Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Германия иқтисодиёти тармоқларида иссиқхона газлари эмиссиясининг ҳолати ва мақсадли кўрсаткичлари 250
Иқлим ўзгаришлари стратегияси -
2030 Иқлим ўзгариши тўғрисидаги қонун Иқлим дастури - 2030 - иқлим қонунчилигининг қоидалари; - 2030 йилга қадар иссиқхона газлари миқдорини қисқартириш (-55%); - 2020-2030 йиллар учун тармоқлар бўйича иссиқхона газлари миқдорини белгилаш; - 2050 йилда иссиқхона газлари миқдорини нолга тенглаштириш; - иқлим масалалари бўйича махсус қўмита тузиш. - ҳар бир сектор бўйича иқлим дастурининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш; - қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш (жумладан, қурилишни модернизациялаш); - транспорт/қурилишда СО2 нархини белгилаш тизимини жорий этиш; - фуқаролар/саноатни қўллаб-қувватлаш (жумладан, электрэнергия харажатларини пасайтириш); - тартибга солиш чораларини қўллаш (жумладан, самарали стандартлар жорий этиш). 187 талаб қилинадиган сертификат нархининг қимматлашиб бораётганлиги билан изоҳлашмоқда. Бир тонна CО 2 учун сертификатнинг ўртача нархи 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 15,8 евродан 24,8 еврогача ошган. Биржада тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган электрэнергия билан CО 2 нархи ўртасидаги фарқнинг қисқариши электрэнергия ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни самарасиз қилиб қўймоқда 249 . 8.4.2-жадвал Германия иқтисодиёти тармоқларида иссиқхона газлари эмиссиясининг ҳолати ва мақсадли кўрсаткичлари 250 2019 й. (1990 йилга нисбатан фоизда) 2030 й. (1990 йилга нисбатан фоизда) Энергетика 45,5 62,5 Қурилиш 41,9 66,7 Транспорт 0,6 42,1 Саноат 33,8 50,7 Қишлоқ хўжалиги 24,4 35,6 Бошқалар 76,3 86,8 Жами 35,7 56,6 Шунингдек, Германия транспорт ва қурилишда углеродга нарх белгилаш миллий тизимини жорий этган ва у Европа иссиқхона газлари савдоси тизими (ETS)га тааллуқли эмас. Углерод солиғи 2021 йилдан бошлаб бир тонна СО 2 учун 10 евро миқдорида белгиланади ва кейинги йилларда унинг нархи ошиб боради: 2022 йилда – 20 евро, 2023 йилда – 25 евро, 2024 йилда – 30 евро, 2025 йилда 35 евро бўлиши кутилмоқда. Ёқилғи ва мотор ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи чакана савдогарлар ушбу квоталарни сотиб олишлари зарур. Натижада мамлакатда квоталар савдоси ва аукционларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Агар Германия ЕИ меъёрий ҳужжатларида белгилаб қўйилган иссиқхона газлари миқдоридан ортиқча эмиссияга йўл қўйса, унда ортиқча эмиссия учун квоталарни хориждан харид қилишга тўғри келади. Иссиқхона газлари эмиссияси бюджети 2026 йилга қадар белгилаб қўйилган ва 2050 йилга қадар Париж битимига мувофиқ ҳар йили камайтириб борилади. Аукционларда углерод нархи бозор механизмлари асосида шаклланади ва бир тонна СО 2 учун 35-60 евро атрофида нарх белгиланади 251 . Германия иқлим дастурида энергетика соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳим ўрин тутади. Мазкур концепция экологик хавфсиз, ишончли ва арзон энергия билан таъминлаш тамойилларига таянади. Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш концепциянинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Энергетика концепцияси электрэнергия, иссиқлик энергияси ва 249 https://www.ise.fraunhofer.de/de/presse-und-medien/news/2019/oeffentliche-nettostromerzeugung-in- deutschland-2019.html?utm_source=mailing&utm_campaign=2020-news-01-de 250 https://www.cleanenergywire.org/factsheets/germanys-greenhouse-gas-emissions-and-climate-targets 251 Ўша манба 188 транспорт соҳаларида 100 дан ортиқ аниқ чора-тадбирларни амалиётга жорий этишни назарда тутади. Концепцияга мувофиқ Германияда тикланадиган энергия улушини пировард энергия истеъмоли таркибида 2030-2050 йилларда 30,0%дан 60,0%га, энергия қувватлари таркибида эса 65,%дан 80,0%га етказиш режалаштирилган. Бирламчи энергия истеъмолини 2030 йилда 2008 йилга нисбатан 30,0%дан 50%гача қисқартириш, энергия ишлаб чиқариш соҳасида унумдорликни 2,1 мартага ошириш, иқтисодиётда истеъмол қилинаётган жами электрэнергия миқдорини 25,0%га ошириш вазифаси қўйилган. Шунингдек, қурилишда бирламчи энергияга бўлган талабни 2050 йилда 2008 йилга нисбатан 80,0%га, транспортда эса 2005 йилга нисбатан 40,0%га пасайтириш кўзда тутилган (8.4.3-расм). 8.4.3-жадвал Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling