Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3. “Яшил лойиҳалар”ни инвестициялаш йўналишлари ва дастаклари
Молия бозорларини ривожлантириш. Молия бозорлари “яшил
молиялаштириш”нинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Кўпчилик институционал инвесторлар ўз инвестицион декларациясида сармоялашда ижтимоий масъуллик ва атроф-муҳит муҳофазаси тамойилларига асосланишини кўрсатиб ўтишган. Инвесторлар мақсадида ушбу тамойилнинг мавжудлиги амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг ҳукумат олдидаги жозибадорлигини оширади. Чунки экология ва атроф-муҳит муаммоларига масъулиятли ёндашувни назарда тутувчи лойиҳаларда ижрочиларнинг аторф-муҳит борасидаги мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлади. “Яшил молиялаштириш” билан боғлиқ юқори рисклар, етарли даражада даромадлиликка эга бўлмаслик хусусий инвесторларнинг экологик лойиҳаларга инвестиция сарфлашларига тўсқинлик қилиши мумкин. Улар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: - улгеродлар нархининг шаклланиши – “яшил инвестициялар” миқдорини ҳисоблашда харажатлар қийматини аниқ ҳисоблаш зарур; - ёқилғи қазиб чиқариш учун ажратилаётган субсидияларнинг мавжудлиги; 94 World Energy Investment 2019 https://www.iea.org/wei2019 77 - “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишда бирламчи харажатларнинг юқорилиги ва “яшил инвестициялар”ни қоплаш муддатининг узоқлиги; - технологик рискларнинг мавжудлиги; - трнзакцион харажатларнинг юқорилиги; - соф энергия манбаларининг амалдаги энергия тизимига интеграциялашуви билан боғлиқ харажатларнинг юқорилиги; - ахборотларнинг етишмаслиги ва бошқа рисклар. Шунинг учун давлат бу йўналишда хусусий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит яратиши лозим. Давлат томонидан “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи сиёсий, молиявий ва солиқ дастакларини қўллаш самарали ҳисобланади. 4.3. “Яшил лойиҳалар”ни инвестициялаш йўналишлари ва дастаклари UNEP 2030 йилга қадар барқарор ривожланишга ўтишнинг қуйидаги вариантларини таклиф этади: 1. Business as usual (одатдаги бизнес) варианти. Ушбу вариант жорий экологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бизнес, инфратузилмани янгилаш, ходимлар малакасини оширишга инвестициялар сарфлашни назарда тутади. 2. “2 C” варианти. Ушбу вариант “Business as usual” моделини барқарор ривожланишнинг экологик мақсадларига эришишга ҳаракат қилиш ва ўртача ҳарорат даражасини саноат инқилобигача бўлган даврдаги ўртача ҳарорат даражасигача пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни реажалаштиради. 3. Incremental investment (қўшимча инвестициялар) варианти. Ушбу вариантда Business as usual моделини барқарор ривожланишнинг экологик мақсадларига эришиш жараёнида “2 C” моделига айлантириш кўзда тутилган. Business as usual энг кўп харажат талаб этадиган вариант ҳисобланади. Унга мувофиқ 2010-2030 йилларда инвестицияларга бўлган эҳтиёжнинг катта қисми иқтисодиётнинг транспорт ва транспорт инфратузилмаси (36,7 трлн. долл. ёки 32%), сув тармоғи (26,4 трлн долл. ёки 23%), саноат сектори (18,9 трлн долл. ёки 17%) ҳиссасига тўғри келиши лозим. Ушбу тармоқлар энергия ва ресурс сиғимкорлиги юқори тармоқлар ҳисобланганлиги боис атроф-муҳит муҳофазаси учун катта ҳажмдаги инвестициялар талаб этилади. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш “яшил лойиҳалар”га ҳаётийлик цикли давомида қўшимча инвестициялар жалб этишни талаб этади. Ҳозирги вақтда дунё мамлакатлари “яшил лойиҳалар”ни давлат томонидан молиялаштириш амалётидан соҳага хусусий инвесторларни фаол жалб этиш амалиётига ўтишга ҳаракат қилишмоқда. “Яшил лойиҳалар” барқарор ривожланиш мақсадларига мос равишда қуйидаги йўналишлар ва объектлар бўйича гуруҳларга ажратилади (4.3.1- жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling