Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари – ишлаб 
чиқарувчиларни фаолият натижалари (нефть ёки қазилма бойликлар қазиб 
чиқариш) туфайли етказилиши мумкин бўлган экологик зарарни ҳисобга олиш 
ёки олдини олишларини рағбатлантирувчи дастурлар. 


49 
Савдо рухсатномалари – атроф-муҳитни ифлослантиришнинг умумий 
даражаси шаклида белгиланадиган, даъвогарлар ўртасида давлат томонидан 
тақсимланадиган ёки аукцион орқали сотиладиган рухсатнома ёки 
сертификатлар. 
Ахборот дастаклари – иқтисодий субъектларни яшил иқтисодиётни 
шакллантириш билан боғлиқ маълумотлар билан таъминлашнинг муқобил 
услублари ёки усуллари тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини 
оширишга хизмат қиладиган дастаклар. 
Дематериаллаштириш – мавжуд захираларни қисқартириш ҳисобига 
омборлар учун ажратилган майдонларни тежаш. 
“Яшил” ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) – компьютер 
технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланишда экологияга минимал 
таъсир этиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида максимал даражада 
ижобий самарага эришиш борасида қабул қилинган технологик қарорлар. 
“Яшил” иш ўринлари – иқтисодиётнинг анъанавий (ишлаб чиқариш ва 
қурилиш) ёки янги тармоқлари (қайта тикланадиган энергия ва энергия 
самарадорлиги)да атроф-муҳитни сақлаб қолиш ёки тиклашга кўмаклашувчи
муносиб иш ўринлари. 
Чиқиндилар – ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида ҳосил 
бўлган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, ўзга буюмлар ёки 
маҳсулотнинг қисмлари, ўз истеъмол қилиш хусусиятларини йўқотган 
товарлар (маҳсулотлар). 
БМТ Тараққиёт Дастури (United Nations Development Programme - 
UNDP) – БМТнинг ўз аъзоларига ривожланиш соҳасида беғараз ёрдам 
беришга ихтисослашган глобал тармоғи.
 
Тестлар 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling