Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг ташкилий тузулмаси


Download 302.42 Kb.
bet3/11
Sana24.03.2023
Hajmi302.42 Kb.
#1291807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022

3.«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг ташкилий тузулмаси.
Корхона яккабошчилик асосида директор бошкаради. У корхона фаолиятининг барча сохаларига шахсан жавобгардир. Директор корхона номидан иш юритади (фаолият курсатади).Корхонанинг мол-мулкига эгалик килади, шартномалар тузади, корхона булинмалари ишини мувофиклаштирувчи хужжатларни тасдиклайди. Директор хузурида маслахат килиш хукукига эга булган бирлашма кенгаши тузилган. Унинг таркибига бош директорнинг уринбосарлари, ишлаб чикариш рахбарлари ва жамоат ташкилотларининг фаол вакиллари киради.
Мазкур кенгаш корхонада ишнинг кандай бажарилаётганлигини текширади, тахлил килади, мавжуд камчиликларни бартараф килиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чикади ва назорат килади. Директорга унинг уринбосарлари ва баъзи бир функционал булимларнинг рахбарлари буйсунади.
Корхона директор уринбосарлари бошкарувнинг маълум бир вазифасига кура муайян булим ва хизматларга рахбарлик килади ва унинг иш натижаларига шахсан жавоб беради. Корхонада бош мухандис техник жихатдан ривожланишини бошкаради ва корхонанинг барча илмий ва ишлаб чикариш техник масалалари билан шугулланади. Шунингдек, бош мухандис ишлаб чикаришнинг илмий-техник тараккиётини таъминлаш, уни зарур асбоб-ускуналар билан жихозлаш, янги махсулот турларини чикариш учун ишлаб чикаришни техник жихатдан тайёрлаш муддатига ва унинг сифатига, патент ва ахборот ишларининг ахволига, ишлаб чикаришда ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга шахсан жавоб беради.
Шунга мувофик бош мухандисга корхонадаги конструкторлик, технологик, механик, энергетик ва бошка техник хизмат курсатиш булимлари буйсунади.
Директорнинг ишлаб чикариш буйича уринбосари эса асосан ишлаб чикаришга рахбарлик килади ва режалаштириш хамда диспетчерлик тизими ривожланишига, тайёр махсулотни ишлаб чикаришни жадвалга асосан бажарилишини таъминлашга шахсан жавоб беради. Унга махсулот турлари буйича ишлаб чикариш рахбарлари ва бирлашманинг режа-диспетчерлик бюроси буйсунади. Шунингдек, корхонада таъминот, махсулотни сотиш ва молиявий ишлар буйича бош директор уринбосари лавозими хам булиб, у ишлаб чикаришни ва корхондаги хизмат сохаларни зарур материаллари билан таъминлашга, унинг тайёр махсулотини сотиш ва корхонани молиявий ресурслар билан таъминлашга рахбарлик килади. Унга моддий-техника таъминот булими (МТ.Т.Б. ) буйсунади.
Бу булим корхонани хом ашё ва бошка зарур материаллар билан таъминлайди ва материалларни транспорт воситасида бирлашманинг омборларига етказади. Уларни амалдаги тартиб-коидаларга биноан цехларга берилишини ва иш жойларида тежамкорлик билан ишлатилишини назорат килади.Бу булим корхонага барча тайёр, ярим тайёр махсулотларни, штамповка, поковка, куйи материалларни, асбоб ва бошка буюмларни етказиб бериш билан шугулланади.
Транспорт булими. Ишлаб чикариш билан боглик булган ташки ва ички юкларни ташиш, транспорт воситаларини саклаш ва таъмирлаш, уларга техник хизмат курсатиш билан шугулланади.
Маркетинг ва молиявий булим. Бу булим корхонанинг тайёр махсулотини сотиш ва пул муомаласи билан боглик барча хисоб-китобларни олиб боради. Иктисодий масалалар буйича бош директор уринбосари ёки бош иктисодчи. У корхонана ва унинг булимларида техник-иктисодий режалаштириш, меъёрлаш, иктисодий рагбатлантириш, мехнат ва ишлаб чикаришни бошкаришни илмий асосда ташкил этишга рахбарлик килиб, бирлашманинг бутун иктисодий холатига шахсан жавоб беради. Унга куйидаги хизмат булимлари буйсунади: Иктисодий режалаштириш булим и. (И.Р.Б.). У корхонанинг иктисодий ва ижтимоий тараккиётининг истикбол ва ойлик режаларини ишлаб чикади. Режа курсаткичларини корхонанинг булинмаларига етказади, унинг бажарилишини хисоб-китоб ва тахлил килади. Мехнатни илмий асосда ташкил этиш булими. Бу булим ишлаб чикаришда кушимча имкониятларни топиш ва улардан самарали фойдаланиш йулларини кидиради, мехнатни ташкил этишнинг илгор усулларини ишлаб чикади ва уларни амалиётга жорий этади.
Маркетинг булими куйидаги вазифаларни бажаради:
а) максадли бозор танлаш тавсияномаларини фирма имкониятларига боглаб ишлаб чикади;
б) бозор талабларини урганади ва ташки шароитга боглаб сотиладиган махсулот хажмини аниклайди;
в) фирма махсулотларини сотиб олувчи харидорлар талабини билиш максадида, янги махсулотларнинг техник тавсифини ва тула товар руйхатини урганиб чикади;
г) махсулотяикг хаёт даврини, у ёки бу боскичга киришини уз вактида аниклайди;
д) маркетинг изланишларининг ахборот билан таъминланишини ишлаб чикади ва такомиллаштиради;
е) фирманинг илмий изланиш ташкилотларига янги технология ва жихозлар тугрисида тавсияномалар беради;
и) сотувнинг талабини ва рагбатлантирилишининг фаолият дастурини ишлаб чикади;
к) фирманинг барча фаолиятини назорат килади, керакли холларда маълум фаолиятларга ишлаб чикариш жараёнига чек куяди;
л) нарх сиёсатининг асосий йуналишини ишлаб чикади.
Иктисодий тажрибахона. Бу ерда мехнатни режалаштириш ва бошкарувнинг энг илгор усуллари ишлаб чикилади, улар тажрибада синаб курилади ва меъёрига етказилади.
Корхонанинг иктисодий режалаштириш булимидан олинган топширикка асосан цехнинг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш режасини тузади, техник ва иктисодий курсаткичларни аниклайди ва уларни ишлаб чикариш участка ва бригадаларига етказади, режанинг пировард натижаларининг бажарилишини назорат ва тахлил килади.
Маркетинг булими Корхонанинг Савдо шахобчаларидаги сотувчи консультантларининг фаолиятини мувофиклаштиради. Жумладан:

  • Сотувчи консултантларнинг “Фирма стандартлари”га риоя килишини назорат қилиш ва таъминлаш.

  • Компаниянинг маркетинг стратегиясини (медиопланини) ишлаб чикишда иштирок этиш.

  • Корхонада савдо фаолиятини савдо сотик талаблари асосида ташкил этиш, савдо хизматларининг сифатини яхшилаш буйича чора тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш буйича барча чораларни куриш. Савдо сотикга тегишли барча хужжатларни назорат килиш.

  • Сотувга куйилган молларни (товарларни) ва корхона мулкини сакдаш.

  • Дуконларга куйилаётган махсулотларни сифатини текшириб олинишини назорат килиш ва дуконларга сифатсиз махсулот йигилишини олдини олиш.

  • Дуконга чикарилаётган молларни матосини танлаш ва дуконда харидор танлови учун турли хил мато ассортиментини сифатли, чиройлик ва харидорбоблигини таъминлаш.

  • Дукон ходимларининг ва сотувчиларнинг ойликларини хисоблаб чикариш. Ходимларнинг ишларини режалаштириш, ташкиллаштириш ва назорат килиш. Булим ходимлари томонидан савдо сирларини сақланишини таъминлаш.

  • Коллективда ижобий психологик мухит яратиш чора тадбирларини ишлаб чикиш ва жорий этиш.

  • Бир ойлик ва бир йиллик савдо режасини тузиш. Уни бажарилиши учун керакли барча имкониятлардан фойдаланиш ва назоратга олиш. Ходимларнинг фирмага садоқатли, халол ишлаётганлини текшириш мақсадида махфий текширувлар ўтказиш, хужжатларни ревизия килиш ишларини амалга ошириш.

  • Мебел бозорини ўрганиш ва бозор тенденциялари буйича таклифлар киритиш.

  • Корхона дуконларида харидорларга юкори даражада хизмат курсатишни таминлаш.

  • Савдо даражасини доимий ўсишини таъминлаш мақсадида савдо булими ходимларини рағбатлантириш бўйича таклиф киритиш;

  • Кадрлар билан ишлаш, билимли салохиятли ёшларни савдо тизимимизга жалб қилиш буйича чора тадбирлар ишлаб чиқиш.

  • Хар чоракда рақобатчиларнинг дуконлари ва тижорат майдонларини тахдил қилиш, рақобатчилар томонидан чиқарилган махсулотларнинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисида рахбариятга маълумот бериш.

  • Савдо сотик хизматларини яхшилаш махсадида чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

  • Сотиш самарадорлигини ошириш буйича таклифлар бериш .

  • Харидорлар билан компания имиджи ва обрўсини мустахкамловчи мустахкам бизнес алоқалар ўрнатиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

  • Корхона томонидан янги ишлаб чиқилган махсулот ва товарлар хакидаги маълумотни харидорларга етиб боришини назорат қилиш.

  • Корхонага ва корхона махсулотларига харидорлар томонидан билдирилган эътирозларни куриб чиқиш, керак булса жойига чиқиб ўрганиш ва уларни бартараф этилишини назоратга олиш.

  • Келишув ва буюртмаларни бажарилишини таъминлаш.

  • Корхона дуконларида харидорларга юқори даражада хизмат кўрсатишни таъминлаш.


Download 302.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling