Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

 
Назорат саволлари 
 
1. “Яшил молиялаштириш” тушунчасининг моҳиятини очиб беринг. 
2. “Яшил молиялаштириш” тизими таркибини аниқланг ва қайси 
йўналишлар бўйича ривожланишини шарҳланг. 
3. Қандай лойиҳалар “яшил лойиҳалар” ҳисобланди? 
4. “Яшил лойиҳалар”ни инвестициялашда қандай молиявий 
дастаклардан фойдаланилади? 
5. Суверен фондларнинг “яшил лойиҳалар”ни молиялаштиришдаги 
ўрнини баҳоланг. 
6. “Яшил облигациялар” нима ва унинг қандай турлари мавжуд? 
7. Жаҳон “яшил облигациялар” бозорининг амал қилиш хусусиятлари ва 
ривожланиш йўналишларини таҳлил этинг. 
8. Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган 
инвестициялар таркибига баҳо беринг.
Асосий тушунчалар 
“Яшил молия”лар (“green finance”)экологик тоза, энергия 
самарадорлиги юқори ва паст углеродли лойиҳаларни амалга оширишга 
йўналтирилган инвестициялар ва бошқа молиявий дасткалар йиғиндиси.
“Яшил молиялаштириш” (green financing) – атроф-муҳитга таъсир 
кўрсатувчи барча омилларни ҳисобга олувчи ва экологик барқарорликни 
таъминлашни назарда тутувчи инвестициялаш ва кредитлашнинг шакллари.
Суверен жамғарма 
– 
молиявий активлари акциялар, облигациялар
мол-мулк, қимматбаҳо металлар ва бошқа молиявий дастаклардан иборат 
давлат инвестиция жамғармаси. 
“Яшил инвестициялар” – лойиҳаларни инвестициялашд фойда олиш 
ва атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатувчи инвестициялар. 
 “Яшил облигациялар”  оддий қарз дастаги ҳисобланиб, жалб этилган 
маблағлар муқобил энергия, энергия самарадорлигини ошириш, экологик тоза 
транспорт ёки иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш билан боғлиқ 
лойиҳаларга сарфланади. 


95 
Стандарт “яшил облигациялар” – ўз “яшил лойиҳалар”ини 
молиялаштириш учун чиқариладиган облигациялар. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling