Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалигига қилинган харажатларнинг солиштирилувчи нисбий самарадорлиги


Download 2.55 Mb.
bet52/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Йўл хўжалигига қилинган харажатларнинг солиштирилувчи нисбий самарадорлиги

Капитал маблағларнинг мутлақ самарадорлигини аниқлашдан, лойиҳа, режа ва технологик ечимларни солиштиришдан аввал изланишлар ўтказилади ва бу изланишлар вақтида ҳар бир вариант бўйича (ёки транспорт тизимининг ҳар бир ҳолати бўйича) қуйидаги транспорт-тасарруф кўрсаткичларини асослаш имконини берувчи маълумотлар олинади:



  • йўлларда оғирлик ва габарит чеклашлари бўйича тасарруф этилишига рухсат этилган транспорт воситаларининг турлари;

  • транспорт воситаларининг турлари бўйича ўртача техник тезликлар;

  • автомобилларда ташиш таннархининг, автомобилларнинг босиб ўтган йўлига, ҳаракатланувчи қисмнинг юк кўтариш қобилиятидан фойдаланишга, автопоездларни қўллаш имкониятларига боғлиқ бўлган харажатлар қисмига йўл турларининг таъсирини акс эттирувчи кўрсаткичлар;

  • автомобилларнинг мукаммал бўлмаган ўтиш жойларида, сув ўтказгичлар ва бир сатхда бўлган йўл кесишмаларида туриб қолиш вақтлари ҳақида маълумотлар;

  • ўсиб бораётган ташиш ҳажмларини ўзлаштириш ва у билан боғлиқ харажатлар, уларни амалга ошиш муддатларини башорат қилиш орасидаги олиб борилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар;

  • тасодифий омиллар таъсирига учраши мумкин бўлган алоҳида йўл участкалари, объектлари ва конструктив элементларинг тасарруф нуқтаи назаридан ишончлилиги ва ишдан чиқиб, тасарруфи тўхтатилса кўриладиган зарар миқдори (масалан, қор кўчкиси босиб қолиши, сув тошқини) тўғрисида маълумотлар.

Шу билан бирга, йўллардаги ҳаракат интенсивлигининг вақт бўйича ўзгариш ҳарактери ва суъратларини белгилаш, ҳамда йўллар транспорт-тасарруф кўрсаткичларининг вақт бўйича тегишли ўзгаришларини белгилаб олиш керак бўлади.
Юқорида санаб ўтилган бошланғич маълумотлар асосида, вариантларни солиштириш учун зарур бўлган, бирданига қилинадиган ва жорий харажатларнинг кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилиши мумкин бўлади.
Транспорт тизимининг ва ташиш жараёнининг алоҳида элементларига йўналтириладиган бирданига қилинадиган харажатлар таркиби қуйидаги таркибга эга бўлади:

  • йўл объектига уни қурилиши даврида сарфланадиган капитал маблағлар, Ко;

  • объектни тасарруф этилиши жараёнида режали равишда уни реконструкция қилиш, кенгайтириш, мустахкамлаш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш учун зарур бўлган капитал маблағлар сарфи, Крек;

  • объектнинг инвентарьь қиймати улушини ортишига олиб келувчи, уни таъмирлашга бўладиган харажатлар, Кр;

  • объект тасарруфи бошланиши вақтида бўлган автомобиль транспортига капитал маблағлар сарфи, ;

  • йиллик ташиш ҳажмининг ортиб боришига мувофиқ равишда, автомобиль транспортига йиллик қўшимча капитал маблағлар сарфи, ;

  • таққосланаётган вариантлар чегарасида объект тасарруфининг бошланишида темир йўл ва сув транспортига тўғри келаётган ташиш ҳажми ва унинг йиллик ортиб боришига мос равишда, темир йўл ва сув транспортига капитал маблағлар сарфи;

  • лойиҳалаштирилаётган объектни жойлаштириш учун қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган ерларнинг олиб қўйилишидан ҳалқ хўжалигида бўладиган йўқотишлар (зарарлар) К;

  • объектнинг тасарруфи бошланишидаги, доимий равишда транспорт жараёнида иштирок этган, бетўхтов йиллик ишлаб чиқариш в истеъмолдаги юклар массасига тўғри келган, ҳалқ хўжалиги айланма фондларнинг қиймати;

  • ташиш ҳажми ва юклар массасининг ўсишига мувофиқ равишда, транспорт жараёнида доимий иштирок этиб келаётган, ҳалқ хўжалиги айланма маблағларига қўшимча равишда қилинадиган йиллик харажатлар;

  • кутилмаган тасодифий омиллар таъсири натижасида, объектнинг тасарруфдан чиқиши оқибатида кўриладиган зарар Ксм.

Бирданига қилинадиган харажатларнинг амалга ошириш йиллари сони ва унинг ҳар бир ташкил этувчилари бўйича қийматларининг миқдорлари, вариантлари таққосланиши муддати давомида объектни тасарруф этиш шарт-шароитлари ҳақидаги башоратлар (прогнозлар) асосида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг истеъмолдан чиқарилишидан ҳалқ хўжалигининг йўқотишлари, йўл объектининг ўзиши ва йўл хизмати иншоотларини жойлаштириш учун ажратиладиган ер майдонининг ўлчамига ва ҳосилдорликка боғлиқ бўлади. Йўқотишлар (зарар) миқдори тасдиқланган нормативлар асосида аниқланади.
Автомобиль йўлларига турли-туман омиллар таъсир этади, шу жумладан, тасодифий ҳарактерга эга бўлган табиий-иқлим шароити омили ҳам. Шу сабабли кўп конструктив элементлар ва автомобиль йўлларининг объектлари, маълум бир интенсивлик ёки бу омилларнинг таъсири миқдорига (шамолнинг кучи, ёғингарчилик сувларининг сув ўтказувчи иншоотларга келиши, дарёлардаги сув ўтказувчи иншоотларга келиши, дарёлардаги сув кўтарилишининг миқдори ва бошқалар) ҳисоблаб лойиҳалаштирилади, ва уларнинг чегарадан чиқиш даражасининг эҳтимоли белгиланган меъёрлардан ошмайди, деб фараз қилинади.
Ҳисоб-китоб қилинганда ортиқча юкланишнинг эҳтимолини камайтириш қўшимча капитал маблағлар сарфини талаб қилади, лекин автомобиль йўлларининг тасарруф ишончлилигини оширади. Объектнинг авария ҳолатига келиб қолиши оқибатида имкониятини камайтиради. Баъзи бир табиий-иқлим ёки транспорт-тасарруф омиллари иншоотларнинг бузилиб ишдан чиқишига олиб келмаса-да, уларни тасарруф этишда қийинчиликларни келтириб чиқариб, тасарруф харажатларини ошишига олиб келади ёки иншоотнинг ишлатилишини бутунлай тўхтатилишига сабабчи бўлади.
Масалан, қор босувчи участкаларида ер (тупроқ) кўтармасининг баландлигини пасайтириш қурилиш қийматини камайтиради, аммо йўлнинг қор босиб қолиши эҳтимолини кескин оширади ва унга қарши курашувчи машиналар паркини кўпайтиришни талаб қилади. Юқори тоғ шароитларида йўлларнинг довонлар орқали ўтказилиши ва йўлларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун ёпиқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин, ёпиқ бўлиш муддати эса эҳтимол ҳарактерига эга бўлиб, бошқа омиллардан фарқли равишда қабул қилинадиган конструктив ечимларга ҳам боғлиқ ва х.к.
Ҳисобланган юкланиш ортиб кетиши ҳодисасининг бир марта содир бўлишидан кўриладиган зарарнинг миқдори норасмий услублар ёрдамида аниқланади. Бунинг учун амалда рўй берган ҳодиса асоратлари тўғрисидаги маълумотлар ишлатилади: сунъий иншоотларни сув ювиб кетиши, қор босиб қолиши, кўчкилар кўчиши ёки сел келиши, транспорт «пробка» лари ва у билан боғлиқ бўлган харажатлар ва йўқотишлар.

Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling