Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Энергия самарадорлиги. Жаҳон амалиётида энергия тежамкорлигини
оширишнинг турли йўллари мавжуд. Жумладан Хитой қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга қаратилган йирик объектларни қуриш, Германия қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришнинг кенг тармоқли тизимини ривожлантириш, АҚШ эса ҳарбий тадқиқотлар орқали энергия тежамкорлигини ошириш стратегияси ва ташаббусларни илгари суриш йўлини танлаган. Корея Республикаси эса бутунлай бошқа йўлни танлаб, электрэнергия ишлаб чиқариш тизимини эркинлаштириш (рақобатни рағбатлантириш мақсадида) ва энергия тизимида IT-инфраутзилмасини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. Бунда энергия тежамкорлигини оширишда интеллектуал (“ақлли”) микро тармоқлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Корея Республикаси ҳукумати томонидан “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш стратегияси доирасида энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида 2008 йилдан бошлаб “ақлли тизим” (Smart Grid) стратегияси илгари сурилмоқда. Ушбу стратегияни амалга оширишда асосий эътибор интеллектуал тизимли станция (Smart Grid Station (SGS)) ва орол микротармоқлари, деб номланган шаҳар типидаги модулли концепцияни ишлаб чиқишга қаратилди. Бу борадаги Корея Республикаси стратегияси АҚШнинг ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида қўллаб-қувватлаш ва микротармоқлар орқали барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳарбий стратегиясига асосланади. Корея Республикаси ҳукумати 2008 йилда Чеджу оролида интеллектуал тармоқлар учун тажриба майдонини қуриш учун 76,6 млрд. Вон (66 млн. долл.) ажратди. Хусусий инвесторлар томонидан ажратилган маблағлар билан биргаликда ушбу лойиҳа учун жами 172,7 млрд. вон (149 млн. долл.) сарфланди 259 . Тажриба майдонида қуйидаги технологик соҳалар ишлаб чиқилди: Ақлли энергия тизими (Smart Power Grid) – электр узатиш тармоқларини автоматик тиклаш тизими ва электрга бўлган талабни интеллектуал мониторинг қилиш орқали электр билан таъминлаш сифати ва ишончлилигини ошириш. Ақлли истеъмолчилар – истеъмолчилар учун интеллектуал уй-рўзғор буюмларини (жумладан, смарт-метрларга асосланган, яъни реал иш давомида энергия истеъмоли тўғрисида маълумот бериб борувчи маҳсулотлар) ишлаб чиқиш орқали энергия истеъмолини тежаш; Интеллектуал транспорт – электромобилларни қувватлаш учун умуммиллий инфратузилмани яратиш ва “Тармоқда автомобиль” (V2G) тизимини яратиш (электр энергиясидан фойдаланиш даражаси паст даврларда 258 https://www.enerdata.net/publications/daily-energy-news/south-koreas-ets-emissions-dipped-2-2019.html 259 Jaehong Whang, Woohyun Hwang, Yeuntae Yoo and Gilsoo Jang. Introduction of Smart Grid Station Configuration and Application in Guri Branch Office of KEPCO. https://www.mdpi.com/journal/sustainability 193 автомобилларни қувватлаш ва электр энергиясидан фойдаланиш даражаси юқори даврларда ортиқча электрни қайта сотиш); Қайта тикланадиган интеллектуал энергия манбалари – электрэнергиясини узатишнинг микротармоқларини ўрнатиш орқали уйлар, бинолар ва фабрикаларда энергия таъминотини ошириш; Ақлли электр хизматлари (Smart Electricity Services) – электрэнергия бозорида рақобатни кучайтириш, янги бизнес моделлар ҳисобидан энергия истеъмоли даражасини пасайтириш. Ушбу стратегияни амалга оширишда 168 та корея ва хорижий компаниялар иштирок этди. KEPCO компанияси ушбу соҳани ривожлантириш учун 2030 йилга қадар 7 млрд. доллар инвестиция сарфлашини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра Корея Республикаси 2019 йилда барқарор ривожланиш учун йўналтирилан облигацияларнинг етакчи эмитентига айланди. Жаҳонда барқарор ривожланиш соҳасидаги лойиҳалар учун йўналтирилган облигациялар миқдори 16,4 млрд. долларни ташкил этди ва унинг 16%и Корея Республикаси ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат эмитентлари томонидан чиқарилган “яшил облигациялар миқдори 2013-2019 йилларда 0,5 млрд. доллардан 5,8 млрд. долларгача ёки 11,6 мартага ўсган 260 . “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини жадаллаштиришда Корея Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган “Тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш режаси 3020 (“RE3020”)” дастури ва “Водород иқтисодиёти бўйича йўл харитаси” муҳим аҳамиятга эга. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling