93
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда жаҳонда тикланадиган
энергия манбаларига инвестиция сарфлаш миқдорининг
ортиб бориш
сабаблари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, қуёш ва шамол энергияси нархининг арзонлашиб
бораётганлиги. Узоқ йиллар давомида шамол ва қуёшдан олинадиган энергия
технологик жиҳатдан олиб қаралганда анъанавий
энергия манбаларидан
қиммат ҳисобланар эди. Сўнги йилларда эришилган фан-техника ютуқлари
ёрдамида “яшил энергия” ишлаб чиқариш таннархи янада арзонлашмоқда.
Bloomberg агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача қуёш
панелларини
ўрнатиш қиймати 63%га арзонлашиб, 1 МВт-соати 25долларни ташкил этади.
Қуёш технологияларининг қиймати 2018 йилда 2010 йилга нисбатан 89%га
арзонлашган бўлса, уларнинг нархи 2030 йилгача яна 34%гача
пасайиши
кутилмоқда. Шамол турбиналари қиймати 2010-2018 йилларда 40%га
пасайган, шамол энергияси нархи 2030 йилгача 36%га, 2050 йилга қадар эса
48%га арзонлашиб 1 МВт-соати 30 доллар бўлиши кутилмоқда
125
.
Do'stlaringiz bilan baham: