Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг ташкил топиши


Download 302.42 Kb.
bet2/11
Sana24.03.2023
Hajmi302.42 Kb.
#1291807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022

2 .«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг ташкил топиши.
1993 йил ташкил топган "Кенг макон" масъулияти чекланган жамияти мебелсозлик сохасини ривожлантиришга муносиб хисса қўшиб келаётган корхоналардан.
Корхона аввал енгил автотранспорт воситаларига гилоф тикишдан иш бошлаган булса кейинчалик ривожланиш натижасида юмшок мебеллар ишлаб чиқариш ва кейинрок гарнитур ва ётокхона мебелларини ишлаб чиқишга утган.
Хозирги кунга келиб мазкур корхонада мехмонхона, болалар хонаси, ётокхона, ошхона, офис мебеллари ва бошқа турдаги жихозлар ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кулайлик ва имтиёзлар натижасида йил сайин корхонанинг ишлаб чиқариш салохияти кенгайиб бориб, махсулот турлари анча купайди. Хозир 300га якин ишчи мехнат қилаётган корхонада карийб 250 турдан зиёд мебел махсулотлари тайёрланмокда.
Корхонанинг хозирда учта савдо дукони фаолият юритаётгани мижозларга янада қулайлик яратмокда. Шу йилнинг май ойида яна бир дукон юртимизнинг Самарқанд шахрида очилди.
"Кенг макон"нинг бежирим ва сифатли мебеллари нозик дидли мижозларни хам бефарқ қолдирмайди. Корхонада «Вивалди», «Шедевр» каби ётокхона жихозлари кулайлиги, замонавийлиги ва дизайнининг бежиримлиги билан хорижникидан асло қолишмайди. Махсулотлар сифатли.
Бир катор нуфузли халкаро ташкилотлар томонидан фабрикада тайёрланаётган максулот сифати юкори бахоланган. Хусусан, ISO 9001:2009 сертификати, 2011 йилда Буюк британиянинг Оксфорд шахрида "Европа Бизнес Ассамблеяси"нинг «Еvropean Quality Award» (Европа сифати) номинациясида - голиб деб топилган, 2019 йилда эса худди шу Ассамблея томонидан «Иқтисодиёт ва Бизнес» номинацияси бўйича «ACHIEVEMENTS-2019» совринини кўлга киритиб, корхона асосчиси Саидкаримов Саидаброр Саиднабиевич ривожланаётган мамлакатлар ичида кучлик 100та менеджерлар (ТОП 100) руйхатига киритилган.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган махсулот турларини доимий равишда модификация қилиш, хар бир мижознинг буюртмасини бу ошхона жавони бўладими, мехмонхона столи ёки офис мебели - индивидуал хохиш ва истакларини инобатга олган холда, керакли ранг ва дизайнда ишлаб чиқаришни ташкил килинган.


Download 302.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling