Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
а) 2019 йил – 63,6 млрд. кВт-соат
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
а) 2019 йил – 63,6 млрд. кВт-соат
б) 2030 йил - 120,8 млрд. кВт-соат 10.3.2-расм. Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқариш таркибининг истиқболли кўрсаткичлари, жамига нисбатан фоиз ҳисобида 308 Республиканинг қайта тикланадиган энергетика соҳасига тўғридан- тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш мақсадида, 2020-2022 йилларда, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда “Build- own-operate” моделидан фойдаланган ҳолда инвесторларни аниқлаш бўйича 308 http://minenergy.uz/uz/lists/view/32 82,5 6,3 10,2 0,9 ИЭС (газ) ИЭС (кўмир) ГЭС Блокстанциялар 50,2 8,3 10,8 0,5 8,2 7,1 14,9 ИЭС (газ) ИЭС (кўмир) ГЭС Блокстанциялар Қуёш (фото) Шамол Атом 241 тендерлар (тендерлар ва ким ошди савдолари) ўтказилади, улар билан электр энергиясини сотиб олиш бўйича узоқ муддатли (25 йилгача) шартномалар тузилади. Шунингдек, республиканинг олис аҳоли пунктларида, экотуризмни ривожлантириш режалаштирилаётган минтақаларда ҳамда изоляцияланган (ягона электр энергияси тизимига уланмаган) кичик қуёш электр станцияларини яратишга ҳам эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналари ва саноат технопаркларнинг шахсий эҳтиёжлари учун электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича ўрта қувватли (1-2 МВт) қуёш электр станциялари қурилади. Истеъмолчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ортиқча электр энергиясини тизимига етказиб бериш қобилиятининг жадал ўсишини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, республикада инвестиция салоҳияти фаоллашишини рағбатлантириш мақсадида 2021-2025 йилларда 150 мингга яқин қуёш фотоэлектр станцияларини (қуввати 2-3 кВт) ва уй хўжаликларининг 2-2,5%ида сув иситгичлари (ўртача 200 литр) ўрнатишни кўзда тутувчи мақсадли дастур тасдиқланди. 2026 йилга келиб, аҳоли томонидан тикланадиган энергия объектлари ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда, республикадаги уй хўжаликларининг 4,3%ини йилига қарийб 800 млн. кВт.с. ҳажмида электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Мамлакатимизда тикланадиган энергия манбаларидан яна бири водород энергетикасини ривожлантириш истиқболлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4779 – сонли «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан “Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича “Йўл харитаси» тасдиқланди. Мазкур Йўл харитасининг 15-бандида “Водород энергетикасини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли миллий стратегияни ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган. Ўзгарувчан муқобил энергия манбаларидан олинадиган энергия миқдори кўп бўлганда, унинг бир қисми ҳисобига сувни парчалаб водород гази олиш, маълум вақт сақлаш ва бу газни энергия танқис бўлганда ишлатиб компенсациялаш манбаи сифатида фойдаланиш мумкин. Водороднинг асосий истеъмолчиси кимё саноати (водород асосан аммиак ва метанол олишда ишлатилади), шунингдек нефть-кимё саноати саналади. Нефтни қайта ишлашда унинг ёрдамида турли нефть маҳсулотлари олтингугурт бирикмаларидан тозаланади. Энергетикада водород юқори қувватга эга турбогенераторларни совитиш учун қўлланилади. Қора ва рангли металлургияда оксидлардан тикланувчи тоза металлар олишда водороддан фойдаланадилар. Жумладан, юқори тозаликдаги водород кимёвий тоза мис, 242 вольфрам ва молибден ишлаб чиқариш учун зарур. Радиотехника саноатида водород яримўтказгичли ускуналар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Водороднинг кислородда ёниш ҳарорати – тахминан 3000 даража, махсус ёндиргичларда 4000 даражагача чиқариш мумкин. Шу сабабли водороддан оловга чидамли металларни кавшарлаш учун фойдаланилади. Шунингдек, суюқ водород – ракета ёқилғиси сифатида ишлатилади. Кейинги йилларда водород ёқилғисидан, айнан энергия аккумулятори сифатида ишлатилиши мумкин бўлган “яшил водород”дан фойдаланиш йўналиши ривожлана бошлади. Бу “яшил водород” ҚТEМ станцияларида ишлаб чиқариладиган энергиянинг ортиқча қисмидан фойдаланган ҳолда, сув Н 2 О молекулаларини электролиз ёки пиролиз технологиялари ёрдамида 2 водород атоми 2Н ва кислород атоми О га парчалаш йўли билан ишлаб чиқарилади. Бу жараён экологик тоза бўлиб, атмосферага фақат тоза кислород ташланиши билан кечади. Ажратиб олинган водород, ишлатилгунига қадар, махсус сиғимларда сақланади. Шунингдек, водород истеъмол манзилига қувурлар орқали, транспорт воситаларига ўрнатилган цистерналарда етказилиши мумкин. Водород қуйидаги ўринларда ишлатилиши мумкин: а) ёқилғи сифатида – водород ёниши жараёнида фақат сув буғлари ажралиб чиқади. Ёниш жараёнида олинган иссиқлик энергияси бевосита иссиқлик энергияси сифатида ишлатилиши иссиқлик электр станцияларида электр энергияга айлантирилиши ҳам мумкин. б) ёқилғи элементлари сифатида – бу элементда водород ёқиш жараёнисиз тўғридан-тўғри электр энергияси олинади. Жараён натижасида фақат тоза сув ҳосил бўлади. Бу элементлардан водород автомобилларда ҳам фойдаланилади. “Яшил энергетика” нуқтаи назаридан водородли ёқилғи элементларида фойдали иш коэффициенти ўта юқори – 70-90%. Қиёслаш учун: энг яхши ички ёнув двигателлари фойдали иш коэффициенти 35-40%ни ташкил қилади. Қуёш электр станциялари учун фойдали иш коэффициенти атиги 15-20%ни ташкил қилади ва об-ҳаво шароитига бевосита боғлиқ. Энг яхши шамол электр станцияларининг фойдали иш коэффициенти 40%гача чиқади, бу буғли генераторларникига тенг, лекин шамол станциялари ҳам қулай об-ҳаво шароитини ва қимматбаҳо хизмат кўрсатишни талаб қилади. Амалда исталган қувватдаги хавфсиз водород батареяларини тайёрлаш имконияти уларни ҳам уй хўжаликларида, транспорт, фазо кемаларида, йирик саноат объектларида электр энергияси манбаи сифатида ишлатиш имконини беради. “Яшил энергетика”ни ривожлантириш доирасида республиканинг энергия танқис бўлган ҳудудларини арзон электр энергияси билан таъминлаш, атроф-муҳитни яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш, маҳаллий 243 саноат ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш каби масалалар ҳал қилинади. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling