Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Қурилиш. Биноларнинг томларига жойлаштирилган қуёш панеллари, 
тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлайдиган иситиш тизимларини 
грантлар ва кредитлар ёрдамида таъмирлаш учун 91 млрд. евро ажратилади ва 
хусусий инвесторларни жалб этиш ҳисобидан маблағлар миқдори 350 млрд. 
еврогача етказилиши лозим. Мактаблар, касалхоналар ва ижтимоий яшаш 
уйлари устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Соф водород. ЕИда тикланадиган электрэнергия ёрдамида 1 млн. 
тонна соф водород ишлаб чиқариш мўлжалланган. Жамғарма соф водород 
ишлаб чиқариш қийматини 30 млрд. еврогача оширмоқчи.
 
Тикланадиган энергия. 2020-2021 йилларда тикланадиган энергия 
манбаларини ўздаштириш соҳасида 15 ГВт қувватга эга станциялар қуриш 
учун 25 млрд. евро маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Тикланадиган 
энергия манбаларини ўзлаштириш лойиҳалари 10 млрд. евро миқдорида банк 
кредитлари билан таъминланади.
 
Соф транспорт. 20 млрд. евро миқдоридаги икки йиллик муддатга эга 
грантлар ва кафолатлар тизими “соф” автомобиллар савдосини 
жонлантиришга хизмат қилиши зарур. 2025 йилгача электромобиллар ва 
водород транспорт воситаларини қувватловчи 2 миллионта станция 
ўрнатилади. Жамғарма 40-60 млрд евро миқдоридаги маблағни иссиқхона 
газлари чиқармайдиган поездлар ишлаб чиқаришга сарфлайди. Шунингдек
239
InvestEU дастури Европа учун инвестиция режаси ҳисобланиб Европа стратегик инвестициялар 
жамғармаси ва 13 та молиявий дастакларни қамраб олади. InvestEU дастури ЕИнинг 2021-2027 йилларга 
мўлжалланган бюджети дастурларидан бири ҳисобланади. InvestEU дастури InvestEU жамғармаси, InvestEU 
маслаҳат маркази ва InvestEU порталидан иборат. 
240
Proposal for a REGULATION OF THE EUROPEAN PARLIAMENT AND OF THE COUNCIL establishing the Just 
Transition Fund. Brussels, 14.1.2020. COM.2020. N 22 final 2020/0006 (COD). – 42 p.
241
https://www.reuters.com/article/us-eu-budget-recovery-climate-factbox/factbox-key-climate-spending-in-eus-
green-recovery-plan-idUSKBN2331RB 


182 
велосипедчилар ва соф жамоат транспорти учун зарур инфратузилмани 
шакллантираётган шаҳарларга 20 млрд. евро ажратилиши режалаштирилган. 
Умуман, Европа яшил битим дастури ЕИнинг жаҳонда экологик 
муаммоларни ҳал этишда етакчи мавқега эришиши учун хизмат қилади. 
Пандемия инқирози ушбу дастурга кейинги йилларда тузатишлар киритишни 
тақозо этади. 2027 йилда биринчи оралиқ натижаларни муҳокама қилиш 
мумкин бўлади. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling