Назорат саволлари
1. Ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг
зарурияти ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб беринг.
2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишдан кўзланган мақсад нима?
3. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш қандай тамойилларга асосланади?
4. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатида қандай дастаклардан
фойдаланилади?
5. “Яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурсларига нималар киради?
6. “Яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш қандай
аҳамиятга эга?
7. Қандай иш ўринларини “яшил” иш ўринлари сифатида баҳолаш
мумкин?
8. “Яшил” иш ўринлари ва таълим ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд?
Асосий тушунчалар
Маъмурий дастаклар – корхоналарга атроф-муҳитга зарар етказмаслик
мақсадида нималарга риоя этиш зарурлиги қайд этиладиган меъёрий-ҳуқуқий
чекловлар.
Иқтисодий дастаклар – атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал
этишда кенг қўлланиладиган бозор дастаклари (нарх механизми, солиқлар,
субсидиялар ва б.).
Экологик солиқлар ва йиғимлар – ишлаб чиқарувчилар ёки
истеъмолчилар томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар, чиқариб
ташланган чиқиндиларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига
боғлиқ ҳолда ундириладиган солиқлар ёки йиғимлар.
Утиллаштириш (йўқ қилиш) дастурлари – истеъмолчиларга атроф-
муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотни сотиб олишда муайян
суммани тўлаш ва маҳсулотни кейинчалик тегишли марказларга қайта ишлаш
ёки йўқ қилиш учун топширганда тўланган суммани қайтаришни кўзда
тутувчи дастур.
Экологик жиҳатдан асосланган субсидиялар ёки тўловлар – ҳукумат
томонидан истеъмолчилар ёки ишлаб чиқарувчиларга экологик соф
технологиялар (жумладан, шамол турбиналари ёки қуёш панеллари)ни ишлаб
чиқиш, жорий этиш ва ундан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида
тўлайдиган тўловлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |