Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Қурилиш смета қийматининг меъёрий базаси
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
6.4. Қурилиш смета қийматининг меъёрий базаси
Қурилишда нархларнинг шаклланиши жараёни Давлат томонидан смета бўйича меҳнат йўл - қурилиш машиналарининг иш вақти, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар яримфабрикатлар сарфини мажбурий меъёрлаш, қурилиш ишчилари иш ҳақларини ҳисоблашга ягона таъриф тузилишини қўллаш, қурилиш материаллари. буюмлар, яримфабрикатларга ягона улгуржи нархларнинг белгилаш, қурилиш машиналаридан фойдаланишнинг смета нархларининг белгилаш, ягона транспорт тарифлари ва электр энергияга тарифларини ўрнатиш йўли билан назорат қилинади ва тартибга солинади. Смета меъёрлари - бу бир бирлик қурилиш иш ҳажми иншоотнинг конструктив элементига тўғри келадиган тўғридан-тўғри харажатларининг (қурилиш материаллари, меҳнат ва иш ҳақи, қурилиш машиналарининг иш вақти) алоҳида элементлари миқдорининг натурал кўринишидаги ифодасидир. Тўғридан-тўғри харажатлар элементлари бўйича натурал смета меъёрлари ва қиймат (нарх) кўрсатгичлари мажмуи смета нормативлари тизимини ҳосил қилади. Қўлланиладиган барча смета меъёрлари қурилиш тармоқлари, вазифаси, иш турлари ва йириклашганлик даражаси бўйича турларга ажратилади. Қурилиш тармоқлари бўйича смета меъёрлари фуқаро, саноат, транспорт ва бошқа қурилиш турлари бўйича дифференцияланади. Вазифасига кўра ишларнинг смета қийматини аниқлаш учун хизмат қилувчи ва бошқа ишлар ва харажатлар миқдорини ҳисоблаш учун керак бўладиган нормативларга ажратилади. Йириклашганлик даражаси бўйича меъёрлар элементлар бўйича, яъни алоҳида иш турлари йириклаштирилган (конструктив элементлар ва бино ҳамда иншоотларнинг йирик ўлчагичлари) меъёрларга диференциялланади. Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларининг смета қийматини аниқлаш учун қўлланиладиган асосий меъёрлар қуйидагилардан иборат: Йириклаштирилган смета меъёрлари (УСН) ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни тузиш учун фойдаланиладиган қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари (ЭСН) қурилиш смета қиймати ҳисоб-китобининг тўғрилиги қўлланиладиган смета меъёрлари ва нархларининг ишончлилиги ва реаллиги бўйича аниқланади. Смета нормативларини ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш меъёрлари –қурилиш, монтаж ва қурилиш – таъмирлаш ишларининг ягона меъёрлари ва нархлари (ЕНиР), қурилишни ташкил этишнинг тежамли ва тараққийпарвар лойиҳа ечимларига асосланади. Ресурслар харажатининг смета меъёрлари, оператив-ишлаб чиқаришни режалаштириши ва меъёрлаштиришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш меъёрлари (ЕНиР)дан шу билан фарқ қиладики, улар маълум бир йириклаштирилган ишлар мажмуига, ўртача технология ишларини бажаришнинг ўртача услубиёти, смета меъёрлари ишлаб чиқарилаётган пайтдаги техника тараққиётининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Элементлар бўйича смета меъёрларининг барча йўналишларида 16 мингдан ортиқ меъёрлари жамланган. Ҳар бир смета меъёри норма, параграф, конструктив элемент ёки иш турининг номи, меъёр аниқлашган элементининг ўлчов бирлиги, меъёрида ҳисобга олинган қурилиш жараёни ва ишлар таркиби ҳамда сон кўрсатгичларига эга бўлган жадвалдан ташкил топган. Элемент смета меъёрининг номери икки қисмдан ташкил топган: биринчи қисм – тўплам Nо иккинчи қисм меъёрининг тўпламдаги тартиб рақами. Элемент смета меъёрлари қурилиш ишлаб чиқаришнинг тармоқ бўйича ўртача технологик даражасини акс эттирганлиги сабабли, лойиҳа бўйича ишларни бажаришнинг ўзига хос шарт-шароитлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) нинг тегишли тўпламларида келтирилган тўғрилаш коэффицентлари ёрдамида ҳисобга олинади. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) бино ва иншоотлар қурилишининг смета қийматининг аниқлаш, смета қийматининг йириклаштирилган нормативларини, бино ва иншоотлар қурилиши прейскурантларини ишлаб чиқиш ва бажарилган ишлар учун ҳисоблашишга хизмат қилади. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) турли қурилиш ишларини бажаришга бўладиган тўғридан-тўғри харажатларни ҳарактерлаб, қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари, материаллар, буюмлар ва конструкциялар учун ўртача район нархлари, қурилиш машиналари тасарруф этишнинг смета баҳолари асосида тузилган. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) нинг ҳар бир йўналиши техник қисмдан ва конструкциялар ёки ишларнинг қабул қилинган бирлигига тўғри келадиган тўғридан-тўғри ифода этган (харажатлар) бирлик қийматлари жадвалидан иборат. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) дан фойдаланиш қоидалари, қурилиш конструкциялари ва ишларига ягона район бирлик қийматларини қўллаш бўйича кўрсатмаларда келтирилган. Барча қийматлар (росценкалар) уч гуруҳ бўйича диференция қилинган: барча турдаги харажатлар ҳисобга олинган қийматлар (росценкалар) (масалан, ер ишлари учун); Деталь ва конструкцияларни монтаж қилиш қийматлари, бунда ўрнатиладиган конструкция ва деталларнинг қийматлари ҳисобга олинмаган, чунки улар тегишли сметаларда ҳисоб-китоб қилинган (масалан, деталь ва конструкцияларни монтаж қилиниши нархини аниқлашда); Маҳаллий қурилиш материалларнинг нархлари ҳисобга олинмаган ҳолда, фақат бу материалларнинг қабул қилинган ишлар ўлчамига сарфи миқдорини кўрсатувчи қийматлар. Бу гуруҳ қийматлари йўл қопламасининг барча қатламлари қийматини аниқлаш учун қўлланилади. Автомобиль йўллари қурилиши қийматини аниқлашда бу қийматлар маҳаллий шарт-шароитларга «боғланиши» керак. Қурилиш машиналаридан фойдаланиш бўйича смета нархлари тўплами, машина ва механизмларнинг турлари ва типлари бўйича ишлаб чиқарилган бўлиб, қурилиш машинаси ишининг 1-машина/соати учун смета нархларидан ташкил топган. Бир машина/соат ишлашнинг қийматида қуйидаги норматив харажатлар ҳисобга олинган: бирданига бўладиган харажатлар (машинани етказиб келиш, кўчириш, монтаж ва демонтаж қилиш), йиллик харажатлар (машиналарни 1 соат ишига тўғри келадиган тўлиқ таъмирлаш ва тиклашга амортизация), жорий харажатлар (машиналарни бошқарувчи, уларга техник хизмат кўрсатувчи, жорий таъмирловчи, ёйилган смета ускуналарини тикловчи ва таъмирловчи ходимларни таъминлаб туришга, энергоресурсларга, ёрдамчи материалларига, механизация бошқармасининг устама харажатларини қоплашга бўладиган ҳаржатлар). Материаллар, буюмлар ва конструкцияларга ўртача район нархлари тўплами материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета қийматларини аниқлаш қоидаларидан иборат бўлиб, қуйидаги қисмлардан иборат: қурилиш материаллари. қурилиш конструкциялари ва деталлари. Санитар-техник ишлари учун материаллар ва буюмлар. Маҳаллий материаллар. Монтаж ва махсус қурилиш ишлари учун материаллар, буюмлар ва конструкциялар. Четдан келтирилган материаллар қиймати қурилишда нарх шаклланиши шароитлари бўйича тақсимлаб чиқилган, ҳудудий районлар бўйича тўпламнинг I- қисмига асосан аниқланади. Қурилиш материаллари, конструкциялари ва деталларининг ўртача район нархлари материалларни, буюмларни, конструкцияларни қурилишнинг объектолди омборхонасигача етказиб келиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ҳисобга олади. Тўпламнинг 5-қисмдаги маълумотлар, маҳаллий материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета нархларини ҳисоблаш ва ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни маҳаллий шароитга боғлаш учун хизмат қилади. Қурилиш-монтаж ишларини қиш мавсумида бажарилганда бўладиган қўшимча харажатларни аниқлаш қоидалари. Вақтинчалик бино ва иншоотлар қурилиши учун смета меъёрларини ишлаб чиқиш ва қўллаш қоидалари. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлар (УПСС) умумфойдаланиш автомобиль йўллари қийматини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамғармаларни олади. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймат кўрсаткичлари ЕРЕР нинг базис сифатида қабул қилинган биринчи ҳудудий райони учун ҳисоблаб чиқилган. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) дан бошқа районларда фойдаланилганда тўғрилаш коэффициентлари қўлланилиши керак. Йўл қурилишида ҳар бир конкрет даврида қўлланиладиган смета нормативлари: -амал қилиб турган режалаштириш услублари ва йўл хўжалиги фаолиятига баҳо беришнинг нархлар шаклланиши тизими билан боғлаши; -йўл объектларининг смета қийматлари қурилишда қўлланилаётган саноат маҳсулотларига нисбатан амалда бўлган нархлар, юкларни ташишга ва электр энергияга бўлган тарифларнинг акс этишини таъминлаши; -йўл қурилиши самарадорлигини оширишга, моддий-техника ва меҳнат ресурсларини тежамлиги смета меъёрлари ва нархларнинг рағбатлантирувчи ролининг ошишини таъминлаши; -смета ҳисоб-китобларининг ишончлиги ортиб боргани ҳолда, смета ҳужжатларининг тузишни соддалаштиришга имкон яратилиши керак. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling