Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

ўлчамда баҳолаш имконини беради ... 
сиёсат, маданият ва маърифат 
мезо, макро ва микро 
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш 
иқтисодиёт, табиат ва жамият 
9. Қайси жавобда UNEP томонидан ишлаб чиқилган ва шартли 
равишда уч гуруҳга бўлинган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари тўғри 
келтирилган?
жорий сиёсат; қадимий маданият ва оммавий маърифат 
атроф-муҳит; амалдаги сиёсат; фаровонлик ва ижтимоий тенглик 
мезо, макро ва микро 
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш 
10. Глобал яшил иқтисодиёт индексини ҳисоблаш учун зарур 
маълумотларни тўплашда қайси усулдан фойдаланилади? 
оммавий кузатиш 
махсус кузатиш 
эксперт сўровномаси 
рейтинг усули 


73 
IV-БОБ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШ ЖАРАЁНИНИ 
МОЛИЯЛАШТИРИШ
 
4.1. “Яшил молиялаштириш” тушунчаси 
Глобал миқёсда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни узоқ муддат ва катта 
миқдордаги инвестициялар талаб этиши, асосий эътибор тикланадиган 
энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергияни тежайдиган 
технологияларни ривожлантиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. 
Халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача атмосферага 
чиқариб юбориладиган CO
2
эмиссиясини икки бараварга камайтириш учун 
“яшил иқтисодиёт”га дунё ялпи ички маҳсулотиининг 1-2,5%и даражасида 
қўшимча инвестициялар сарфлаш зарур.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги муҳим масалалардан бири ушбу 
жараённи молиялаштириш ҳисобланади. Иқтисодий адабиётда “яшил” ёки 
“экологик” молия атамасининг умумқабул қилинган таърифи мавжуд эмас. 
Биринчидан “яшил иқтисодиёт”га оид аксарият адабиётларда “яшил 
молиялаштириш” тушунчасига таъриф берилмаган, иккинчидан, мавжуд кам 
сонли таърифлар мазмунан бир-биридан кескин фарқ қилади.
Умумий тарзда “яшил молия”лар (“green finance”) дейилганда экологик 
тоза, энергия самарадорлиги юқори ва паст углеродли лойиҳаларни амалга 
оширишга йўналтирилган инвестициялар ва бошқа молиявий дастаклар 
йиғиндисини тушуниш мумкин. Аксарият ҳолатларда экологик масъулиятли 
инвестициялаш (“environmentally responsible investment”) ва иқлим 
ўзгаришлари боғлиқ инвестициялаш (“climate change investment”) каби 
тушунчалар 
“яшил 
молия” 
тушунчасининг 
синоними 
сифатида 
фойдаланилади.
“Яшил молия”лар атамаси илк бор таниқли иқтисодчи олим Ричард 
Сандор томонидан 1992 йилда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида 
ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурида қўлланилган
85
. 2002 йилда Стэнфорд 
университети профессори Глетчен Дэйл томонидан нашр этилган “Янги 
табиат 
иқтисодиёт” 
китобида 
табиий 
ресурслар 
муҳофазасини 
молиялаштириш масалалари кўриб чиқилган
86

Карл Буркарт эса “яшил иқтисодиётни” тармоқ нуқтаи назаридан қараб 
чиқади ва уни қуйидаги тармоқларга бўлади:
87
- тикланадиган энергия манбалари (қуёш, шамол, биоёқилғи ва ҳ.к.); 
- “яшил” бинолар (қурилиш ва архитектурада ресурс ва энергия тежовчи 
технологияларни қўллаш); 
85
Richard L. Sandor. "Good Derivatives: A Story of Financial and Environmental Innovation." John Wiley & Sons. 
February 2012 
86
Gretchen Daily , Katherine Ellison The New Economy of Nature: The Quest to Make Conservation Profitable. 
Island Press, 2002 
87
Burkart, K. How do you define the 'green' economy? http://www.mnn.com/green-tech/research-
innovations/blogs/how-do-you-define-the-green-economy 


74 
- экологик тоза транспорт (муқобил ёқилғи турлари, жамоат 
транспортини ривожлантириш, гибрид/электр автомобиллари ва каршэринг ва 
карпулинг
88
); 
- сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш (сувни тозалаш ва қайта 
фойдаланиш, сув сарфини камайтириш, ёмғир сувларидан фойдаланиш ва ҳ.к.) 
хўжалик ва ишлаб чиқариш чиқиндилари утилизацияси (чиқиндиларни қайта 
ишлаш, утилизация талаб этмайдиган тара ва қадоқлардан фойдаланиш); 
- ер ҳолатини яхшилаш (шаҳар ҳудудларида парклар ва кичик ўрмонлар 
барпо этиш, органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ўрмонлар 
ва дарахтзорларни тиклаш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш). 
Карл Буркарт фикрича, “яшил иқтисодиёт”нинг тегишли тармоғи турли 
ривожланиш босқичида бўлади ва шунинг учун уларни молиялаштириш 
усуллари ва манбалари бир-биридан фарқланади.
“Яшил иқтисодиёт” соҳасида турли тадқиқотлар олиб бориш билан 
шуғулланувчи хусусий компаниялар “яшил молиялаштириш” тушунчасининг 
моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилишган. Жумладан, Bloomberg New 
Energy Finance компанияси мутахасислари “яшил молия”лар “яшил 
инвестициялар” билан бир қаторда қўлланилади, аммо амалиётда “яшил 
молиялаштириш” инвестицияларга нисбатан кенгроқ тушунча сифатида 
ишлатилади, деб ҳисоблашади
89
. Pricewaterhouse Coopers Consultants 
консальтинг компанияси мутахассислари томонидан берилган таъриф эса 
“яшил молиялаштириш”ни банк сектори нуқтаи назаридан тавсифлашга 
асосланади. Уларнинг фикрича, банк соҳаси учун “яшил молиялаштириш” 
экологик омилларни ҳисобга олувчи молиявий маҳсулот ҳисобланади ва ушбу 
тамойилга кредит бериш жараёнидан бошлаб то кредит ёпилиш оралиғидаги 
барча жараёнларда амал қилинади
90

Халқаро молия корпорацияси мутахассислари эса “яшил молиялаштириш 
– барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган молиявий 
қўйилмалар, лойиҳалар ва инвестицияларни ифодаловчи кенг тушунча бўлиб, 
экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали барқарор иқтисодий 
ривожланиш даражасини янада оширишни назарда тутади”, деб ҳисоблашади. 
Уларнинг фикрича “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга саноат 
чиқиндиларини 
чиқариш 
ҳажмини 
қисқартириш, 
сув 
ресурслари 
ифлосланишининг олдини олиш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишга 
қаратилган лойҳаларни молиялаштириш билан биргаликда иқлим ўзгариши 
таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш жараёнларига сарфланаётган 
инвестицияларни ўз ичига олади
91

88
Биргаликда автомобилдан фойдаланиш (carsharing, carpooling) 
89
Zadek and Flynn (2013): South-Originating Green Finance: Exploring the Potential, The Geneva International 
Finance Dialogues, UNEP FI, SDC, and iisd. 
90
Pricewaterhouse Coopers Consultants (PWC) (2013): Exploring Green Finance Incentives in China, PWC. 
91
IFC (2013): Mobilizing Public and Private Funds for Inclusive Green Growth Investment in Developing Countries 
- An Expanded Stocktaking Report Prepared for the G20 Development Working Group, IFC Climate Business 
Department; and Spratt and Griffith-Jones (2013): Mobilising Investment for Inclusive Green Growth in Low-Income 
Countries, GIZ. 


75 
Иқтисодий адабиётдаги таърифларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 
биринчи гуруҳга хос умумий жиҳат шундаки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
билан боғлиқ технологик жараёнлар, лойиҳалар ва дастурларни 
молиялаштиришнинг кенг қамровли усуллари “яшил” молия сифатида талқин 
этилади, иккинчи гуруҳ таърифларда эса “яшил молия” экологик таркибий 
элементга эга бўлган молиявий маҳсулотлар (дастаклар) ва хизматлар 
(кредитлар, облигациялар, акциялар ва бошқалар) сифатида тушунтирилади
92
.
Демак, “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча 
омилларни ҳисобга олувчи ва экологик барқарорликни таъминлашни назарда 
тутувчи инвестициялаш ва кредитлашнинг барча шаклларини қамраб олади.

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling