Даромад билан таъминланган “яшил облигациялар” – мақсадли ёки
қайта молиялаштириладиган “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун
чиқариладиган облигациялар.
“Яшил” лойиҳавий облигациялар – бир ёки бир нечта “яшил”
лойиҳага боғлиқ ҳолда чиқариладиган облигациялар.
Секрьютизациялашган “яшил облигациялар” – “яшил лойиҳалар”
портфелини қайта молиялаштириш учун чиқариладиган облигациялар.
Венчур (инг. venture – қалтис, риск) капитали – ташқи инвестор
томонидан янги, ўсиб бораётган ва бозорда ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат
қилаётган компанияларни молиялаштириш учун хусусий қўйилмаларни
амалга оширишда фойдаланиладиган капитал.
Энергия хариди тўғрисидаги келишув (Power purchase agreement
(PPA))
– электрэнергия ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасида
электрэнергияни харид қилиш бўйича тузилган шартнома.
Солиққа тортиладиган кредитли облигациялар – инвесторлар фоиз
тўловлари ўрнига солиққа тортиладиган кредит олишлари ва эмитентлар
облигациялар бўйича фоиз тўламасликларини билдирувчи облигациялар.
Бевосита субсидияланадиган облигациялар – эмитентларнинг
ҳукуматдан пулли чегирмалар олиш эвазига ўз соф фоиз тўловларини
субсидиялашларини билдирувчи облигациялар.
Солиққа тортилмайдиган облигациялар – инвесторларнинг “яшил
облигациялар”дан олинадиган фоизлардан даромад солиғини тўламаслик
имконини берувчи облигациялар.
Секьюритизация (инг. securities – “қимматбаҳо қоғозлар”) – барқарор
даромад келтирувчи, активлар билан таъминланган қимматбаҳо қоғозларни
эмиссия қилиш йўли билан молиявий маблағларни жалб этиш шакли.
Тестлар
1. “Яшил облигациялар” илк марта қайси халқаро ташкилот
томонидан чиқарилган?
Европа инвестиция банки
Жаҳон банки
Осиё тараққиёт банки
Халқаро молия корпорацияси
Do'stlaringiz bilan baham: |