Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим
кўрсаткичлари 244 Барқарор ривожланиш индикаторлари Кўрсаткичлар Мақсад Ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш Энергиядан фойдаланиш унумдорлиги 1990-2020 йилларда икки бараварга ошириш Бирламчи энергия истеъмоли 2020 йилгда 2008 йилга нисбатан 20%га, 2050 йилда эса 50%га қисқартириш Хом-ашёдан фойдаланиш унумдорлиги 1994-2020 йилларда икки бараварга ошириш Атроф-муҳит муҳофазаси Иссиқхона газларини чиқариш 2020 йилда 1990 йилга нисбатан 40%га, 2050 йилда эса 80-95%га қисқартириш Тикланадиган энергия Пировард энергия истеъмолида тикланадиган энергиянинг улуши 2020 йилда 18%га, 2050 йилда эса 60%га ошириш Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия истеъмолининг улуши 2020 йилда 35%га, 2050 йилда эса 80%га ошириш Бандлик даражасини ошириш 15-64 ёшдаги аҳолига нисбатан фоиз ҳисобида 2020 йилда 75%га етказиш 55-64 ёшдаги аҳолига нисбатан фоиз ҳисобида 2020 йилда 42%га етказиш Таълим Аттестатсиз мактаб таълими даражаси, %(18-20 ёшдаги аҳолига нисбатан) 2020 йилда 10%га қисқартириш Олий ёки ўрта таълим даражаси, % (30-34 ёшдаги аҳолига нисбатан) 2020 йилда 42%га ошириш Малакавий даража олиш таълим олаётган талабалар улуши 2020 йилда 40%га етказиш ва кейинчалик янада ошириш Energiewende 3.0 босқичида бозор қатнашчилари қуйидаги муаммоларга дуч келишади: - юқори кучланишга эга электр узатиш линияларини сақлаш харажатларини ким ўз зиммасига олади?; 244 Актуальный опыт зарубежных стран по развитию государственных систем стратегического планирования (Часть 1) – М. : Изд. дом Высшей школы экономики, 2016. – 68 с. 185 - ҳукумат давлат инфратузимасидан хусусий инфратузилмага ўтишни қандай амалга оширади. Мутахассислар ушбу босқичда компаниялар электрэнергияни сотишни эмас, хизматлар пакетини таклиф эта бошлайдилар, деб ҳисоблашади 245 . Шунинг учун яқин истиқболда электрэнергия нархи ўзгармас, доимий бўлиши мумкин. Бозорда мижозлардан ортиқча электрэнергияни йиғиб, кейин бошқа истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи агрегаторлар пайдо бўлади. Рақамлар Германияда 2009-2019 йилларда пировард энергия истеъмоли таркибида тикланадиган энергия манбалари улуши 5,5%дан 16,1%га қадар ўсганлигини кўрсатмоқда (8.4.2-расм). Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия истеъмолининг улуши эса 36,6%ни ташкил этиб Европа 2020 стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичдан ошиб кетди. Электрэнергия ишлаб чиқариш таркибида кўмир ва атом энергиясининг улуши мос равишда 46,3 ва 26,2%дан 28,0 ва 3,3%гача қисқариб, тикланадиган энергия манбалари улуши эса 10,0%дан 36,6%гача ортган. Жумладан, шамол ва қуёш энергияси улуши мутаносиб равишда 5,0 ва 0,2%дан 20,6 ва 7,9%га қадар ўсган (8.4.3-расм). Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling