Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг
Download 302.42 Kb.
|
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022
5. «КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг фаолиятининг самарали ташкил қилинишини ўрганиш ва унга тўсқинлик қилувчи сабабларни аниқлаш.
Корхонада иш ташкил этилишида асосий эътибор ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг сифати 1 чи ўринда туради. Махсулот сифатини юқори даражада ушлаб туриш махсулотлнинг сотилишига ижобий таъсир қилади, даромаднинг ошишига олиб келади. Лекин Сифатга эришиш осон иш эмас. Корхонада амалга оширилган ишлар ўрганилганда сифатни таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тақсинга лойиқ. Чунки корхонада шундай назорат тизими йўлга қўйилганки брак махсулотларини ишлаб чиқариш деярли кузатилмайди. Чунки ёгочни биринчи ишлаб берилишидан бошлаб охирги этапида, махсулотни ортиш жараёнигача назорат мавжуд. Хар бир махсулотни ишлов бериш ва кейинги ишлов бериш жараёнига ўтиш жараёнида бригадирлар деталларни сифатини текшириб кабул килиб олади ва кейинги ишловни амалга оширади. Натижада брак детал ишлаб чиқариш жараёнининг бошидаёқ аниқланади ва кейинги этапга ўтказилмайди.Корхонада тежамли ишлаб чиқариш концепциясидан келиб чиқиб иш юритилади. “Тежамли ишлаб чиқариш”нинг ғояси шундан иборатки, корхона энг кам брак, чиқиндилар ахлат, иш жойлари билан, ресурслардан энг самарали фойдаланиш ва ортиқча ишни қилмасликни мўлжаллайди. Яъни: Ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида талабга боғлиқ бўлмаган кераксиз захираларни яратувчи “итарувчи” тизимдан воз кечиш ва “аниқ муддат”даги “тортувчи” тизимга ўтиш. Автономлаштириш – ишчиларга бузилган деталь ёки қисм кейинги операцияга ўтишини олдини олиш учун конвейр ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳуқуқини тақдим этиш. Бошқарувни марказлаштирилганлигини тугатиш – ишлаб чиқариш тизими ҳақидаги ахборотларни очиқ олиш, иш ижрочиларининг мустақиллиги ва жавобгарлигини, уларнинг ўз ишини бажариш билан боғлиқ муаммолар бўйича қарорлар қабул қилишдаги иштирокларини кенгайтириш. Маҳсулотларни лойиҳалаштириш – модулли лойиҳалаштиришда ишлаб чиқариш талабларини ҳисобга олиш ва етказиб берувчиларнинг улар томонидан етказиб берилаётган бутловчиларни лойиҳалаштиришда иштирок этиши. Камчиликларни бартараф қилиш, чунки бошқа ҳолда хом ашё ва ярим фабрикантлар йиғими (захиралари)нинг йўқлигида ишлаб чиқариш мумкин эмас. “Иқтисодли ишлаб чиқариш” концепцияси шундан келиб чиқадики, агарарда барча турдаги йўқотишларни пасайтиришни доимий равишда эътибор марказида ушлаб турилса, унда эришса бўладиган афзалликларнинг чегараси йўқдир. Корхонада ушбу концепциядан келиб чиқиб Қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда: Тартибни ўрнатиш, тозалик ва интизомга риоя қилиш ҳисобига иш жойида меҳнатни ташкил қилиш ва сифатни яхшилаш мақсадида 5S дан фойдаланиш. “Кайдзен” жараёнини узлуксиз яхшилаш. Бойликларни яратиш оқимини бошқариш (Value Stream Management, VSM). Жараённи картировкалаш – жараённи ахборотлар, материаллар, захиралар, операцияларнинг метрикалари (стандарт таърифлари)ни кўрсатиш билан график тасвирлаш. Хатолардан ҳимоялаш тизими – хатарлар, эҳтимол бўлган воз кечишлар ва оқибатларни кўп босқичли таҳлили асосида қарорлар қабул қилиш. Партиялар миқдорини энг камигача қисқартириш. Кўз орқали назорат қилиш воситалари – барча ускуналар, деталлар, ишлаб чиқариш фаолияти ва кўрсаткичлар кўз остида бўлади, шунинг учун ҳар бир манфаатдор ва жараёнга жалб қилинган одам тизим ҳолатини бир қарашда билиб олиши мумкин. Ҳар бир оператор қилиши керак бўлган нарсани кўрсатувчи кўз орқали олинадиган ахборот воситалари (карточкалар, хариталар, схемалар ва ҳ.к)дан кенг фойдаланилади. Ускуналарни операцияларни бажаришнинг мувофиқ изчиллигидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришнинг яхши ўйлаб кўрилган режаси. Загатовкалар ва ускуналарни яқинроқ ва қулайроқ жойлаштириш. Ишни меъёрлаштириш. Ишни белгиланган (стандартлаштирилган) усуллар билан, йўқотишларсиз, ходимнинг ҳаракатлари (эргономика)ни ҳисобга олиш билан бажариш. Стандартлаштириш ва унификациялашдан маҳсулот ва ишни лойиҳалаштиришдан бошлаб фойдаланилади. Ҳам ишни бажаришда, ва ҳам яхшиланишда жамоавий иш. Иш жараёнидаги сифат. Сифатни таъминлаш жараёнини текшириш ва бошқариш операторлар-ижрочилар томонидан амалга оширилади, улар шунга аминларки, жараённинг кейинги босқичига келиб тушаётган маҳсулотлар талаб қилинаётган сифатга эгалар. Керакли предметларни сақлаш жойи. Хом ашё, деталлар, ахборотлар, ускуналар, ишчи стандартлар ва тадбирларнинг баёниулар зарур бўлган жойда жойлашганлар. Ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги. Ускуналарни тез созлаш ва асбобларни ўзгартириш қобилияти биттагина иш жойидамаҳсулотларнинг кенгроқ навларини ишлаб чиқариш ва партиялар кўламини қисқартиришга имкон беради. Учувчили лойиҳа. “Kaizen Blits” (тўсатдан ҳужум)деб номланувчи ёндашувдан фойдаланиб, ишлаб чиқаришдаги энг “торроқ жой” танлаб олинади, ёриб ўтувчи яхшилашлар амалга оширилади, кейин эса ҳаракат бошқа муҳим муаммоли жойга кўчирилади. Ускуналарнинг умумий самарадорлиги ва йўқотишларнинг таҳлили. Корхонада эришилган ютуқлар билан бирга ишлаб чиқариш жараёнларига тусиқ булаётган муаммолар хам мавжуд. Масалан: Хозирги кундаги амалда кулланилаётган солик тизими ишчилар сонини купайтиришни рағбатлантирмайди. Яъни корхонага канчалик куп ишчилар жалб килинса корхонанинг солик юки ортиб бораверади. Яъни корхона томонидан ҳар бир иш ўрни учун 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов тўлаш шарт. Ишчи сони канча куп булса солик юки купаяверади. Бу эса ўз навбатида янги иш жойлари яратиш корхона учун зарарга айланади. Бу муаммонинг ягона ечими корхоналарни ишчилар сонини ортиб бориши билан уларнинг солик юки камайиб боришини йулга куйиш - рахбатлантириш керак. Мисол учун хозирда йирик корхона ҳар бир иш ўрни учун 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов тўлаш керак. Агар ушбу корхона кушимча иш жойи яратса мисол учун 100 та иш урни бор эди , кўшимча 101-200гача ишчига иш жойи яратса корхонанинг хар бир иш ўрни учун ягона ижтимоий солик микдори 10 фоизга тушиши лозим, агар 201-300 гача ишчи ишласа бу солик тури 8 фоизга тушиши лозим. Ишчилар сони ошган сари солик юки камайиши лозим. Бундай холатда давлатимиз биринчидан, мамлакатимиздаги ижтиомий муаммолардан бири, яъни ишсизликни камайтириш, кушимча иш жойлари яратиш масаласи хал булади, иккинчидан кушимча иш жойлари яратилиши билан жисмоний жахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ миқдори ўзгармаганлиги сабабли кушимча яратилган ишчиларнинг - жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган 12 фоизлик солиқ миқдори кўринишида бюджетга купрок тушум тушади. Ўзбекистонда кичик бизнесни куллаб кувватлашга катта ахамият берилмоқда, лекин кичик бизнес билан катта корхоналар ўртасида жуда катта солик жарлиги мавжуд. Яъни тассаввур килинг кичик бизнес ягона солик миқдори 4 фоизни ташкил килади. Унинг ишлаб чиқариш хажми ошиши билан яъни 1 млрдга етиши билан умумий солик тизимига ўтказилади ва унинг соликлар микдори 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов + 15фоиз даромад солиги, ер солиги ва бошқа соликлар билан солик юки ошиб кетади. Бундай шароитда корхона ишлаб чиқариш хажмини камайтириб курсатишга харакат килиши аниқ, ёки бир нечта фирма очиб кичик бизнес тизимида колишга харакат килади. Бунинг олдини олиш учун конунчиликка урта бизнес иборасини киритиш ва улар учун солик тизимини яратиш лозим. Мисол учун кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариш хажмлари ошиб кетиши билан яъни 1 млрдан ошиши билан унинг миқдори 10 млрдга етгунча - урта бизнес учун солик тизими яратилиши лозим. Бунда ишчилар сонига хам боглаб уларнинг ишчилар сони 500 тадан ошмаслиги лозимлиги белгилаб куйилиши мумкин. Бунда корхоналар 10 фозлик ягона солик тизимида ишлашга рухсат берилса мақсадга мувофик булади. Кичик бизнес -5 фоизлик ягона солик тулайди , ўрта бизнес - 10 фоизлик ягона солик тулайди. Download 302.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling