлаш услублари


Download 2.55 Mb.
bet53/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

10.4. Йўл хўжалиги объектлари бўйича иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда жорий харажатларнинг миқдорини аниқлаш услублари

Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда, жорий харажатлар дейилганда, асосий фондлар ишлашини таъмин этиш учун капитал маблағлар ҳисобига ташкил этилиб, самарадорлиги аниқланаетган харажатлар тушунилади.


Йўл хўжалиги объектлари бўйича ҳар йилги жорий харажатлар таркибига қуйидагилар киради:

  • йўл объектларини жорий таъмирлаш ва яроқли ҳолатда сақлаб туриш учун харажатлар;

  • таъмирчилар орасидаги хизмат муддатининг бир йилига ҳисобланган ейилиш миқдори улушини қоплашга тўғри келадиган, объектларни таъмирлашга бўладиган харажатлар;

  • кўриб чиқилаётган транспорт тизимининг элементлари мажмуаси чегарасида, хўжалик ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда корхоналарига қарашли автомобиллар билан юклар ва йўловчилар ташишни амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар;

  • кўриб чиқилаётган вариантлар чегарасида темир йўл ва сув транспорти билан ташишларни амалга ошириш учун йиллик харажатлар;

  • ортиш-тушириш ва юкларни бир транспорт туридан иккинчисига қайта юклаш ишларига харажатлар;

  • йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳалқ хўжалигининг йўқотишлари;

  • йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳалқ хўжалигининг йўқотишлари;

  • йўлда ҳаракатнинг доимийлиги бўлмаган ҳолатлар сабабли ҳалқ хўжалигининг йўқотишлари;

  • ҳалқ хўжалигининг автомобиль транспортидан фойдаланувчи тармоқларида, уларни жиҳозланмаган йўл тармоқларида ишлатилишидиган ҳосил бўладиган ҳар йиллик йўқотишлар;

  • автомобиль йўлларининг атроф-муҳитга етказадиган зарари ёки бу зарарларни олдини олиш учун қилинадиган харажатлар билан боғлиқ бўлган ҳар йиллик йўқотишлар.

Юқорида санаб ўтилган элементлар йиғиндисидан ҳосил бўлган жорий харажатлардан иқтисодий самара турларини аниқлашда иштирок этувчи харажатларни айириш керак бўлади:

  • хўжалик ҳисобидаги транспорт ташкилотларининг, йўл тармоғининг фақат лойиҳа ҳолатидагина юзага келадиган эхтиёжга кўра бажарадиган қўшимча ташиш ҳажмидан олинадиган фойданинг бир қисми;

  • моддий ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланишига автомобиль йўлларининг рағбатлантирувчи таъсири оқибатида соф маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмидаги қўшимча ўсишнинг бир қисми;

  • автомобиль йўллари етарли даражада ривожлангандагина амалга ошиши мумкин бўлган оптимал ечимлар натижасида ижтимоий соҳада нисбий харажатларнинг қисқариши.

Келажак учун ҳисоб-китобларда жорий харажатларни аниқлаш, илғор ташкилотларнинг ҳисобот материалларига асосланган, келгусида техникада ва ишларнинг ташкил этилишида бўладиган ўзгариш анъаналарини ҳисобга олувчи харажат ставкалари услуби ёрдамида амалга оширилади.
Ҳар хил даврлар учун ҳисобланган жорий харажатларнинг бир ўлчамлилигини таъминлаш мақсадида, улар ягона (бир хил) бошланғич шартлар бўйича белгиланиши керак: иш хақининг замонавий даражаси, иш ҳафтасининг давомлилиги, энергоресурслар, материаллар ва ускуналарнинг улгуржи нархлари.
Агар капитал маблағларнинг мутлақ (умумий) самарадорлиги аниқланиши керак бўлган тадбирлар ташиш ҳажмининг транспорт турлари ва алоҳида автомобиль йўллари ўртасида тақсимланишига таъсир этадиган бўлса, жорий харажатларнинг тўлиқ миқдори техник жиҳозланганлик, тегишли транспорт турларининг юкланганлик даражаси, транспорт турлари ва транспорт тармоғининг тузилмаларида ҳаракатнинг ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Жорий харажатларнинг тўлиқ қийматини ҳисобга олиш янги автомобиль йўллари ва кўприклар қурилишининг самарадорлигини аниқлаш ҳолатларига хосдир. Агар тадбир ундай таъсир кўрсатмаса, капитал маблағларнинг самарадорлигини аниқлашда жорий харажатларни транспорт кўрсатишнинг эталон ва лойиҳа схемалари учун бир хил бўлмаган ташкил этувчиларигина ҳисобга олиниши мумкин, яъни ҳисоблашларнинг натижаси жорий харажатлар орасидаги фарқдан иборат бўлади. Бундай ҳол, бир хил бўлмаган сатҳда йўллар кесишувини ўтказиш, автомобилларнинг ҳаракатланиш тезликларини, йўл иншоотларига йўл қўйилиши мумкин бўлган юкланишларни ошириш тадбирларининг самарадорлигига баҳо бериш ҳолатларига хосдир.
Жорий харажатларнинг тўлиқ миқдорини аниқлашда транспорт жараёнининг барча операциялари ҳисобга олиниши керак: юклар ва йўловчиларнинг силжишлари билан боғлиқ бўлган ҳаракатланиш, транспорт воситаларига йўлда кетишида кўрсатиладиган транзит хизматлари, транспорт воситаларини транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ равишда ташишга тайёрлаш (бошланғич-охирги), юкларни ортиш-тушириш (йўловчиларни миндириш ва тушириш). Шу билан бирга бир неча транспорт турлари иштирок этиши мумкин бўлган ташиш жараёнининг комплекслилиги ҳам ҳисобга олинади.
Жорий харажатларнинг фарқларини аниқлашда бажарилишига баҳоланаётган тадбир таъсир ўтказадиган транспорт жараёни операцияларигина ҳисобга олиниши мумкин.
Маълум бир тасарруф йили учун жорий харажатларни ҳисоб-китоб қилишда ташиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва йўқотишларнинг бир қисми, ташиш ҳажмига тўғри пропорционал деб қаралади; доимий ускуна ва анжомларни яроқли ҳолда сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган бошқа қисми эса ташиш ҳажмига унчалик боғлиқ эмас. Йўл хўжалигини режалаштириш амалиётида йўл объектларини жорий таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаб туришга бўладиган йиллик харажатлар, жорий харажатларнинг бошқа элементларига нисбатан кичик бўлганлиги сабабли, тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб нормативлари орасидаги хизмат муддатининг битта йилига йўлларни таъмирлаш харажатлари, таъмирлашни ўтказиш қиймати ва таъмирлашлар орасидаги хизмат муддати ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳисобланади.
Таққосланаётган вариантларга тегишли чегараларда ташишни амалга ошириш бўйича йиллик харажатлар, ташишда иштирок этувчи барча транспорт турлари бўйича аниқланади.
Ҳар бир вариант учун ташишнинг транспорт турлари бўйича тақсимланиши турлича бўлгани ҳолда, ташишнинг умумий ҳажми (тонналарда ва йўловчиларда) барча таққосланаётган вариантлар учун бир ҳил бўлиши керак. Бунда шуни ҳисобга олмоқ керакки, транспорт алоқалари чегарасида барча харажатлар, турлича йўл шароитлари ва узунликлари турлича бўлган кириб-чиқиш йўллари орқали асосий йўлгача юкларни етказиб бериш ва ташиб кетиш, темир йўл станциялари ва пристанларгача юкларни етказиб бериш харажатлари билан бирга қўшиб ҳисобланиши керак.
Автомобиль транспортидан фойдаланувчи ҳалқ хўжалиги тармоқларида, автомобилларни жиҳозланмаган йўл тармоқларида ишлатишдан келиб чиқадиган йўқотишлар, кузатув-текширув маълумотлари ёки йириклаштирилган нормативлар асосида белгиланиши керак.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling