Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Айрим мамлакатларда қайта тикланадиган энергия ва ёқлиғи


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Айрим мамлакатларда қайта тикланадиган энергия ва ёқлиғи 
манбаларини ўзлаштириш соҳасида яратилган иш ўринлари, 2018 й
53
. 
Жаҳон Хитой Бразилия 
АҚШ 
Ҳиндистон 
ЕИ 28 
минг киши 
Қуёш энергияси 
3605,0 
2194,0 
15,6 
225,0 
115,0 
96,0 
Биоёқилғи 
2063,0 
51,0 
832,0 
311,0 
35,0 
208,0 
Гидроэлектроэнергия 2054,0 
308,0 
203,0 
66,5 
347,0 
74,0 
Шамол энергияси 
1160,0 
510,0 
34,0 
114,0 
58,0 
314,0 
Қуёш ёрдамида 
иситиш ва совутиш 
801,0 
670,0 
41,0 
12,0 
20,7 
24,0 
Қаттиқ биомасса 
787,0 
186,0 
... 
79,0 
58,0 
387,0 
Биогаз 
334,0 
145,0 
... 
7,0 
85,0 
67,0 
Геотермал энергия 
94,0 
2,5 
--- 
35,0 
--- 
23,0 
Қуёш энергиясини 
концентрациялаш 
34,0 
11,0 
--- 
5,0 
--- 
5,0 
Жами 
4078,0 
1125,0 
855,0 
719,0 
1235,0 
Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси доирасида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида 
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган устувор 
йўналишлардан бири “Яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашнинг молиявий 
ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ушбу 
йўналишнинг устувор соҳаларидан бири “яшил” иқтисодиёт тамойилларини 
таълим ва фанга интеграция қилишга бағишланган
54

- “яшил” иқтисодиёт асослари, қайта тикланувчи энергия манбаларини 
жорий этиш, “соф” транспортни ривожлантириш, энергия тежаш ва бошқа 
масалаларни эътиборга олган ҳолда олий ва ўрта махсус таълимнинг тегишли 
йўналишлари ўқув дастурларини такомиллаштириш, шунингдек, умумий ўрта 
таълимнинг тегишли дастурларига “яшил” иқтисодиёт асослари бўйича 
мавзулар киритиш
- олий, ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим учун тегишли 
ўқув адабиётларини (йўналишлар бўйича) тайёрлаш ёки қайта нашр этиш 
жараёнида уларга “яшил” иқтисодиёт асослари бўйича мавзулар киритиш; 
- педагог ва илмий ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
дастурларига “яшил” иқтисодиёт асослари, жумладан, “Яшил технологиялар”, 
“Яшил мезонларни ҳисобга олган ҳолда экологик меъёрлаштириш асослари”, 
“Қайта тикланувчи энергия манбалари технологиялари”, “Энергия 
тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги муаммолари” мавзуларини жорий 
этиш; 
53
Renewables 2019. Global Status Report.
www.irena.org
54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг 
“яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон 
Қарорининг 1-иловаси 


48 
- “яшил” технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион 
ишланмаларни қўллаб-қувватлаш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling