Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бригада бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 302.42 Kb.
|
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022
Бригада бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ишнинг ҳажми ва сифати ҳамда бригада аъзолари томонидан ўз вақтида бажарилиши назоратини амалга ошириш; корхона бўлинмалари, хизматларининг бошлиқлари билан яқин мулоқотда ишлаш ва уларнинг кўрсатмаларини (фармойишларини) бажариш; бригаданинг ишини ташкиллаштириш (бригадани ҳар бир аъзосининг аниқ иш жойлари, бажарилаётган ишлар номенклатураси ва ҳажмини белгилаш ва ҳ.к.); бригада ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш бориш; бригададаги ишни ташкиллаштирилиши; топшириқларни бригада аъзоларига ўз вақтида етказиш, уларни ишлаб чиқариш зарурати ва малакаларига кўра жойлашишларини амалга ошириш; бригада аъзолари томонидан топшириқларни бажариш тартиби ва муддатларига риоя қилинишини назорат қилиш; бригада аъзолари томонидан ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми, ички тартиб қоидалар, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва жамоатчилик тартибига риоя қилишларини таъминлаш; техника хавфсизлиги бўйича қоидалар бузилиши ишчиларнинг соғлиги ва ҳаётига таҳдидни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолларда, дарҳол ишлаб чиқариш бошлиғи (Д.Жабборов) ёки бошқа раҳбарга хабар берган ҳолда ишни тўхтатиб туриш; ишлаб чиқариш жароҳатлари, тўхтаб туришлар, бригада аъзолари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми бузилишлари ҳоллари ҳақида Ишлаб чиқариш бошлиғи ёки бошқа раҳбарга хабар бериш; бригаданинг ёш ишчиларига асосий ва туташ касбларни эгаллашларида ёрдам бериш бўйича ишларни ташкиллаштириш, Уста - Устозликни ривожлантириш; шахсий кузатувлардан ташқари, раҳбариятнинг айланиб чиқишлари натижаларини қўллаган ҳолда, бригадани ҳар бир аъзосининг бригада меҳнати умумий натижаларига қўшган меҳнат ҳиссасини эътиборга олиш; бригадада иш унумдорлигини ошириш, меҳнат жараёнининг ташкиллаштирилганлигини такомиллаштириш, ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланиш бўйича чораларни тадбиқ этишда иштирок этиш; тизимли равишда ўзининг ғоявий-сиёсий ва маданий даражасини ошириш, бригада аъзоларига ўз касбидан ғурурланиш ҳиссини ўргатиш, шахсий намуна орқали уларда корхонанинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни тарбиялаш; бригада жамоасида тарбиявий ишларни олиб бориш, жамоадаги яхши маънавий-психологик муҳитни яратишга, ишчиларни ишдан тез бўшаб кетишини камайтиришга кўмаклашиш. Бригада аъзоларининг иш жойларида намоз ўқимасликларини, номоз ўқиш жойларини яратмасликлари, турли диний оқимларга қўшилмасликларини, диний маросим кийимларида ишга келмасликларини таъминлашлари шарт; Бригада аъзоларини иш вақтида телефонда гаплашишларини олдини олишлари, фақат махсус ўрнатилган жойда сигарета чакишларини таъминлашлари шарт. Бригада бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга: иш ҳажми ва бригаданинг ҳар бир ҳодими томонидан касбларини ўрнини алмаштиришини аниқлашда иштирок этиш; маъмуриятга бригадага ишчиларни ишга қабул қилиш ва ундан бригада жамоасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда чиқариш тўғрисидаги таклифларни киритиш; бригада аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларни киритиш; бригада жамоасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, маъмуриятга бригадани алоҳида ҳодимларига нисбатан уларга юкланган вазифаларни бажармаганлик, ички тартиб қоидаларини бузганликлари учун жамоатчилик таъсири ёки интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни киритиш. Бригада бошлиғи қуйидагилар учун жавоб беради: бригадада ишнинг ташкиллаштирилиши ва ишларнинг лозим даражадаги сифатда бажарилиши учун; бригада аъзоларига топшириқларни ўз вақтида бермаганлик учун; назоратнинг етарли даражада эмаслиги ва сифат кўрсаткиларининг пасайиши учун; ишдаги камчиликларни тўғрилаш бўйича чораларни кўрмаганлик учун; бригада аъзолари иш билан таъминланмаганлиги учун; меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик, шунингдек меҳнат интизомини бузганлик учун ўз вақтида чора кўрмаганлик учун. Download 302.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling