Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


“Яшил лойиҳалар” портфелини қайта молиялаштириш учун


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9. “Яшил лойиҳалар” портфелини қайта молиялаштириш учун 
чиқариладиган облигациялар – бу: 


97 
стандарт стандарт “яшил облигациялар” 
секрьютизациялашган “яшил облигациялар”
даромад билан таъминланган “яшил облигациялар” 
солиққа тортилмайдиган “яшил облигациялар” 
10. “Яшил инвестициялар”нинг бошқа инвестициялардан фарқли 
жиҳатларини аниқланг. 
фойда олиш ва атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатувчи самарага 
эришиш 
фойда олишни кўзлаш мақсадида табиий ресурслардан аёвсиз 
фойдаланиш 
ресурслардан интенсив фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш 
атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида фойда олишдан воз кечиш 


98 
V-БОБ. “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ 
РИВОЖЛАНИШ ОМИЛ СИФАТИДА 
5.1. “Яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган 
энергия манбаларининг ўрни 
ХХ асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият 
мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни 
тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. 
Энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва 
қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши энергия тежамкорлигига эришиш, анъанавий энергия 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда 
тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш 
заруратини келтириб чиқарди. 
5.1.1-жадвал
2012-2040 йилларда дунё энергия истеъмолининг ўзгариши, 10
15
 BTU
126
Ҳудудлар 
2012 й. 2020 й. 2025 й. 2030 й. 2035 й. 2040 й. 
2012-2040 
йилларда 
ўртача 
йиллик 
ўсиш 
суръатлари, % 
ИҲТТ 
238 
254 
261 
267 
274 
282 
0,6 
Америка 
қитъаси 
118 
126 
128 
131 
134 
138 
0,6 
Европа 
81 
85 
87 
90 
93 
96 
0,6 
Осиё 
39 
43 
45 
46 
47 
48 
0,8 
ИҲТТдан бошқа 
мамлакатлар 
311 
375 
413 
451 
491 
533 
1,9 
Европа 
51 
52 
55 
56 
58 
58 
0,5 
Осиё 
176 
223 
246 
270 
295 
322 
2,2 
Ўрта Шарқ 
32 
41 
45 
51 
57 
62 
2,4 
Африка 
22 
26 
30 
34 
38 
44 
2,6 
Америка 
қитъаси 
30 
33 
37 
40 
43 
47 
1,5 
Дунё 
549 
629 
674 
718 
766 
815 
1,4 
Изоҳ*: BTU (British thermal unit) - Британия иссиқлик бирлиги. 1 BTU=2.52 * 10-
8
 
т.н.э. 2012 йил амалдаги, 2020-2040 йиллар учун прогноз кўрсаткичлар. 
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва иқтисодиётнинг ривожланиш 
даражаси кўп жиҳатдан энергия ресурслари заҳираларига боғлиқ. Дунёда 
аниқланган табиий энергия манбалари захиралари энергия истеъмолининг 
126
International Energy Outlook 2016. With Projections to 2040. U.S. Energy Information Administration Office 
of Energy Analysis U.S. Department of Energy Washington, DC 20585. May 2016. –P. 7-8. 


99 
ҳозирги даражаси сақланиб қолсагина, кейинги 54 йил давомида энергияга 
бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради
127
. Иқтисодий ривожланиш эса 
энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва энергия танқислиги муаммоси 
хавфини янада кучайтиради. АҚШ Энергия департаменти мутахассислари 
ҳисоб-китобларига кўра, дунё энергия истеъмоли 2012 йилда 13,8 млрд. т.н.э. 
га тенг бўлган ва ушбу кўрсаткич 2040 йилга қадар йилига ўртача 1,4%га ўсиб, 
20,5 млрд. т.н.э. га тенглашади (5.1.1-жавдал). 
Экологларнинг таъкидлашича, қазилма ёқилғи бойликларининг ярми 
иқлим ўзгариб кетишининг олдини олиш мақсадида қидириб топилмаслиги 
зарур. Жаҳон хом-ашё бозорида ресурслар нархининг кескин тушиб кетиши 
натижасида рўй берган йирик цикл 2015 йилда ўз ниҳоясига етганлигига 
қарамасдан энергия тежайдиган технологиялар тараққиёти жадал суръатларда 
давом этмоқда. Ушбу ҳолат дунё мамлакатларининг “яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш борасида қабул қилган мажбуриятларига тўла мос келади. 
McKinsey мутахассислари илғор технологияларнинг ривожланишида 
мўътадил ва жадал ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишган. Мўътадил 
сценарияга мувофиқ 2035 йилга қадар энергиядан самарали фойдаланиш 
43%га, жадал ривожланиш сценарияси бўйича эса 70%га ортиши башорат 
қилинмоқда.
*биоёқилғи, геотермал энергия, шамол ва қуёш энергиялари. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling