Вазият: Айрим мамлакатлар ўртасида “яшил ўсиш”ни барқарор
ривожланиш йўналиши сифатида илгари суришда жиддий мунозаралар бўлиб
ўтган эди. 2012 йилда БМТнинг ЭСКАТО ташкилоти томонидан “Осиё ва
Тинч океани учун паст углеродли яшил ўсиш йўл харитаси” тақдим этилди.
Ушбу лойиҳа ривожланаётган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган
бўлса-да, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Россия каби мамлакатлар ушбу лойиҳага
қатъий қарши чиқди. Аксарият мутахассислар фикрича, гап мамлакатлар
ўртасида оддий иқтисодий рақобат муҳитини яратиш ва Корея
Республикасида “яшил ўсиш”ни ортиқча реклама қилмасликка ҳаракат қилиш
устида борар эди. Амалда эса қайд этиб ўтилган мамлакатлар ҳам ўзларида
“яшил ўсиш” ғоясини етарлича тарғиб қилишмоқда. Узоқ мунозаралар
натижасида қабул қилинган ҳужжатларда паст углеродли иқтисодиётга
эришиш тўғрисидаги ғоялар илгари сурилганига қарамасдан, “яшил ўсиш”
концепциясини қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Муҳокама учун саволлар: “Яшил ўсиш” концепциясини қўллаб-
қувватлаш ва унга қарши сабабларни келтиринг. Хулосаларингизни тегишли
далиллар билан асосланг.
Асосий тушунчалар
Беш йиллик режалаштириш – Хитойда 1953 йилдан бошлаб
қўлланилаётган, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсади,
йўналишлари ва истиқболларини белгилаб берувчи беш йиллик режалар
мажмуи.
“Амалдаги сиёсат” (Stated Policies scenario) – Хитой энергетика
соҳасида давлат томонидан амалга оширилаётган жорий сиёсат.
“2 С дан паст” (Below 2 C) стратегияси – Хитойнинг Париж битимида
қабул қилган мақсадларига эришиш йўлларини белгилаб берувчи узоқ
муддатли стратаегия.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – собиқ Совет иттифоқи
таркибига кирган 10 та мамлакат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш
учун хизмат қилувчи халқаро ташкилот. МДҲ давлатлар устидан назорат
қилувчи ташкилот эмас ва унда қатнашиш ихтиёрий.
Do'stlaringiz bilan baham: |