Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳонда тикланадиган энергияни ўзлаштириш учун сарфланган инвестициялар таркибининг ўзгариши, млрд. долл. 120
4.5.3-расм. Жаҳонда муқобил
энергияга сарфланган инвестициялар таркиби, 2018 й. 118 4.5.4-расм. Муқобил энергия соҳасида яратилган ишчи ўринлари, минг киши, 2018 й. 119 Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестициялар миқдори 2005-2019 йилларда 69,0 млрд. доллардан 301,7 млрд. долларга қадар ёки 4,4 мартага ортган. 2019 йилда инвестицияларнинг технологик таркибида тадқиқотларга сарфланган инвестициялар улуши 21,7%ни ташкил этиб, ўрганилаётган даврда хусусий инвесторлар томонидан илмий тадқиқотлар учун сарфланган инвестициялар ҳажми 4,1 мартага ўсган. Соҳада амалга оширилаётган технологик тадқиқотларда венчур капиталидан фойдаланиш жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Венчур (инг. Venture – қалтис, риск маъносини беради) капитали янги, ўсиб ёки бозорда ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилаётган компанияларни молиялаштириш учун ташқи инвестор томонидан бевосита хусусий қўйилмаларни амалга оширишда фойдаланиладиган капитал ҳисобланади. Венчур капитали одатда инновацион компанияларга сарфланади. Ўрганилаётган даврда венчур капитали миқдори 2,4 мартага ўсиб, 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 5,1 мартага ортиб 1,2 млрд. долларни ташкил этди (4.5.1- жадвал). 118 Renewables 2018 Global Status Report. www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. 119 Renewables 2018 Global Status Report. www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. 91 4.5.1-жадвал. Жаҳонда тикланадиган энергияни ўзлаштириш учун сарфланган инвестициялар таркибининг ўзгариши, млрд. долл. 120 2005 2010 2015 2019 2019/2005 йй. ўзг. марта 1. Жами инвестициялар 1.1. Янги инвестициялар 69,0 238,5 317,3 301,7 4,4 1.2. Жами транзакция 121 харажатлари 95,2 295,8 425,4 402,4 4,2 2. Янги инвестицияларнинг қўшилган қиймат занжири бўйича таркиби 2.1. Технологик тадқиқотлар 2.1.1. Венчур капитал 0,5 2,6 1,4 1,2 2,4 2.1.2. Давлат 2,0 4,9 4,4 5,7 2,8 2.1.3. Хусусий 1,9 3,8 4,1 7,7 4,1 2.2. Ишлаб чиқариш 2.2.1. Акционер капитал 1,0 5,3 1,8 1,8 1,8 2.2.2. Очиқ бозор 3,6 10,8 12,0 6,6 1,8 2.3. Лойиҳалар 2.3.1. Лойиҳаларни молиялаштириш 50,0 152,2 267,7 230,1 4,6 Реинвестицияланган капитал -0,2 -1,8 -6,7 -3,4 2,3 2.3.2. Кичик қувватли лойиҳалар 10,1 60,9 32,6 52,1 5,2 Жами молиявий инвестициялар 55,0 169,0 276,1 236,3 4,3 Давлат ва хусусий тадқиқотлар, кичик лойиҳалар 14,0 69,5 41,2 65,5 4,7 Жами янги инвестициялар 69,0 238,5 317,3 301,7 4,4 Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестицияларнинг соҳа таркиби таҳлили кўрсатишича, қуёш ва шамол энергиясига сарфланган инвестициялар миқдори тегишлича 9,2 ва 5,4 мартага ўсган (4.5.5-расм). Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling