Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш хусусиятлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

 
8.4. Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш хусусиятлари 
 
Германияда бошқа ривожланган мамлакатлар сингари “яшил 
иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси мамлакатда “яшил ўсиш”ни таъминлашга 
қаратилган. “Яшил иқтисодиёт” дастури транспорт, энергетика, бинолар, 
саноат каби кўплаб соҳаларни қамраб олади, қисқа ва узоқ муддатли режалар 
асосида иқлим ўзгаришларига мослашиш нуқтаи назаридан иссиқхона газлари 
эмиссияси ҳажмини қисқартиришни кўзда тутади.
Германия “яшил ўсиш” модели экологик сиёсат билан боғлиқ чоралар 
самарадорлиги ва сарфланган маблағларни баҳолашда муҳим аҳамият касб 
этади. “Яшил ўсиш” моделига киритилган устувор йўналишлар ўзаро боғлиқ 
бўлиб, макроиқтисодиёт даражасида умумий вазиятни баҳолаш имконини 
яратади. Ушбу модел бир томондан манфаатдор томонлар – тадқиқотчилар, 
сиёсатчилар, нодавлат ташкилотлари ва тадбиркорлар, иккинчи томондан эса 
тармоқлар мутахассислари, янги иқтисодий тафаккур вакиллари ва 
истеъмолчилар ўртасида мунтазам мулоқот ўрнатишни тақозо этади (8.3.1-
расм).
 
8.4.1-расм. Германия “яшил ўсиш” модели
242
 
242
https://globalclimateforum.org/portfolio-item/german-green-growth-model/ 
“Яшил ўсиш” 
модели 
Тадқиқотчилар 
Сиёсатчилар 
Нодавлат 
ташкилотлар 
Тадбиркорлар 
Транспорт 
Қурилиш 
Энергетика 
Қишлоқ 
хўжалиги 
Умумиқтисодий 
мувозанат 
Янги иқтисодий 
тафаккур 
Эконометрик 
Моделга кириш 
Иқтисодий 
моделлар 


183 
Германияда “яшил иқтисодиёт”ни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашда солиққа тортиш, давлат хариди, техник тартибга солиш, 
интеллектуал мулкни ҳимоялаш, мақсадли давлат дастурларини амалга 
ошириш каби дастаклардан кенг фойдаланилади. “Яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришда қўлланилаётган инновация ва технология сиёсати устун 
даражада таълим, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш, ресурсларни 
тежайдиган яшил технологияларга нисбатан қўлланилади.
Германияда “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлаш қуйидаги 
тамойиллар асосида амалга оширилади:
- корхоналарнинг инновацион фаоллигини қулай шарт-шароитлар 
яратиб бериш (солиқ имтиёзлари) ва бевосита қўллаб-қувватлаш (тадқиқотлар 
ва инновацияларни молиялаштириш) орқали рағбатлантириш зарурияти;
- илмий-тадқиқот марказлари ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорлик 
даражасини мунтазам ошириб бориш;
- таълим тизимининг барча бўғинларини илғор технологиялардан 
хабардорлигини ошириш мақсадида оптималлаштириш ва модернизациялаш; 
- саноат 4.0 технологиялари (био, нанотехнологиялар ва сервис 
хизматларига ихтисослашган лойиҳалар)ни ривожлантириш учун қулай муҳит 
яратиш; 
- венчур капитали бозорини ривожлантириш. 
Германияда ЕИ сингари “яшил ўсиш”ни таъминлаш масалалари “Европа 
– 2020” ва “Европа яшил битими” дастурларида қабул қилинган мақсадли 
кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқилган. Германияда барқарор ривожланиш 
миллий стратегияси 2020 йилга қадар ресурслардан фойдаланиш 
унумдорлигини икки бараварга ошириш, тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланиш даражасини ўртача 20%га кўпайтириш, меҳнатга лаёқатли 
аҳолининг бандлик даражасини 75%га етказиш, малакавий даражага эга 
талабалар улушини 40%га етказиш каби режаларга эга (8.4.1-жадвал). 
Аксарият мамлакатларда соф энергетикага ўтиш жараёни ўхшаш кечади. 
Энергия истеъмоли босқичма-босқич паст углеродли бўлиб, кейинчалик 
энергия манбалари номарказлашган тартибда ўзлаштирилади. Германияда 
энергетика соҳасини “яшиллаштириш” жараёни “Energiewende”, деб аталади. 
Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, мамлакатлар энергетика соҳасида уч 
босқични босиб ўтишади
243
.
Energiewende 1.0 босқичида тикланадиган энергия манбаларини 
ўзлаштириш рағбатлантирилади. Ҳукумат энергетика соҳасида фаолият олиб 
бораётган 
компаниялардан 
соф 
энергетикадан 
қисман 
бўлса-да 
фойдаланишларини талаб қилади. Айрим мамлакатлар, жумладан, Германия 
ва Дания 
Energiewende 2.0. босқичига кириб келишди. Ушбу босқичда 
тикланадиган энергия манбалари улуши ортади, аммо энергия олишдаги 
узилишлар ва об-ҳавога боғлиқлик кучли бўлади. Мамлакатлар қуёш ва шамол 
243
Christoph 
Burger, Jens Weinmann. The Decentralized Energy Revolution. Business Strategies for a New 
Paradigm. 2013. DOI: 10.1057/9781137270702
 


184 
энергиясини аралаш қўллаш мумкин бўлган даврларни аниқлаш 
стратегиясини ишлаб чиқишни бошлашади.
Учинчи босқичга ҳозирча биронта мамлакат эришмаган. Бу босқичда 
электр таъминоти тўлиқ хусусий сектор қўлига ўтади ва кўрсатилаётган 
хизматлар алоҳида мижозлар учун мослаштирилади.
8.4.1-жадвал 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling